Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet5/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Расмий услубпинг экстралингвистик шарт-шароитлари
Бу услубда шаклланадиган ҳужжатларга хос бўлган расмийлик барча экстралингвистик омилларнинг марказида турувчи ва тил элементларини танловчи, сараловчи, бирлаштирувчи ва, ўз навбатида, матнда уларни ўрнига қараб жойлаштирувчи ядровий куч саналади.
Расмийлик тушунчасига боғлиқ тарзда услубнинг ўзига хос хусусиятлари намоён бўлади ва улар бошқа ФУлар билан таққослаганда яна ҳам ойдинлашади. Хўш, бу ўзига хосликлар нималардан иборат?
Биринчи навбатда, матнда баённинг аниқ бўлиши талаб этилади. Ушбу услубда шаклланган матнда ноаниқликка, изоҳталаб ўринларга йўл қўйилмаслиги лозим. Фикр ва мазмун содда, аниқ ва тушунарли тилда баён қилиниши керак: Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси. ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берадиган идоралар томонидангина амалга оширилади. (УзР Конституцияси, 7-модда). Аниқлик талаби унинг илмий услуб (ИУ) билан муштарак жиҳатидир.
Матннинг равон, содда ва тушунарли бўлиши тақозо этилади. Бунинг ёрқин далили «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси» матнидир. Нима учун мазкур ҳужжат тилида шу тамойилга қатъий риоя қилинган? Ҳужжатнинг «Давлат суверенитети» деб номланган I бобига кўз югуртирамиз: 1-модда. Узбекистон суверен демократик республика. Давлатнинг «Узбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади. 2-модда. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. 3-модда. Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир. 4-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. 5- модда. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари - байроги, герби ва мадҳиясига эга. 6-модда. Ўзбекистон Республикасининг пойтахти - Тошкент шаҳри. Матндаги бу равонлик ва соддалик унинг барча аҳоли қатламлари учун мўлжалланганлиги ва мазмунини билиши шарт қилиб қўйилганлиги билан изоҳланади.
Келтирилган ушбу мисол РУга хос бўлган қисқалик ва аниқлик учун ҳам далил бўла олади.
Конституциянинг 57-моддасини кўздан кечирамиз: Конституциявий тузумии зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватпи таргиб қилувчи, халқнинг соглиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлаишаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий
партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақикуюнади. Англашиладики, бу ўринда матн қурилиши содда ва қисқа эмас, аксинча. Аммо услуб равон ва аниқ. Бу каби ҳолатлар қонунлар матнига ҳам хос хусусият саналади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, РУ учун матнда қатнашаётган гаплар қурилишининг содда ёки мураккаб бўлиши асосий ўлчов эмас, балки аниқлик ва равонлик муҳим. Хуллас, фикрнинг аниқ бўлиши, мақсаднинг қисқа ва лўнда баён этилиши, изоҳга йўл қўйилмаслик ҳам РУга хос бўлган хусусиятлардир.
РУда ҳар бир матн ҳужжат мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, маълум регламент, яъни тартиб ва қоидалар асосида шакллантирилади. Шу тарзда ариза, қарор, билдиришнома, маълумотнома, шартнома, табрикнома сингари турли характердаги расмий ҳужжатларнинг ҳар бирининг ўзига хос баён этиш қолипи, стандарт, шаблон абзацлар ва жумлалар вужудга келади.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling