Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati
Download 393.82 Kb.
|
suv va gaz analizi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.2. Атмосферанинг ифлосланиши Атмосферанинг ифлосланиши
- Табинй ифлосланиш.
- Анпропоген ифлосланиш
Кўриниб турибдики, ушбу газдардан иккитаси ҳажми бўйича асосий таркиби» ҳосил қилади. Булардан азот 78% ни, кислород эса 21% ни ташкил қилади. Бу газларни макрогазлар деб аташ қабул қилинган. Булардан ташқари ҳаво таркибида 1 % атрофида микрогазлар деб аталувчи газлар ҳам мавжуд. Микрогазларга углерод қўш оксиди(СО2), углерод оксиди, озон, сув буғлари, метан, аммиак, азот оксидлари ва бошқалар киради. 7.2. Атмосферанинг ифлосланиши Атмосферанинг ифлосланиши деб, бир сўз билан айтганда ҳаво таркибига бегона моддалар ва қўшимчаларни меъёридан ортиқ тўйланишига айтилади. Ҳавонинг ифлосланиши табиий ёки сунъий(антропоген) бўлиши мумкин. Табинй ифлосланиш. Атмосферада доимо маълум миқдорда чанглар бўлади. У табиатда содир бўладиган табиий ҳодисалар натижасида ҳосил бўлади. Бундай чангларни 3 турга: минерал (ноорганик), органик ва коинот чангларига ажратиш мумкин. Тоғ жинсларининг емирилиши ва нураши, вулқонларнинг отилиши, тўқай ва ўрмонларга ўт кетиши, денгиз сувларини парланиб ҳавода тузга айланиши минерал чанглар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Органик чанглар ҳавода яшовчи аэропланктон организмлар, бакгериялар, споралар, ўсимлик уруғлари, ўсимлик ва ҳайвонларнинг чиривди ва чиқинднлари ҳисобига ҳосил бўлади. Коинот чанглари метеоритларнинг атмосферадан ўтиш вақтида ёнган қолдиқларидир. Анпропоген ифлосланиш асосан транспорт воситаларида, саноат корхоналарида ва энергия ишлаб чиқарувчи тармоқларда органик ёнилғилардан фойдаланиш натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилар ва ажратмаларнинг ҳаво ҳавзасига тушиши оқибатида содир бўлади. Атмосфера ҳавоси-нинг ифлосланиш муаммоси бутун инсониятни ташвишга солмокда. Бу муаммо, айниқса, саноати ривожланган мамлакатларда энг ўткир муаммолардан бўлиб турибди. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишидан инсонларга етказдлаётган зарар, саноат ва маиший чиқиндиларни очиқ сув ҳавзаларига ташлашдан етказиладиган зарардан кам эмас. Атмосфера ҳавоси битмас-тугалмас ресурслар категориясига киради. Аммо, инсонларнинг хўжалик фаолиягга атмосферага таъсир кўрсатади ва унинг таркибини ўзгартириб юборади. Бундай ўзгаришлар кўпинча шундай катта ва турғун ахамиятга эгаки, уни ҳимоя қилиш чораларини кўришга тўғри келади. Транспорт воситалари ва саноат корхоналари сонининг йилдан-йилга кўпайиб бориши, турли ёнилғилардан фойдаланиш, шунингдек, ўрмонларнинг камайиши, океан сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши, ядро қуролларининг портлатилиши натижасида атмосферадаги кислород миқдори кескин камайиб, карбонат ангидриди ва азот оксидлари миқдорининг ошиши кузатилмоқда. Агар ҳаво таркибида карбонат ангидриди миқдори ошиб бораверса, унинг ифлосланишини олди олинмаса, яна 50 йилдан сўнг, ер юзаси ҳарорати ўртача 1,5-3,0°С га ошиши мумкин. Натижада, музликларнинг эриши, океан сувлари сатҳининг кўтарилиши, қуруқликнинг бир қисмини сув босиши, географик муҳитнинг ўзгариши содир бўлади. Академик А.П.Виноградов ва Француа Рамада маьлумотларига кўра, ҳозирга келиб атмосферадаги углерод(П)оксиди йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу ҳолат ёниш ҳисобига йўқолган кислород миқдорига мос тушади. Ер юзида инсон пайдо бўлиб олов ҳосил қилишни билгандан бошлаб, токи шу кунга қадар ёндирилган ёнилғилар учун сарф бўлган кислород 273 миллиард тоннани ташкил қилган. Шундан 246 миллиард тоннаси ёки 90 фоизи кейинги 100 йилликка тўғри келади. Углероднинг айланма ҳаракатининг бузилиши ва атмосферада СО2 ии йиғилиши Ердаги кимёвий мувозанатга катта таъсир кўрсатади. Атмосфера ҳавоси асосан ёнилғи ресурсларидан фойдаланиш кўламининг ўсиши ҳисобига ифлосланади. Ҳозирги кунга келиб ёнилғи ресурсларидан фойдаланиш 22 миллиард тонна шартли ёнилғи бирлигига етди. Бунинг ярмидан кўпи ривожланган давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Ёнилғилар ёндирилганда атмосферага асосан учувчан қурум, олтингугурт ва азот оксидлари чиқади. Баъзан газлар ванадий, фтор бирикмалари чала ёнган маҳсулотларни ўзида сақлаган бўлади. Саноат корхоиаларн ва транспорт воситаларининг жадал суръатларда ривожланиши ва катта миқдорда ёнилғиларнинг ёндирилиши натижасида атмосферадаги эркин кислород захиралари тез суръат билан сарф бўлмоқда ва углерод (II) оксидининг миқдори кескин ошмокда. Оқибатда, табиатда углероднинг айланма ҳаракати бузилмокда. Download 393.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling