Сувости мамлакатида (Қисса) Акутагава Рюноске library ziyonet uz


Download 358.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/30
Sana12.11.2023
Hajmi358.03 Kb.
#1768816
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
suvosti mamlakatida Qissa Ryunoske

СУВОСТИ МАМЛАКАТИДА
(ҚИССА) 
Акутагава Рюноске 
library.ziyonet.uz/ 
етмагандай, кичик укам можародан фойдаланиб, онамнинг пул солинган ҳамѐнини 
ўғирлаб киногами… ѐ бошқа ѐққами… 
туѐғини шиқиллатган… Мен эса… Мен… 
Рапп юзини қўллари билан тўсиб, овозсиз йиғлай бошлади. Табиийки, унга ачинишимга 
тўғри келди. Яна табиийки, шу заҳоти мен шоир Токк оилавий муносабатлар тизимидан 
нечоғлик нафратланишини эсладим. 
Мен Раппнинг елкасига шапатилаб, уни овутиш учун бор кучим ва имкониятимни 
сарфладим. 
– Шунга шунча дилсиѐҳликми? – дедим мен. – Бунақа ҳодисалар ҳамма оилаларда ҳам 
бўлиб туради. 
– Ҳеч бўлмаса… ҳеч бўлмаса тумшуғим бутун бўлганида эди… 
– Қўлингдан нимаям келарди, бу борада энди ҳеч нима қила олмайсан. Менга қара, 
Токкнинг уйига бормаймизми-а? 
– Жаноб Токкнинг мени кўргани кўзи йўқ. Ахир мен унга ўхшаб оиламдан бутунлай воз 
кечишга қодир эмасман. 
– Унда Крабакникига борамиз. 
Юқорида эслаб ўтганим концертдан сўнг биз Крабак билан дўстлашган эдик, шунинг учун 
мен бу буюк мусиқачининг уйига Раппни олиб боришга журъат этардим. Крабак 
сармоядор Гердек серҳашам яшамаса ҳам, дейлик, Токкдан кўра анча ҳашаматлироқ 
яшарди. Унинг хонасида хилма-хил майда-чуйда безакли нарсалар (терракота ва эрон 
сополидан ишланган ҳайкалчалар кабилар)га лиқ тўла, турк дивани жойлаштирилган 
бўлиб, одатда унда Крабак ўз шахсий портрети остида ястаниб ўтириб болалари билан 
ўйнарди . Аммо бу гал у негадир ѐлғиз эди. У қўлларини кўксида чалиштирганча 
қовоғидан қор ѐғиб ўтирганди. Оѐқ остида эса йиртилган қоғоз парчалари сочилиб ѐтарди. 
Рапп шоир Токка ҳамроҳ бўлиб , Крабак билан бир неча марта кўришган бўлиши керак , 
лекин ҳозир Крабакнинг кайфияти йўқлигини кўриб жуда қўрқиб кетди ва унга 
журъацизлик билан салом бериб, бурчакка қисилиб олди. 
– Сенга нима бўлди, Крабак? – дедим мен саломлашишга улгуриб-улгурмай. 
– Э-е, нимасини айтай! – овоз берди буюк мусиқачи. – Анави эси паст танқидчини 
кўрмайсанми? Менинг лирикамни Токкники билан солиштирганда ҳеч нимага арзимайди, 
деб жар солибди! 
– Лекин сен мусиқачисан-ку… 
– Шошма. Ҳали бунисига чидаш мумкин. Лекин кўрмайсанми, бу ифлоснинг 
таъкидлашича, Рокка таққослаганда мен ҳеч ким эмасмишман, ҳатто мусиқачи деб аташга 
ҳам арзимасмишман! 
Рокк – мусиқачи, уни ҳамиша Крабак билан солиштиришади. Афсуски, аъло одамлар 
клубига аъзо эмаслиги учун у билан бирор марта суҳбат қуришимга тўғри келмаган. 
Лекин унинг пучуқ бурунли башарасини газеталарда чоп этилган расмларида кўрганман. 
– Рокк ҳам даҳо, албатта, – дедим мен. – Аммо унинг асарларида замонавий эҳтирос, 
жўшқинлик етишмайди, сенда эса бу тўлиб-тошиб ѐтибди. 
– Сен ҳақиқатан шундай деб ўйлайсанми? 
– Ҳа, айнан шундай. 
Крабак бирданига сапчиб турди-да, танаград ҳайкалчаларидан бирини олиб, полга 
ирғитди. Қўрқиб кетган Рапп чийиллаб юбориб, жуфтакни ростлашга тайѐрланаѐтган эди, 



Download 358.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling