Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet14/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Илмий услубнинг морфологик ҳусусиятлари. Бу тўғрида М.Мукаррамовнинг «Ҳозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили» монографиясида қуйидаги фикрлар баён қилинган: ИУда фақат адабий тилда меъёр сифатида эътироф этилган грамматик кўрсаткичлардан фойдаланилади. Сўз туркумларидан от фаол, кўпинча такрор қўлланади. Субъектив баҳо шакллари хос эмас. - лар кўпликдан бошқа семантик-услубий маъноларни ифодаламаса-да, атама ҳосил қилишда иштирок этади. Умумий эгалик устун туради, 1-П шахс қўшимчалари ишлатилмайди, III шахс шакли фаол. Ундов ва тақлид сўзлар ҳам бу услубга хос эмас. Юкламаларнинг эса имконияти чегараланган.
Илмий нутқ учун дейшшди, айтшшди, ёритшшди, баён қилинади, аниқланади, текширилади, фойдаланилади, таърифланади сингари хосланган феъллар мавжуд. Феълнинг мажҳул даража шакли ҳам бу услуб учун хос. Аммо ҳозирги- келаси замон шаклидан ташқари характсрли замон кўрсаткичи йўқ. Кишилик олмошлари кам қўлланилади. Бу гап фақат муаллиф ва мен маъноларида қўлланиладиган ҳамда камтарлик маъносини ифодалайдиган биз олмошига тегишли эмас.27
Олимнинг олмошлар ҳақидаги фикрини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. ИУда мен ва биз олмошларига синоним сифатида қараш мумкин. Соҳа мутахассисларининг ёзишича, авваллари бу услубдал*ен фаол бўлган. Масалан, М.В.Ломоносов буюк князга
ёзган хатларида уни фаол қўллаган.28 Аммо бу фикрни ўзбек тили учун хос деб бўлмайди. Тўғри, «мэн-мэн олмоши ўз маъносидан ташқари от туркумига кирувчи сўз сифатида ўз қадр-қимматига ишонган шахс - мен маъносида ҳам ишлатилган. Бундай
қўлланиш Х1-ХП асрларга оид ёзма ёдгорликлар тилида
учрайди».29 Бу каби қўлланишлар илмий матнларда ниҳоятда кам. Унинг ўз вазифасини кесимлик кўрсаткичи сифатида адо этиши бу ҳолатда ҳам қўл келади: Ул китобни олдик ва бу
маҳаллини топиб назар солдик ва билдикки, улча мен
таърифида таҳрир қилибмен, тақсир (камчилик, нуцсон) қилибмен (Алишер Навоий. Муҳокамат ул-луғатайн). Бу тўрт девон овозасин чун рубъи маскунга еткурупмен, «Хамса» панжасига панжа урупмен (Алишер Навоий. Муҳокамат ул- луғатайн). Биринчи гапдаги солдик, билдик феъллари мен ўрнида биз нинг қўлланила бошлаганлигининг илдизлари қадимга бориб тақалишидан далолат беради. -дик нинг -дук варианти ҳам илмий матнларда баравар ишлатилган: Эмди келдук сўз баёнига ва калом достонига; Ва келдук қушқаки, анда муқаррар ва машҳур илбосун ўрдакдур (Алишер Навоий. Муҳокамат ул- луғатайн).
«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарида 17 марта қўлланган биз барча ўринларда ўз маъносида келган. Муаллиф фақат бир марта мен сўзини ишлатади: Жаҳон иқтисодий инқирози эса, менинг назаримда, бу жараённи янада жадаллаштиришга туртки бермоқда, уни ҳар томонлама тезлаштиришни тақозо этмоқда. Аммо «Менежмент асослари» асарида мен ўрнида биз фаол қўлланган: Биз бу ерда учинчи талабга дуч келамиз. Биз бошқариш деб атайдиган фаолият тўла сафарбарликни талаб қилади. Бу ҳолат илмий матнларда кўпчиликни ташкил қилади. Тилга олинган биринчи асарда биз нинг ўз маъносида қўлланиши эса мамлакатимиз биринчқ раҳбарининг давлат ва халқ номидан гапирганлиги билан изоҳланади.
Мустақиллик давридаги янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ифода этувчи сўз шаклларининг пайдо бўлишида тилимизнинг ички имкониятлари жуда қўл келди.
Бунда қуйидаги ясовчи қушимчаларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: -дор: мулкдор; -дош: рақобатдош; -ий: индустриал- иқтисодий, макроиқтисодий, меъморий-лойиҳавий, норматив- ҳуқуқий; -кор: тадбиркор; -лаш: кредитлаш, молиялаш,

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling