Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шуни айтиш керакки
- Таъкидлаш жоизки
- Шуни мамнуният билан таъкидлаш керакки
Илмий услубпинг тасвирий имкониятлари. ИУ талқинига оид назарий қарашлардан шу нарса маълумки, бу услубда худди РУда бўлгани каби сўзларни кўчма маъноларда қўллаш, тасвирий поситалардан унумли фойдаланиш асосий ва одатий хусусият саналмайди. Субъектив эмоционаллик, образлилик, оғзаки нутқ элементлари, умуман ғайри адабий унсурлар кам ишлатилади. Аммо уларнинг иштирокини инкор қилиб ҳам бўлмайди. Бу ҳолат, айниқса, илмий-оммабоп матнларда кўпроқ кўзга ташланади. Фикр юритилаётган манба, мавзу билан уйғун равишда бу услубда ҳам образли ифодалардан фойдаланиш истисно эмас. Уларнинг ишлатилиши матн мавзусига, унинг муаллифининг баён услубига боғлиқ бўлиб, муайян мақсадларда - тушунишни енгиллаштириш ва осонлаштириш учун амалга оширилади.
Масалан, таҳлил материали қилиб олинган матнда география ва локомотив сўзларини муаллиф кўчма маънода қўллайди ва образли воситага айлантиради: Таъкидлаш керакки, ташқи савдо муносабатларимиз географияси, аввало, ривожланиб бораётган Осиё қитъаси бозорлари билан савдо айланмасининг ўсиши ҳисобига сифат жиҳатидан ўзгармоқда. Бизнинг кейинги йилларда экспорт соҳасида кўлга киритган ютуқларимиз, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, қисқа муддатда биз учун мутлақо янги, локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модерпизация қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурлариии амалга ошириш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган, чуқур ўйланган ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишларимизнинг натижасидир каби. Бу каби метафорик воситалардан фойдаланиш асар муаллифининг индивидуаллигини таъминловчи восита даражасига кўтарила олмайди ва ИУда бу нарса талаб ҳам қилинмайди. Илмий нутқдаги метафора фақат экспрессивлик вазифасинигина бажариб қолмайди, балки янги атама излаш жараёнида, сўз ҳали термин бўлиб улгурмаган пайтда изоҳлаш ва номлаш вазифасини бажаришдан ташқари ўзида образлиликни ҳам ташийди; бу ерда энг муҳими: метафора илмий нутқнинг образли тасвирий воситаси бўла олади.30 Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Бу каби тасвирий воситаларга ҳамма илмий матнларда ҳам ёки ҳар қандай муаллиф ҳам мурожаат қилавермайди ва ўз-ўзидан уларнинг қўлланилиши муаллиф «мен»и билан боғлиқ бўлади, деган хулоса келиб чиқади. Шундай экан, аввалги ишларимизда айтилган «илмий баёнда тилнинг тасвирий имкониятларидан деярли фойдаланилмайди», тарзидаги фикрдан воз кечишга тўгри келади. Муаллиф ўзи учун муҳим деб ҳисоблаган фикрларни айтишда, фактларни келтиришда уларни ажратиб кўрсатади. Бу вазифани амалга ошириш мақсадида албатта, табиийки, шубҳасиз, ҳеч шубҳасиз, шубҳа йўқ сингари модал сўзларга мурожаат қилинади: Албатта, мамлакатимизда бундай чора- тадбирлар татбиқ қилиниши билан бир қаторда бу жиддий синовни енгиш, ҳеч шубҳасиз, кўп жиҳатдан ҳаммамиздан аввало масъулиятимизни теран ҳис қилишни, барча имқоният ва ресурсларимизни ишга солишни талаб қилади. Табиийки, юқорида келтирилган мисол ва рақамлардан тобора чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий инқирози мамлакатимизга таъсир кўрсатмайди, бизни четлаб ўтади, деган хулоса чиқармаслик керак. Масалани бундай тушуниш ўта соддалик, айтиш мумкинки, кечириб бўлмас хато бўлур эди. Шубҳа йўқ, жаҳон молиявий инқирозининг таъсирини камайтириш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун бизда барча зарур шарт- шароитлар мавжуд. Субъектив муносабатни ифодаловчи ушбу киритмалар асарнинг руҳига мос тарзда муайян стилистик вазифани ҳам бажаради, муаллиф услубига хос қатъиятни ифода этувчи лингвистик восита бўлиб юзага чиқади. Муаллиф томонидан ўта муҳим ҳисобланган ўринларда (гап бошида, ўртасида ёки охирида) яна таъкидлаш лозим, таъкидлаш жоиз, таъкидлаш керак, таъкидлаш ўринли. таъкидлаш даркор, таъкидлаш лозим; бошқача айтганда; бунинг устига; энг асосийси, ўз иавбатида; биринчи навбатда; биринчидан, иккинчидан, учинчидан... сингари жумлалар қўлланилади: Шуни айтиш керакки, кўплаб давлатларнинг ташқи қарз масаласидаги пухта ўйланмаган сиёсати уларнинг иқтисодиётини заиф, ташқи омилларга қарам, хатарли вазиятлар олдида ҳимоясиз ва ночор аҳволга солиб қўйганини кўриш, кузатиш қийин эмас. Таъкидлаш жоизки, ана шундай кенг кўламли дастурни амалга ошириш учун биз сўнгги йилларда жиддий тайёргарлик кўриб келмоқдамиз. Шуни мамнуният билан таъкидлаш керакки, ўзлаштирилган барча инвестицияларнинг қарийб 54 фоизини корхоналар ва аҳоли маблаглари ташкил этади. Гапдаги мамнуният билан аналитик бирикмаси эса субъектив муносабатни янада кучайтиради. Матндаги авваламбор, аввало, агар, айнан, айни пайтда, айни вақтда, айниқса, аксарият, нечоглиқ, асло, қатъий сингарилар модаллик оттенкаси мавжуд бўлган сўзлардир. М.Мукаррамовнинг «Адабий тилнинг конкрет кўринишлари бўлган сўзлашув, бадиий, публицистик, расмий-ҳужжат ва илмий нутқларнинг реал мавжудлигини тан олсак, у вақтда ҳар бир нутқ турининг ўз модал маъно ифодаловчи сўзларини ҳам тан олишимизга тўғри келади»,31 деган мулоҳазаси ушбу ўринда ҳам аҳамиятлидир. Бундан ташқари, матнда мен, қанча сингари олмошлар, аммо, лекин, бироқ, балки каби боғловчилар ҳам маълум бир стилистик мақсадни ифода этишга қаратилган элементлар сифатида намоён бўлади. Шу ўринда илмий матнларда яна аксинча, албатта, афсуски, дарвоқе, дарҳақиқат, демак, жумладан, масалан, хуллас, хусусан, шубҳасиз, ҳақиқатан сингари модал сўзлар ва модал маъно англатувчи бошқа бирликларнинг, билан, учун, каби, сингари, ҳақида, тўгрисида, туфайли, сабабли, доир, оид, биноан, ташқари, қараганда, асосан, мувофиқ, қадар сингари кўмакчиларнинг фаол қўлланишини қайд этамиз. Баъзи бир мисолларни таҳлил этиш билан чегараланамиз. Олмошларни олайлик. Уларнинг қўлланишида ўзига хослик кузатилади. Масалан, мен олмоши матнда таъкидлашнинг кучли воситаси сифатида иштирок этган: Жаҳон иқтисодий инқирози эса, менинг назаримда, бу жараённи янада жадаллаштиришга туртки бермоқда, уни ҳар томонлама тезлаштиришни тақозо этмоқда. Сон-равиш характеридаги қанча олмоши -лик билан биргаликда қўлланиб, маънони кучайтирувчи воситага айланган: ...банк тизимларининг нечоглиқ барқарор ва ишончли эканига, уларнинг ҳимоя механизмлари қанчалик кучли эканига боглиқлигини исботлашга ҳожат йўқ, деб ўйлайман. Нега олмоши эса фақат муаллиф услубига хос бўлган жумла таркибида қўлланилган: Нега деганда, бугунги кунда экспорт асосан хом ашё етказиб беришдан иборат бўлиб, ...иқтисодиётни издан чиқарадиган жиддий факторга айланмоқда. Матнда белгининг ортиқлик даражасини кўрсатишга хизмат қилувчи янада (21 марта), гоят (4 марта), жуда (2 марта) каби воситаларнинг қўлланганлиги ҳам илмий матнда муаллиф индивидуал баён услубига боғлиқ равишда тасвирий воситаларнинг қўлланиши меъёрий ҳолат эканлигини яна бир тасдиқлайди: Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида орттирган тажрибамиз фермерликни янада ривожлантириш учун бир қатор жуда муҳим муаммоларни, хусусан, фермер хўжаликларининг барқарорлиги, энг муҳими, уларнинг самарадорлигини ошириш бшан боглиқ масалаларни ҳал қилишни қатъий талаб этмоқда каби. Муаллиф ишлатган ҳолбуки, асно, бўлур сўзи эса тасвирийлик доирасидан ташқирига чиққан, матнда суъбектив муносабатнинг эмоционал ифодаланиши намунаси сифатида келган: Ҳолбуки, бу соҳаларда тез ўзгарувчан бозор талаби техника ва технологияни узоги бшан 5—7 йшда, ривожланган мамлакатларда эса бундан ҳам қисқа муддатларда Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling