Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet7/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

республика. Суверен Қорақалпогистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради. Қорақалпогистон
Республикасининг суверепитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади. Мисоллардаги суверен, суверенитет сўзларини бемалол мустақил, мустақиллик элементлари билан алмаштирса бўлади. Аммо матн икки жиҳатдан зарар кўради. Биринчидан, ҳужжатнинг халқаро стандартлар даражасидаги мақомига, иккинчидан расмийлик оттенкасига путур етади. Матнда мустақил сўзи қўлланган ҳолатларга эътибор берайлик: Қорақалпогистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади. Судъялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлаишалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар. Гаплардаги мустақил сўзининг ўрнини алмаштирамиз: Қорақалпогистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилигии масалаларини сувереп ҳал қилади. Судъялар суверепдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Узбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан суверен ҳолда, факат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар. Гапларда суверен сўзининг қўлланишида сунъийлик, услубий ғализлик пайдо бўлганлигини пайқаш қийин эмас. Хулоса шундай бўладики, мустақил сўзи тилимизда оммалашган, уни барча ўзбекча матнларда учратишимиз мумкин, маъносида кенглик, қўлланишида эркинлик мавжуд. Суверен сўзи эса жиддий маънога эга бўлиб, расмий оҳанг беради ва РУ доирасида чегараланиб, фақат давлат сўзига богланганлиги маълум бўлади.
Мана шу маънода юзаки қараганда гўё бир тушунчани англатадиган бу элементларнинг бири ўрнида иккинчисини бемалол қўллаш мумкин эмас, услуб бунга йўл қўймади.
Шунинг учун ҳам мустақиллик даврида янгича мазмунда муомалага қайтган ёки кириб келган президент, парламент, палата, сенат, сенатор, маҳкама, вазирлик, вазир, ҳокимият, ҳоким, фуқаро, ҳаракат, суверенитет сўзларнинг қўлланишига тиЛнинг амалда бўлиш қонуниятларига, услуб талабларига кўра ёндашиш тўгри бўлади.
РУда қўлланиладиган айрим сўз ва жумлаларнинг фаоллиги шу даражага етганки, уларни РУга хос штамплар сифатида эътироф этишга мажбур бўламиз: мақсадида, мувофиқ, биноан, белгиламоқ, тасдикуюмоқ, кучайтирмоқ, назорат ўрнатмоқ, зиммасига юкламоқ, таклиф киритмоқ, таъминламоқ, чора кўрмоқ, ишлаб чиқмоқ, жорий этмоқ, қабул қилмоқ, амалга оширмоқ, тавсия этмоқ, зиммасига юкламоқ кабилар. Ўтган давр мобайнида, ҳисобот даврида, муайян ишлар, эътиборга олиб, инобатга олиб, кун тартибидаги масала юзасидан, қарор қилди/қилади, белгиланган тартибда сингари жумлаларни ҳам шу қаторга киритиш мумкин. Бу каби жумлалар РУнинг умумий фонида олиб қаралса-да, ҳар бири маълум бир ҳужжатлар матнидагина стандарт ҳолатга келгандир. Бинобарин, ўзбек тилида РУга хосланган умумий лексик фонд билан биргаликда унинг ҳар бир жанри ва кўринишларига хосланган лексик элементлар ҳам маълум миқдорни ташкил этади.
Расмий услубнипг морфологик хусусиятлари. Расмий матнларнинг услубий аломатлари унинг морфологияси ва синтаксисида ҳам яққол кўзга ташланади.
Масалан, ҳар бир сўз туркумига оид сўзларнинг қўлланишида ўзига хослик кўзга ташланади. Отларни олайлик. Умумлаштирувчи маънодаги отлар фаол: болалар, ота-оналар, кўшин, қурол, аҳоли, халқ, ишчилар, хизматчилар, шахслар, томонлар, сайловчилар, партиялар, вакиллар ва ҳоказо. Отларнинг маълум бир қисми РУ ичидаги жанр кўринишларига мос тарзда қўлланилади. Идоравий услубдаги маълумотнома, далолатнома, ариза, тилхат, тавсифнома, баённома сингари отлар бунга мисол бўла олади.
Ноаниқликларга йўл қўйилмаслик мақсадида улар олмошлар билан алмаштирилмайди: Ўзбекистон Республикасиўз тараққиёт йўлини, ўз номини аниқлайди, ўз давлат рамзларини: герби, байроги, мадҳиясини таъсис этади, ўз давлат тилини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддасдир (1991 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» ги Қонуннинг 16 - моддасидан).
РУнинг ноэмоционаллик табиатидан келиб чиқиб, аслий сифатларнинг қўлланиши хос эмас. Нисбий сифатлар эса фаол қўлланилади: конституциявий, қонуний, ноқонуний, ҳуқуқий, маъмурий, ташкилий, идоравий, қатъий, амалий, мажбурий, меъёрий, шахсий, маҳаллий, хорижий, ҳудудий, жиноий, таркибий, ижтимоий, сиёсий, доимий, оммавий, маърифий, маънавий, минтақавий, жисмоний, таркибий, моддий, жорий, намунавий; рақамли, тегишли, ваколатли, малакали, мақсадли, истиқболли, сонли, разрядли, тизимли, даражали, ишончли, самарали, имтиёзли, манфаатли каби.
Шу ўринда РУда ёзилган матнлар учун барча морфологик воситалар ва категорияларнинг қўлланилиши бир хил даражада эмаслигини таъкидлаш ҳам мақсадга мувофиқ. Масалан, сонлар ва олмошлар бу услубда бошқа сўз туркумларига қараганда иккинчи даражали омил ҳисобланади. Улар РУнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб бера олмайди. Бу хусусиятларни феъл туркуми доирасидаги грамматик кўрсаткичлар белгилаши мумкин.
РУга оид матнларда феъл сўз туркумидаги сўз шакллари алоҳида мавқега эга. Масалан, унинг ўтимли ва ўтимсиз шаклларини олиб кўрайлик. Конституция матнида қуйидаги ўтимли феъллар учрайди: амалга оширмоқ, афв этмоқ, бекор қилмоқ, белгиламоқ, ваколатларини сақлаб қолмоқ, ваколатларни амалга оширмоқ, жорий қилмоқ, имзоламоқ, кафолатламоқ, рагбатлантирмоқ, сайламоқ, тайинламоқ, тақдим этмоқ, тартибга солмоқ, тасдигига киритмоқ, тасдиқламоқ, таъминламоқ, таъсис этмоқ, тузмоқ, ўзгартиш ва қўшимчалар киритмоқ, қабул қилмоқ, ҳал қилмоқ каби. Ўтимсиз феъллар эса ниҳоятда фаол қўлланилади. Бу ҳолат, айниқса, буйруқ, фармойиш, баённома, қарор, далолатнома, шартнома сингари ҳужжатлар матнида яққол намоён бўлади: сайланмоқ, амалга оширилмоқ, белгиланмоқ, тасдиқланмоқ, тақдим этмоқ, илова қилинмоқ, расмийлаштирилмоқ, тақдим этшмоқ, қабул қилмоқ каби.
Л.Г.Барлас фикрича, феълнинг инфинитив шаклининг ҳиссаси бошқа услубларга қараганда бирмунча юқори, тахминан 38%, бошқача айтганда, ИУга нисбатан икки баравар, БУга нисбатан уч баравар кўп. Феълнинг ҳозирги замон шакллари 79 % ни ташкил этади (ИУда 69%, БУда 11%).23
Бу услубда феълнинг ҳаракат номи шакли фаол қўлланилади, гапнинг кесими кўпинча ҳозирги замоннинг мажҳул нисбатида ифодаланади, ҳужжатнинг характерига қараб шарт майли шаклига тез-тез мурожаат этилади. Масалан, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мутлақ ваколатлари» ҳақидаги 78 - моддасида ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш, қабул қшиш, белгшаш, тасдиқлаш, тартибга солиш, ўзгартириш, жорий қшиш, комиссиясини тузиш, сашов кунини тайинлаш, сайлаш, озод этиш, ратификация қшиш, таъсис этиш, амалга ошириш сингари феълли бирикмалар ишлатилган. Ушбу ҳужжатда амалга оширшмоқ, асос бўлмоқ, ташкш этмоқ, белгшанмоқ, асосланмоқ, ҳисобланмоқ, ҳимоя қилинмоқ, амалга оширмоқ, тан олинмоқ, иш кўрмоқ, адо этмоқ, кафолатланмоқ, тақиқланмоқ, тавсия этшмоқ сингари феълларнинг фаол ишлатилиши ҳам юқоридаги фикрнинг тасдигидир. Расмий матнлардаги тўлов. оқлов, бошқарув, ҳал қшув, суриштирув каби сўзлар ҳам ҳаракат

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling