Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Публицистик услуб кўринишлари ва жанрлар таснифи
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
Публицистик услуб кўринишлари ва жанрлар таснифи. Публицистикага оид материаллар таҳлили уларнинг кўринишлари ва жанрлари кўламининг ҳам ўзбек тилидаги бошқа ФУ орасида ғоятда кенг эканлигидан далолат беради. У тил материали қамрови жиҳатидан ФУ орасида биринчи ўринни эгаллайди. Чунки у хизмат қиладиган публицистиканинг фаолият кўлами ғоятда кенг. Бу кенг кўламлилик унинг услубий кўринишлари (подстиллар) ва жанрлар миқдорининг кўплигида ҳам намоён бўлади. Таҳлилни муайян бир гартиб асосида олиб бориш учун дастлаб уларни тасниф қилиш зарур ва бунда юқорида тилга олинган Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунга таяниб, ПУнинг кўринишлари тарзида телерадио эшиттиришлари, даврий нашрлар, электрон ахборот тизими услубини олишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенларни даврий нашрлар, ҳужжатли кино (киножурнал, телефильмлар)ни :»са телерадио эшиттиришлари таркибида қараш мумкин. г-)лектрон ахборот тизими ўзбек публицистикаси учун янгилик бўлиб ҳисобланади ва у махсус лингвистик тадқиқотлар объекти бўлиши лозим. Жаҳон тилшунослигида ПУ таснифи борасида кўплаб қарашлар мавжуд. Масалан, рус тилшуноси Л.Г.Барлас ПУнинг кўринишлари сифатида қуйидагиларни қайд этган: газета- публицистик (газета тили); таргибот (мурожаатномалар, чақириқлар, варақалар, прокламациялар); расмий сиёсий-гоявий (қарорлар); оммавий-сиёсий (йигилишларда қилинадиган чиқишлар) ва бу кўринишларнинг фанда кескин ажратилмаслигини ҳам айтган. Жанрлар сифатида эса қуйидагиларни ажратган: сиёсий характердаги йиғилишлардаги чиқишлар, бош мақола, назарий- сиёсий мақола, ахлоқий-эгик мақола, ғоявий консультация, халқаро шарҳ, корреспонденция, репортаж, фельетон, памфлет, очерк, спорт шарҳи каби.53 Интернетдан олинган бошқа бир манбада радиоэшиттиришлар мисолида ПУнинг кўринишлари сифатида ахборот, ҳужжатли-бадиий ва аралаш (синтетик) жанрлар келтирилган ва қуйидагича таснифланган: Ахборот жанрлари: ахборот (хабар), радиоҳисобот, радиошарҳ, радиоинтервью, радиорепортаж, радиокорреспонденция; таҳлилий жанрлар: таҳлилий радиоинтервью, таҳлилий радиорепортаж, таҳлилий радиокорреспонденция, радиотақриз, радиошарҳ, радиобаҳс, радионутқ; ҳужжатли-бад и и й жанрлар: радиокомпозиция, радиоочерк, радиоманзара, радиофельетон кабилар. Эфирда эшитилиш шакллари эса қуйидагилар: монологик жанрлар: радиохабар, радиотақриз, радиообзор, радиоҳисобот, радиошарҳ, радиосуҳбат, радионутқ, радиоманзара; диалогик жанрлар: радиосуҳбат, радиоинтервью, радиобаҳс; аралаш (синтетик) жанрлар: радиотақриз, радиообзор, радиоҳисобот, радиокомпозиция, радио корреспонденция, радиорепортаж, радиоманзара, радиоочерк, радиофельетон каби.54 Ўзбек тилшунослари ПУ таснифида В.В.Виноградовнинг алоқа, хабар, таъсир концепциясига асосланиб, тўғри йўлни Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling