Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Каримоа И.А. Юксак маъмавият - енгилмас куч, 133-6
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
30 Каримоа И.А. Юксак маъмавият - енгилмас куч, 133-6.
33 этадиган кўринишини танлаш, ҳеч бўлмаганда, нейтрал вариантини қўллаш талаб этилади.20 Терминлар ана шу талабга жавоб бера оладиган лексик бирликлар бўлгани учун улар мазкур услубнинг асосий луғавий фонди саналади ва маълум бир тил элементлари, масалан, соҳавий терминология қўлланиш частотасининг юқорилиги билан характерланади. Терминларнинг қай даражада мақсадга мувофиқ қўлланилиб келинаётганлигини таҳлил этиш учун «Жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асари матнидаги фонд ва жамгарма, юридик ва ҳуқуқий, устав ва низом сўзларини қиёсан қараб чиқамиз.21 Ушбу сўзлар ўзбек тилида синоним ҳисобланади ва ижтимоий-иқтисодий соҳада фаол қўлланилади. Матнда фонд 8 марта, жамгарма 6 марта қўлланган: "Микрокредитбанк"нинг низом жамгармасипи кўпайтиришга оид фармони қабул қилингани ҳам шу йўлдаги амалий қадам бўлди. Ушбу гаплардаги жамгарма бирлигини фонд билан бемалол алмаштириш мумкин. Аммо Республика Тикланиш ва тараққиёт фонди фаолиятига катта аҳамият берилмоқда; Дунёнинг етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларнинг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб келди мисолларидаги фонд ни жамгарма га алмаштириб бўлмайди. Шундай қилинса, расмийлик ва илмийлик ўрнини оммабоплик оттенкаси эгаллайди. Ўзаро синоним бўлган бу икки сўзнинг қўлланилишида параллеллик давом этаётган бўлса-да, фонд нинг атамалик салоҳияти кучли ва бу унинг халқаро термин эканлиги билан изоҳланади. Шунингдек, матнда юридик ва ҳуқуқий сўзлари стилистик фарқларга эга бўлгани учун баравар қўлланган. Юридик шахс дейиш мумкин бўлгани ҳолда, ҳуқуқий шахс деб бўлмайди. Ўзбек тилида ҳуқуқий сўзининг маъноси юридик бирлигига нисбатан ксмг: Лйни пайтда банкларимизиииг умумий активлари ҳажми иҳоли ва юридик шахсларнипг ҳисоб рацамларидаги маблаглардан икки баробардан ҳам кўпдир. Биринчидан, мазкур дастур ижроси билан боглиц қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий бизани янада такомиллаштириш ... зарур каби. Фактор ва омил сўзларининг қўлланиш нисбатида (частотаси: 1-16) уларнинг биринчиси иккинчисигааста-секинлик бнлан ўрнини бўшатиб бераётганлиги сезилади: Нега деганда, бугунги кунда экспорт асосан хом ашё етказиб беришдан иборат бўлиб. ...иқтисодиётни издан чиқарадиган жиддий факторга айланмоқда. Учинчидан, молиявий-иқтисодий инқирознинг ҳар қайси давлатдаги миқёси, кўлами ва оқибатлари қандай бўлиши кўп жиҳатдаи бир қанча омиллардан келиб чиқади каби. Устав (1 марта) ва низом (3 марта) сўзлари эса жамгарма сўзининг аниқловчиси сифатида параллел қўлланган ва стилистик фарқлар сезилмайди: Президент фармони асосида "Микрокредитбанк" устав жамгармасини 72 миллиард сўмга ошириш ва унинг ҳажмини 150 миллиард сўмга етказиш ҳақида қарор қабул қилинди. 2006 йилда ташкил этилган, бугунги кунда 3 миллиард 200 миллион АҚШ долларидан ортиқ низом жамгармасига эга бўлган Узбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт фонди фаолштига катта аҳамшт берилмоқда. Ушбу таҳлиллардан шундай хулоса келиб чиқадики, ИУда қўлламиладиган терминлар, биринчи навбатда, атамалик вазифани адо этади, иккинчидан, фикрий аниқлик учун хизмат қилади, учинчидан, улар соҳавий характерга эга бўлади. Мабодо бир соҳа атамалари ўрнида иккинчиси қўлланиладиган бўлса, унда қандайдир стилистик мақсад кўзда тутилган бўлади. Бундай пайтда улар қўштирноқ ичига олинган ҳолда қўлланилади. Тиббиётдаги шок терапияси атамасининг иқтисодиётда қўлланила бошлаганлигини бунга мисол тариқасида келтириш мумкин: Энг аввало, "шок терапшси" деб аталган усулларни бизга четдан туриб жорий этишга қаратилган уринишлардан, бозор иқтисодиёти ўзини ўзи тартибга солади, деган ўта жўн ва алдамчи тасаввурлардан воз кечдик. ИУда аниқлик билан бир қаторда мавҳумлик тушунчаси ҳам мавжуд. Аммо уларни бир-бири билан оппозициядаги тушунчалар, деб қараш керак эмас. Мавҳумлик - абстракция фаннинг маълум бир соҳаларига, масалан, математикага тегишли бўлиши мумкин: Фараз қилайлик, 1 ва 2 жисмлар бир хш бўлсии; у ҳолда 1-жисмнинг энг юқори кўтаршиш нуцтасигача ҳаракат вақти, 2-жисмнинг тушиш вақтига тенг. Фараз қилайлик 1-биринчи жисмнинг ҳаракати бошлангандан то тугагунча ўтган вақт, I, -фақат 1-жисм ҳаракатланган вақт оралиги (1,=Юс.) каби. Мавҳумлик сифатида қабул қилинган фараз масаланинг ечилиши давомида аниқ хулоса билан якунланади. М.Н.Кожина «Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги замон фани учун, айниқса, математик мантиқ қўлланиладиган дедуктив методнинг кенг тарқалиши билан боглиқ ҳолда фикрни мавҳумлаштириш ва объективлаштириш тенденцияси характерли бўлиб қолди», деб ёзиш билан биргаликда, бу тснденциянинг ИУдаги барча жанрларга ҳам тегишли эмаслигини айтади: «Аслида мавҳумлаштириш ва объективлаштириш тенденцияси тафаккур жараёни сифатида ҳам, илмий фактларни баён қилиш усули сифатида ҳам интуициянинг пайдо бўлишига, образлилик, эмоционаллик ва илмий ижодда мантиқий фикрлашдан ташқарида бўлган бошқа шаклларга зид эмас».22 Мантиқий изчиллик илмий баён услубининг ўзига хос хусусиятини ташкил этади. Матнда сўзлар, гаплар, абзацлар ўзаро мантиқий боғланган бўлади ва бу изчилликни юзага келтирувчи маълумки, маълум бўладики, таъкидлаш лозимки, таъкидлаш ўринлики, дарҳақиқат, бинобарин, шундай экан, биринчидан, иккинчидан, кўринадики, таъкидлаш жоизки, хулоса қшиб айтганда, хулоса қшганимизда, биргина мисол, фақат бугина эмас сингари кўплаб боғловчи вазифасини бажарадиган сўз ва бирикмалар қўлланилади: Инқирозга қарши чоралар дастурининг конкрет бўлимлари — белгшанган комплекс чора- тадбирлар қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишга қаратшган. Биринчидан — корхоналарни модерпизаиия қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаиши янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш. Иккинчидан — жорий конъюнктура кескин ёмонлашиб бораётган ҳозирги шароитда экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатдоги бўлиишни қўллаб-қувватлаш бўйича конкрет чора-тадбирларни амалга ошириш ва экспортни рагбатлаитириш учун қўшимча омиллар яратиш. Учинчидан — цатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, иишаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рагбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг рақобатдошлигини ошириш. Тўртинчидан — электроэнергетика тизимини модернизация қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга ошириш. Бешинчидан — жаҳон бозорида талаб пасайиб бораётган бир шароитда, ички бозорда талабни рагбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолишда гоят муҳим аҳамиятга эга сингари. Англашиладики, вазифалар аҳамиятлилик даражасига қараб, кетма-кетликда жойлаштирилган. Одатда матнда бир фикр иккинчиси билан чамбарчас боглиқ бўлади ва бири иккинчисини тўлдириб боради. Илмий матнлар синтаксисидаги сегментал ва суперсегментал бирликларнинг қатъий тартиби ана шу талабларга боғлиқ ҳолда рўёбга чиқади. «Илмий асарнинг вазифаси маълум қоида ва гипотезаларни исботлаш, илмий муаммоларни аниқ ва тартиб билан баён этишдан иборат. - деб ёзади М.П.Синкевич. - Шунинг учун ҳам илмий проза, асосан, мулоҳазалар занжиридан иборат бўлади».23 Шундай қилиб, мантиқийлик ИУда алоҳида мазмун касб этади ва у барча тилларнинг ИУига хос хусусиятдир. Аслида мантиқий изчилликнинг бўлиши ҳар қандай матнда талаб қилинади, уларнинг таъминланиши эса ҳар бир ФУда ўз жанр хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда кечади. ИУ ва РУдаги изчилликни БУдаги, хусусан, унинг йирик полотнодаги жанрларидаги мантиқий изчилликка тенглаштйриб бўлмасликнинг сабаби ҳам ана шунда. Сўзлашув жараёнида эса уни сақлаб туриш қийин кечади. Аммо нутқий вазият бу изчилликнинг таъминланишига, суҳбатдошларнинг бир-бирини тушунишларига кўмаклашади. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling