Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
Расмий услубнинг синтактик хусусиятлари. РУ доирасида шаклланадиган матнларнинг синтактик қурилиши ҳам ўзига хос. Дарак гаплар, айниқса, унинг қўшма гап шакли кўп ишлатилади. Ёйиқ ва мураккаб сўз бирикмалари маҳсулдор ҳисобланади, мураккаб типдаги номлар кенг қўлланилади. Гап тузилишида ўзбек тилидаги одатдаги меъёрга амал қилинади ва юқорида саналган жиҳатлари билан ИУга ўхшаб кетади.
РУда шакллантирилган барча меъёрий ҳужжатлар учун изчиллик хос хусусият. Матндаги ҳар бир гап, ҳар бир абзац, ҳар бир модда ёки параграф мантиқий кетма-кетликда жойлаштирилади, кейинги фикр олдинги фикрдан келиб чиқади ёки унга чамбарчас боғланган бўлади. Ўзбекистон Республикасй Конституцияси матни бунга яққол мисол бўла олади. Муқаддимадан кейинги олтита бўлимда қонуннинг моҳияти изчил ва қатъий тартибда жойлаштирилган: қонунда кўзда тутилган асосий принциплар, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамшт ва шахс, маъмурий-ҳудудий. ва давлат тузилиши, давлат ҳокимштининг ташкил этилиши, Копституцшга ўзгартишлар киритиш тартиби тарзида. Бошқа қонунлар, айниқса, ҳажми бирмунча йирик бўлган қонунлар аввап умумий қоидалар, қонунда кўзда тутилган асосий ҳолатлар ва якуний қоидалар тартибида муайян изчилликда шакллантирилган. Расмий ҳужжатларда баённинг изчил бўлиши ҳар бир матннинг ўзига хос тарздаги шаблонларни, стандарт жумлаларни ҳам келтириб чиқаради. Иш юритишда кенг тарқалган ҳужжат - ариза мисолида фикрни тасдиқлаш мумкин. Ариза бир киши томонидан ташкилот, корхона ёки муассаса раҳбари номига ёзилиши, ариза йўлланган ташкилот, корхона, муассаса ва унинг раҳбари номининг аниқ кўрсатилиши, аризачининг турар жойи ёки иш жойи, вазифаси, исми ва отасининг исми кўрсатилиши; шундан сўнг Ариза деган ёзув, аризанинг мазмуни, агар лозим бўлса, аризага илова қилиниши мумкин бўлган ҳужжатлар рўйхати, аризачининг имзоси, исми-фамилияси, ариза ёзилган вақтининг ёзилиши шаблонликнинг яққол намунасидир. Аризанинг мени, вазифасига (лавозимига) қабул цилишингизни сўрайман, ҳужжатларни (маълумотномани) илова қиламан сингари жумлалар эса барча аризаларда учрайдиган стандарт элементлар саналади. Матнларда изчилликка мос равишда қатъийлик ҳам ҳукмрон бўлади: Узбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг маърузасидаги концептуал қоидалар ва хулосалар маъқуллансин ҳамда улар Олий Мажлиснинг келгуси фаолиятида инобатга олинсин. Маърузанинг ... дастурий хулосалари ггрокуратура, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, судлар фаолияти учун асос қилиб олинсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ... мустақиллик ва демократия қўлга киритган ютуқларни ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат, фуқаролар тинчлиги ҳамда тотувлигини таъминлаш ишларини кучайтириш тавсия этилсин (ЎзР Президенти И. А. Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий мажлисининг олтинчи сессиясидаги маърузаси юзасидан ЎзР Олий мажлисининг 2001 йил 29 август қарори). Мисолдаги инобатга олинсин, асос қилиб олинсин, тавсия этилсин каби жумлалар ана шу қатъиятни таъмин этувчи лингвистик воситалардир. Шунингдек, таъкидлаш оттенкасини юзага келтирувчи грамматик воситалар ҳам шу услубга хос матнларда фаол учрайди: биринчидан, иккинчидан, мақсадида: 1), 2), 3)...; мақсадида... белгилансин, амалга оширилсин, таъминлансин; бедгилаб қўйилсинки, белгилансинки, томонидан... амал қилинсин, қонунига мувофиқ... киритилсин,. юклансин, алмаштирилсин, ҳисоблансин каби. Президент Фармонлари, қарорлар каби ҳужжатлар преамбуласида гап охири рагбатлаштириш мақсадида, яратиш мақсадида, мустаҳкамлаш мақсадида, кучайтириш мақсадида, қонунига мувофиқ, қарорига мувофиқ, қуйидаги ўзгартишлар киритилсин, белгилаб қўйилсинки, белгилансинки каби жумлалардан сўнг икки нуқта қўйилади ва ҳужжатнинг моддалари ёки биринчидан, иккинчидан... тарзида, ёки рақамлар, нуқтали вергуллардан сўнг кичик ҳарфлар билан давом эттирилади ва гап буйруқ майли шаклидаги белгилансин, амалга оширилсин, таъминлансин, амал қилинсин, киритилсин, юклансин, алмаштирилсин, ҳисоблансин феъллари билан якунланади. Айрим гап бўлаклари такрори ҳам шу ўзига хосликларнинг бир кўринишидир. Конституциянинг муқаддимасида шу ҳолат мавжуд: Ўзбекистон халқи: инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети гояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечириилларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг , мазкур Конституциясини қабул қилади. Ушбу гаплардан РУда равишдош ва сифатдош оборотларнинг фаоллигини ҳам кузатиш мумкин. РУ учун шахссиз гаплар хос: Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади (Конституция). Мазкур Фармонни бажариш билан боглиқ сарф-харажатлар республика бюджети ҳисобидан амалга оширилсин (Президент Фармони). Игилаб чиқаригига жорий этилган янги технологик жиҳозлар беш йил муддатга мулк солигидан озод этилсин (Президент Фармони) каби. Президент ва ҳукумат фармонлари ва қарорларини сўзсиз ҳаётга татбиқ этилишига даъват оҳанги мана шу сўз шакллари ва жумлалар орқали рўёбга чиқарилади. Бу каби давлат аҳамиятига эга бўлган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки ҳукумат раҳбари томонидан имзоланади ва кўпинча бажарувчиси, бажариш муддати ва назорат қилувчиси аниқ кўрсатилган бўлади. Ҳар бир ҳужжат ўзига хос комплексга - преамбула, асосий қисм ва хулоса сингари таркибий қисмларнинг қатъий тартибига эга бўлиши, биринчи қисмда ҳужжат нима асосда тузилаётгани кўрсатилиши, иккинчи қисмида хулосалар, таклифлар, илтимослар, қарорларнинг баён этилиши ҳам уларнинг синтактик хусусиятлари саналади. РУга хос баённинг оғзаки шакли бўлиши ҳам мумкин. Айтайлик, ушбу услубда ёзилган матнлар радио ёки телевидение орқали ўқиб берилади. Матн сўзма-сўз ўқилгани туфайли бунда расмийлик оттенкаси, асосан, сақланиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг турли байрамлар муносабати билан халққа қилган мурожаати, табриклари ва уларнинг дикторлар томонидан ўқиб берилиши бунга яққол мисолдир. Баъзан эса расмий доираларда, турли характердаги йиғилишларда ҳам унинг иштирокчилари томонидан чиқишлар амалга оширилади. Бу чиқишлар аввалдан тайёрланган ёки тайёрланмаган бўлиши ҳам мумкин. Шунга қараб унинг расмий оттенкасй ҳам ўзгаради. Расмийлик ва норасмийлик аралаш ҳолда намоён бўлади. Бинобарин, сўз ва жумлалар ҳам ана шу вазиятга мос равишда танланади ёки спонтан тарзда ижро этилади. Бу вазиятдан келиб чиқадиган мажбурийликдир. Лекин РУ меъёрларини била туриб, унга хос тил элементларини бошқа услубларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Аммо маълум стилистик мақсадларни кўзда тутиб, масалан, БУ ва сўзлашув услубларда (СУ) атайин қўллаш бошқа гап. РУга хос бўлган лексик-грамматик хусусиятларни кўздан кечириб шундай хулосага келиш мумкинки, мазкур услубда китобийлик оттенкаси кучли. РУга хос бўлмаган хусусиятлар қуйидагилар: субъектив муносабат, стилистик жиҳатдан маъно оттенкалари кучсиз ёки кучли бўлган сўзлар. Ушбу услуб учун жаргонлар, оддий сўзлашувга хос сўзлар, эмоционал-экспрессив бўёққа эга бўлган сўзларнинг ишлатилиши меъёр саналмайди ва шу жиҳати билан бошқа услублардан кескин фарқ қилади. Кўчирма гаплар ёки ўзлаштирма гаплар, киритма гаплар, модал маънодаги гаплар қўлланилмайди. РУ доирасида қараладиган ҳар бир жанр ёки ҳужжат нафақат мазмунан, балки шаклан ҳам сезиларли даражада бир- биридан фарқ қилади. Шунинг учун ўрганишни осонлаштириш мақсадида Л.Г.Барлас уларни икки катта жанрга: қонунчиликка оид (законодательньш) ва идоравий (канцелярский) жанрларга бўлиб, бу билан РУ жанрлари таҳлилини ангчагина осонлаштирган эди.24 Дарҳақиқат, қонунчилик ва унинг ижроси билан боғлиқ ҳужжатлар ҳам, идоравий ҳужжатлар ҳам лингвистик хусусиятларига кўра бир-биридан жиддий фарқланиб туради. Идоравий штампларни Л.Г.Барлас қуйидаги типларга ажратган эди: расмий муносабатларга дахлдор бўлган шахслар номлари (аризачи, жавобгар, давогар), ҳужжатлар номлари 0фармон, фаройиш, царор, буйруқ), ҳужжатларнинг таркибий қисмлари (куп тартиби, қатнашди, эшитилди, қарор қилди), РУда ихтисослашган умумхалқ тили элементлари (шахс - жисмоний шахс, юридик шахс; томонлар - аҳдлашувчи томонлар) каби.25 Бу стандарт ва ихтисослашган жумлалар, бошқа услубларда, масалан, СУ ёки БУда ҳам қўлланиши мумкин. Аммо уларнинг бу услубларда фаоллашишига йўл қўйиб бўлмайди. Шундай қилиб, ўзбек тили функционал услублари орасида РУ алоҳида мавқега эга ва бу алоҳидалик унда лингвистик ва экстралингвистик омилларнинг уйғунлигида, лексик-грамматик элементларнинг мазкур услубда хосланишида намоён бўлади. ~л Пир.ииЛ.Г. Руссий язь1к. Стилистика., с.78. 2' Шу муахчиф, шу асар, с.81-82. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling