Сувости мамлакатида (Қисса) Акутагава Рюноске library ziyonet uz
Download 358.03 Kb. Pdf ko'rish
|
suvosti mamlakatida Qissa Ryunoske
СУВОСТИ МАМЛАКАТИДА
(ҚИССА) Акутагава Рюноске library.ziyonet.uz/ қайтаѐтган эдик. Одатга қарши Токк дами ичига тушиб борарди. Кичиккина ѐруғ ойна ѐнидан ўтаѐтганимизда у бирданига тўхтади. Ойна ортида стол атрофида катта мода ва нар, афтидан, эр-хотин бўлса керак, ва учта болача овқатланиб ўтиришарди. Токк хўрсиниб деди: – Сен биласан, мен севгида аъло одамларга хос қарашлар тарафдориман. Лекин мана шундай бир манзарани кўрсам, ҳавасим келади. – Сенга бунда қандайдир бир қарама-қаршилик бордай туюлмаяптими? Токк ой шуъласи остида қўлларини кўксида чалиштириб, беш каппанинг осойишталикда ўтаѐтган тановулига бир қанча вақт жим қараб қолди. – Эҳтимол. Лекин нима бўлганда ҳам ҳу анави стол устидаги қовурилган тухум ҳозир ҳар қандай севгидан кўра фойдалироқ. Гап шундаки, каппалар севгиси инсонлар севгисидан буткул фарқ қилади. Ўзига мос нарга кўзи тушган мода дарҳол уни эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Бу йўлда у ҳеч нарсадан тап тортмайди. Энг тўғри ва очиқкўнгил модалар эса ортиқча сўзлаб ўтирмай устига ташланади. Бир мода ақлдан озгандай ундан қочган севгилисининг орқасидан қувганини ўз кўзим билан кўрганман. Буям камдай, ўша қочоқнинг орқасидан ѐш моданинг ота- оналарию ака-укалари ҳам биргаликда қувлашади… Бечора нарлар! Ҳатто агар уларнинг бахти кулиб қочишга муваффақ бўлишса ҳам, бундай таъқибдан кейин икки-уч ой уйига қамалиб жон сақлашига тўғри келса керак. Бир куни мен уйда Токкнинг шеърлар тўпламини ўқиб ўтиргандим. Кутилмаганда хонага талаба Рапп учиб кирди. У полга чўзилиб, ҳансираганча деди: – Қандай даҳшат!… Мени барибир тутиб олишди! Мен китобни қўйиб, эшикни қулфладим. Кейин калит тешигидан қарадим. Эшик орқасида қора сақич билан упаланган паканагина модача у ѐқдан-бу ѐққа ўтиб юрарди. Рапп бир неча ҳафта менинг тўшагимда ѐтди. Буям камдай, талабанинг тумшуғи чириб, ундан бутунлай айрилди. Бироқ шундай ҳолатлар бўладики, нар ҳам жонини жабборга бериб, моданинг орқасидан қувлайди. Лекин бу ҳолатнинг пайдо бўлишига ҳам мода шароит яратади. У шундай қиладики, ортидан қувламасликка нарнинг иложи қолмайди. Бир сафар мен модани телбаларча таъқиб қилган нарни кўриб қолдим. Мода астойдил қочар, лекин онда-сонда тўхтаб, орқасига қараб, таъқибчига тегажоқлик қилар, тўртоѐқлаб туриб олар, нозу фироқни яна давом эттириб бўлмаслигини сезгач эса гўѐ кучдан қолгандай, бажонидил ўзини тутиб берарди. Нар уни тутиб олиб, ерга ѐтқизди. Бир муддат ўтиб, ўрнидан турганида унинг кўриниши жуда ачинарли, юз ифодасидан ѐ афсусланаѐтгани, ѐ ҳафсаласи пир бўлгани кўриниб турарди. Лекин у жуда осон қутулди. Менга бошқа бир томошани ҳам кўришга тўғри келган. Кичкинагина нар модани қувлаб кетаѐтибди. Мода эса уни ўзига тортиш учун қилиши керак бўлган ишни қиларди. Шу пайт уларнинг қаршисидаги тор кўчадан ҳайбатли бир каппа пишиллаб чиқди. Мода унга бирров кўз ташлади-да, бирданига ѐнига югуриб бориб, ингичка товушда бор овози билан қичқирди: «Ёрдамга! Ёрдам беринглар! Мана бу ярамас мени ўлдириш учун орқамдан қувлаб келаяпти!» Баҳайбат нар ўйлаб ҳам ўтирмай кичкинасини ушлаб, тош кўчага йиқитди. Кичкинтой митти панжалари билан елпинганча ҳавони чақириб, жониқиб нафас олди-да, жон берди. Урғочи каппа-чи? У баҳайбат каппанинг бўйнига осилиб улгурган, унга янада маҳкамроқ ѐпишиб, ўзига тортиш учун тиржайгани-тиржайган эди. Мен билган нар каппаларнинг ҳаммаси модалар таъқибига учраганди. Мода каппалар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling