Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- СУЮН КАРИМОВ ЎЗБЕК ТИЛИ ФУНКЦИОНАЛ СТИЛИСТИКАСИ Самарқанд- 2010 УДК: 494.3 К - 25
ЎЗБИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АЛИН1ЕР НАВОИЙ НОМИДАГИСАМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ СУЮН КАРИМОВ ЎЗБЕК ТИЛИ ФУНКЦИОНАЛ СТИЛИСТИКАСИ Самарқанд- 2010 УДК: 494.3 К - 25 Суюн КАРИМОВ. Ўзбек тили функциоиал сгилистикаси. Монография. - Самарқанд: СамДУ нашри, 2010. -192 б. ББК: 81.2Уз Ушбу монография ўзбек тилшунослигининг қизиқарли соҳаси - стилистика, хусусан, функционал стилистика муаммоларига бағишланган. Унда ўзбек тилшунослигида функционал стилистика соҳасида олиб борилган тадқиқогларга муносабат билдирилган, хулосалар умумлашгирилгаи, унинг тараққиётига ўзбек тилининг мустақиллик даврида юз берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар нуқтаи назаридан баҳо берилган. Монография ўзбек тили стилистикаси масалалари билан шуғулланувчи тадқиқотчиларга, олий ва ўрта махсус таълим тизимида нутқ маданияти соҳасида дарс берадиган ўқитувчилар ҳамда журналистларга мўлжалланган. Масъул муҳаррир филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов Тақризчилар: филология фанлари доктори, профессор Ёрмат Тожиев филология фанлари докгори, профессор Абдували Абдусаидов Монография муаллиф маблаги ҳисобидан нашр эпшлди. © Алишер Навоий номидаги Самарқапд Давлат университети, 2010 йил. СЎЗ БОШИ Академик В.В.Виноградов ўз даврида миллий тил стилистикасини ўрганишни тилни тадқиқ этишнинг ўзига хос чўққиси, миллий нутқ маданияти тараққиётининг назарий асосидир, деганэди.1 Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат сифатида ташкил топиши, унинг дунё ҳамжамиятида ўзига хос ва ўзига мос ўрин эгаллаши жуда кўплаб масалалар қаторида тил маданиятини ҳам юқори даражага кўтариш масаласини кун тартибига кўйди. Ҳар қандай тил маданиятини эса унинг стилистикасини ўрганмасдан туриб эгаплаб бўлмайди. Мана шунинг учун ҳам тил стилистикаси ва нутқ маданиятини ўрганиш ўзбек тилшунослиги фанининг долзарб масалаларидан бирига айлаиди. Проф.С.Каримовнинг қўлингиздаги кузатишлари ана шу масаланинг муҳим бир қиррасини - тил стилистикаси тизимида қаралаДиган ўзбек тили функционал услублари тахдилига бағишланган. Тўгри, бу борада тилшунослигимизда илгари ҳам муайян ишлар амалга оширилган эди. Б.Ўринбоев, М.Мукаррамов, Д.Бобохонова, Т.Қурбоновлар, жумладан, китоб муаллифининг ўзи ҳам мавзуга доир махсус тадқиқотлар олиб боришган. Бу тадқиқотлар натижалари диссертация ишлари сифатида ҳимоя қилинган, китоб ҳолида нашр этилган ва ҳоказо. Аммо уларнинг амалга оширилганига орадан кўп йиллар вақт ўтди. Уларнинг бир қисми маънавий жиҳатдан эскирди. Биз бугун фанга, таълим жараёнига баркамол авлод тарбиясига чинакам маънода хизмат қиладиган, тилимиз тараққиётиии ва ривожини мустақиллик призмасида талқин этишга қаратилган тадқиқотлар кутаяпмиз. Шу маънода С.Каримовнинг кўп йиллик кузатишлари ва тўплаган тажрибаси ўлароқ юзага келган ушбу монография маълум маънода ўзбек тили стилистикасининг бугунги даражасига баҳо беради, ўзбек нутқи маданияти ривожига камтарона ҳисса бўлиб қўшилади ҳамда келажакда бу йўналишда яратиладиган ишларга туртки бўлиб хизмат қилади. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling