Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


УЛар.шсЛ.1\ Русский яашк. Стилистика, с.84


Download 452.46 Kb.
bet8/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Лар.шсЛ.1\ Русский яашк. Стилистика, с.84.
номидир. Мана шу тарздаги императив шакллар РУ учун хос хусусият саналади.
Феълнинг яна қуйидаги шакллари мазкур услуб учун характерли:
-мажҳул нисбат шакли: мусодара қилинмоқ, сайланмоқ, ҳал этилмоқ, кўлланилмоқ сингари: Ўша ҳаракатлар: б) бошқача огир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Жиноят кодекси). Ўзбекистон Республикаси Копституциясининг 107-моддасига мувофиқ Конституциявий суд беш йил муддатга сайланади («Узбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида» Қонун). Адвокатура манфаатларига дахлдор масалалар давлат органлари томонидан республика адвокатлар жамоат бирлашмаси иштирокида белгиланган тартибда ҳал этилади («Адвокатлик фаолияти... тўгрисида» Қонун).
-буйруқ майли: топширилсин, тасдиқлансин, амалга
оширилсин, белгилансин, тайинлансин, таъминлансин каби: Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг маърузасидаги концептуал қоидалар ва хулосалар маъқуллансин ҳамда улар Олий Мажлиснинг келгуси фаолиятида инобатга олинсин. Маърузанинг ... дастурий хулосалари прокуратура, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қшиш органлари, судлар фаолияти учун асос қилиб олинсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ... мустақшлик ва демократия қўлга киритган ютуқларни ҳимоя қшиш, ижтимоий адолат, фуқаролар тинчлиги ҳамда тотувлигини таъминлаш иигларини кучайтириш тавсия этилсин. (ЎзР Президенти И. А. Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий мажлисининг олтинчи сессиясидаги маърузаси юзасидан ЎзР Олий мажлисининг 2001 йил 29 август қароридан).
Ҳарбий ҳужжатларда, жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг умумҳарбий Низомлари»да (Тошкент: «Шарқ», 2004) акс этган командалар ҳам феълнинг шу майлида шаклланган: Байроқдор, ортимдан қадам бос; Взвод, байроққа қараб қаддингни ростла; қоравулга мослан; Тўгрига юр; Взвод, қуролларни оёқ ёнига қўй каби. Аммо шу майлдаги феъл шакллари БУда бошқача маъно касб этади, яъни истак мазмуни кучли бўлади: Балки ўшалар «Тезроқ ўла қолсин» деб дуо
қшиишётгандир... Мен... Жалилдан қарзман. Ҳа... қарзим бор ундан. Ҳовли-жой олиб беришим керак эди. Маҳмудга тайинлаб кўйишим керак, мендан кейин олиб берсин (Т.Малик).
-ҳозирги-келаси замон шакли: кўриб чиқилади, белгиланади, тақиқланади, амалга оширилади, тасдиқланади каби: Ҳокимнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига зид, прокурор протест билдирган қарорлари шу ҳокимнинг ўзи томонидан ёки юқори турувчи ҳоким ёинки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, заруратига қараб эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайта кўриб чиқилади. Шунингдек депутатларнинг масъулияти ва сессия' ишини ташкил этишга доир бошқа масалалар халқ депутатлари Кенгашининг Иш тартибига мувофиқ белгиланади. («Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» Қонун). Тарихий-маданий экспертиза Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади («Маданий мерос... тўғрисида» Қонун), Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқлинади («Давлат тили ҳақида» Қонун).
Аммо феълнинг 1,2-шахс кўрсаткичлари хос эмас.
Шунингдек, РУда модал характердаги сўзлар частотаси ҳам сезиларли даражада: мажбур, шарт, масъул, жавобгар, ҳақли каби: Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари...
фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир... масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашга мажбурдирлар. Махфий ахборот мулкдори, эгаси ахборот сўраётган шахсларни бу ахборотни олишнинг амалдаги чекловлари тўгрисида хабардор этиши шарт («Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида» Қонун). Ҳарбий буюртмаларни бажарувчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мудофаа эҳтиёжларига зарур бўлган маҳсулотлар етказиб берилиши, тармоқнинг сафарбарлик тайёргарлиги учун масъулдирлар («Мудофаа тўғрисида» Қонун). Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир («Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўгрисида» Қонун).
Сўзнинг аналитик шакллари кўп учрайди: қонун билан, суд ҳукми билан, адвокатлик фаолияти билан, прокурорларнинг санкцияси билан, ҳимоясидаги шахс билан, жиноятчилар учун, ҳимоя қилиш учун, маслаҳат олиш учун, ҳуқуқини таъминлаш учун каби.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling