Сувости мамлакатида (Қисса) Акутагава Рюноске library ziyonet uz


Download 358.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/30
Sana12.11.2023
Hajmi358.03 Kb.
#1768816
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
suvosti mamlakatida Qissa Ryunoske

СУВОСТИ МАМЛАКАТИДА
(ҚИССА) 
Акутагава Рюноске 
library.ziyonet.uz/ 
Жавоб: Афсуски, у эсимдан чиққан. Фақат унинг бир севимли шеърини хотирлайман. 
Савол: Бу қандай шеър экан? 
Жавоб: Эски ҳовуз. Сувга қурбақа сакрайди. Жимжитликда «шалоп» этган овоз. 
Савол: Сенингча, бу буюк асарми? 
Жавоб: Албатта, мен уни ѐмон деб ҳисобламайман. Фақат мен «қурбақа» сўзини «каппа» 
сўзига алмаштирардим, «сакради»нинг ўрнига эса «ажойиб парвоз этди» деган иборани 
ишлатардим. 
Савол: Нима учун? 
Жавоб: Ҳар қандай санъат асаридан каппани топишга астойдил ҳаракат қилиш биз 
каппаларга хос. 
Шу ерда жамият раиси жаноб Пекк суҳбатни тўхтатиб, ҳайъат аъзоларига улар адабий 
мунозарада эмас, руҳий томошада ўтиришганини эслатиб қўйди. 
Савол: Жаноб руҳларнинг ҳаѐт тарзи қандай? Жавоб: Сизникидан ҳеч фарқ қилмайди. 
Савол: Унда сен ўз жонингга қасд қилганингдан афсусланасанми? Жавоб: Йўқ-да. Агар 
арвоҳ бўлиб яшаш ҳам жонимга тегса, мен яна тўппончани оламан-да, умрни ўз жонимга 
ҳаѐт ато этиш билан тугатаман. 
Савол: Ўз жонига ҳаѐт ато этиш осонми? 
Бу саволга Токкнинг арвоҳи савол билан жавоб берди. Токкнинг бу усули уни таниган 
барчага маълум эди. 
Жавоб: Ўз жонига қасд қилиш осонми? Савол: Руҳлар умри боқийми? 
Жавоб: Бизнинг ҳаѐтимиз давомийлиги масаласига келсак, бу ҳақида жуда кўп назариялар 
мавжуд, лекин улардан бирортасига ҳам ишониш қийин. Эсдан чиқармаслик керакки, 
бизнинг орамизда ҳам хилма-хил – насронийлик, буддавийлик, мусулмон, оташпарастлик 
каби динлар тарафдорлари бор. 
Савол: Сен қайси динга сиғинасан? Жавоб: Мен ҳамиша скептикман
[5]

Савол: Лекин, афтидан, сен руҳнинг борлигига шубҳа қилмасанг керак? Жавоб: Мен 
руҳлар мавжудлигига сиздан кўра камроқ ишонаман. Савол: Ўз оламингда дўстларинг 
кўпми? 
Жавоб: Ҳамма замонлар ва барча халқлар орасида уч юздан кам эмас. Савол: Сенинг 
барча дўстларинг ўз жонига қасд қилувчиларми? Жавоб: Асло ундай эмас. Тўғри, масалан, 
ўз жонига қасд қилишни 
ѐқловчи Монтен менинг энг ҳурматимга сазовор дўстларимдан бири. Анави пессимист, ўз 
жонига қасд қилолмаган Шопенгауер деган нусхани мен билишни ҳам хоҳламайман. 



Download 358.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling