Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet10/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

ИЛМИЙ УСЛУБ
Ҳозирги пайтда илмий услуб (ИУ) жаҳоннинг барча ривожланган тилларида ўзининг алоҳида лингвистик хусусиятлари билан ажралиб турувчи услуб сифатида шаклланган. Жумладан, ўзбек тилида ҳам у мустақил ФУ сифатида мавжуд. Лекин ўтган асрнинг 80-йилларига қадар бу услуб махсус тадқиқот объекти бўлган эмас эди. Уни биринчи бўлиб М.Мукаррамов монографик планда ўрганди, шу мавзуда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.26
Ушбу тадқиқотда олим ИУни ўзбек тилининг бошқа ФУлари орасида тутган ўрнини белгилашда, унинг ўзигагина хос бўлган лингвистик ва экстралингвистик хусусиятларини аниқлашда акад. В.Виноградовнинг тил ҳақидаги алоқа-хабар- ■таъсир концепциясига таянган ва илмий нутқни хабар англатиш, ахборот бериш хусусиятидан келиб чиқиб ўрганган. Кузатишларда тўғри йўлдан бориб, аввал мазкур услубнинг экстралингвистик белгиларини ўрганган ва бу бегиларга таянгап ҳолда унинг лексик-семаптик, морфологик ва синтактик хусусиятларини таҳлил қилган. Мана шу асосда ўзбек тили ФУлари тизимда мазкур услубнинг алоҳида лингвистик аломатлари мавжуд эканлигини назарий жиҳатдан асослаган.
Олимнинг таъкидлашича, XX асрнинг 20-йилларида рус тилидан турли характердаги адабиёт ва материалларни ўзбск тилига таржима қилиш ИУнинг шаклланишига сабаб бўлган.27 Агар аждодларимиз қолдирган илмий мероснинг кўпчилик қисми туркий тилда эканлигини ва уларнинг муайян бир услубда ёзилганлигини инобатга олсак, бу фикр унчалик тўгри бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳозирги ўзбек адабий тили ФУлари нуқтаи назаридан тадқиқотчининг фикрини инкор қилиб бўлмайди.
Узбек тили тарихида ИУнинг қадимдан шаклланганлиги бу борада муайян кузатишлар олиб боришни ва унинг бугунги ИУ тараққиётида тутган ўрнини белгилашни тақозо этади.
Ушбу услуб тилшуносликда илмий услуб, илмий проза, илмий адабиёт, илмий проза услуби, фаи тили, илмий баён услуби, шмий адабиёт услуби, илмий функционал тил кўриншии тарзида турлича шаклларда номланиб келинмоқда. Узбек
2,1 МукаррамовМ. Ҳозирги ўзбск адабий тилиннпг илмий стили. Тошксит: Фан. 1984. 2 Шу.иусшиф, шу асар, 154-6.
тилшунослигида улардан икки вариант - шмий услуб ва шмий баёп услуби атамалари кўпроқ қўлланилади.
Илмий матнларни тил ва услуб жиҳатдан ўрганиш, мазкур услубда баённинг энг мақбул вариантларини тавсия этиш, ушбу услуб қонуниятларини аниқлаш ИУнинг объекти бўлиб ҳисобланади. ИУ илмий матнлар услубидир. Тил бирликларининг фан соҳасида, илмий баён жараёнида ишлатилиши мазкур услубнинг шаклланишига асос бўлди. Илмий матнлар эса жамиятда илм-фан соҳасидаги изланишлар ва унинг тараққиёти натижаси ўлароқ юзага келади. ИУ тйлнинг умумий қонуниятларига, хусусан адабий тил қоидаларига қатьий амал қилиб, ҳам нутқнинг ИУ, ҳам фан тили сифатида қаралади. Шунинг учун ИУни, бир томондан, умумадабий тил фонида, иккинчи томондан, ўз қобиғида олиб қараш мақсадга мувофиқдир.
ИУнинг жанр хусусиятлари ранг-баранг ва бунга илмий ахборотларни сақлаш ва етказиш зарурати сабаб бўлган. Табиат ва жамиятдаги фактларни, нарса-ҳодисаларни баён қилиш, уларнинг воқе бўлиш сабаблари ва ўзаро муносабатларини ўрганиш ва изоҳлаш илмий ахборот ва таҳлилларнинг мазмунини ташкил қилади. Монография, рисола, дарслик, ўқув қўлланмаси, ўқув-методик қўлланма, дастур, маъруза матнлари, тақриз ва реферат сингарилар унинг жанр кўринишлари ҳисобланади. Гарчи уларнинг ҳар бирининг баён усули ва услуби маълум даражада бир-бирларидан фарқ қилса-да, тил бирликларидан фойдаланиш меъёрига кўра умумийликка эга. Матннинг ана шу фарқларини инобатга олган мавзу тадқиқотчилари уни иккига бўлиб: илмий ва илмий-оммабоп матнлар тарзида ўрганишни тавсия этадилар.
Илмий матнларда муайян фан соҳасига оид муаммолар доирасида фақат бир соҳа ва бир йўналишдаги мавзулар чуқур таҳлил этилади. Бинобарин, шунга боғлиқ тарзда тилдан фойдаланиш имкониятлари чегараланган ва хосланган бўлади. Кенг омма учун мўлжалланганлик, тушунарли услубда ёзишга интилиш илмий-оммабоп матнларни муайян бир фан ёки унинг соҳаси доирасида чегараланган ва фақат шу соҳа мутахассисларига дахлдор бўлган илмий матнлардан фарқловчи белгилар бўлиб ҳисобланади.
Тилнинг ҳар бир ФУда бўлгани сингари бу ерда ҳам лингвистик ва экстралингвистик омиллар иштирок этиб, улар биргаликда яхлит бир ИУнинг шаклланишига асос бўлади.
Илмий услубнинг экстралингвистик шарт-шароитлари
Матнларнинг шаклланишида иштирок этган экстралингвистик омиллар ушбу услубнинг ўзига хослигини келтириб чиқаради ва бу ўзига хослик барча лингвистик сатҳлар элементларининг сараланган ҳолда, матн мазмунига мос тарзда қўлланишини тақозо этади.
«Экстралингвистик омиллар, - дейди М.П.Сенкевич, - бу муайян фаннинг тараққиёти ва унинг жамият ҳаётидаги аҳамияти, илмий амалиёт мақсадлари, ушбу фан объектининг
ўрганилганлик даражаси ва соҳаларининг ихтисослашуви,
28
шунингдек, илмий ижоднинг психологик хусусиятларидир». Ушбу омиларни ёрқин тасаввур этишимиз учун қуйидаги фикрларга эътиборимизни қаратамиз: «Мустақиллик шароити Узбекистонда фаннинг ривожланишига катта ижобий таъсир кўрсатди. Аввало, фанимиз структураси кескин ўзгарди: маънавий фанлар ҳисобланувчи тасаввуф илми тикланди, ҳадис билимларига йўл очилди, бинобарин, зиёлиларимиз, талабаларнинг руҳий дунёси анча бойиди, янги олий ўқув юртлари, университетлар ташкил қилинди; илм аҳли чет элдаги олимлар билан мустаҳкам ижодий алоқалар ўрнатди. Бунинг натижасида табиат ва техника-технология ҳақидаги фанларимиз ҳам жаҳон андозаси даражасига кўтарила бошлади. Олимларимиз илм-фаннинг долзарб соҳаларида тадқиқотлар олиб боришга киришдилар».19
Англашиладики, мустақиллик мамлакатимизда табиий ва гуманитар фанларнинг ривожланишига кенг имкониятлар яратиб бериш билан биргаликда, уларнинг олдига жаҳон андозалари даражасига кўтарилиш ҳамда миллий гоямиз ва маънавиятимизга мос келадиган гуманитар йўналишдаги тадқиқотларни янги мафкуравий асосга қўйиш сингари талабларни қўймоқда. Юртбошимиз ҳозирги вақтда дунёда кучайиб бораётган турли
маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, «оммавий
маданият»нинг зарарли таъсиридан фарзандларимизнинг онгу тафаккурини ҳимоя қилишда илму фан ва маданият жамоатчилиги, ижод аҳлининг ўрни ва роли тобора ортиб бораётганлигини таъкидлаб, «Чиндан ҳам агарки ҳозирги
вақтда дунёвий илм-фан ва технологияларни чуқур
ўзлаштирмасак, фақат тарихимиз, олис аждодларимизнинг кашфиётлари билан мақтаниб, уларга маҳлиё бўлиб яшайдиган бўлсак, ана шу ноёб меросни асраб-авайлаб, янада боййтиб, унга ўз ҳиссамизни қўшмасак, замон билан ҳамқадам бўлиб юрмасак, бизнинг жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллашимиз қийин бўлади», дейди.30 Аммо уларнинг ҳеч бирига тилдан фойдаланишдаги юксак маданият ва саводхонликсиз эришиб бўлмайди. Бинобарин, ўзбек тили доирасида ўзига хос қоида- қонунларга эга бўлган фан тили ва услуби ҳам амалда бўлмоғи лозим. Ўзбек тилининг ИУни такомиллаштиришга бўлган муносабат ва масъулият ҳам ана шундан келиб чиқади.
Илмий тафаккур фикрлашнинг ўзига хос усули бўлиб, объектив борлиқни идрок этишда фақатгина далил ва фактларга таянади, экстралингвистик омиллар эса нутқнинг ушбу турининг шаклланишида, бинобарин, нутқий меъёрнинг ўзига хос турининг юзага келишида муҳим омил саналади. Шунинг учун ҳам, худди бошқа ФУларда бўлгани каби бу услубда ҳам лингвистик омиллардан фойдаланишдаги ўзига хосликларни экстралингвистик омиллардан ташқарида ўрганиб бўлмайди.
Баёндаги фикрий аниқлик, мантиқий изчиллик, объективлик, ихчамлик, қисқалик, китобийлик, мукаммаллик, алоҳида вазият, индивидуаллик, қиёсийлик кабилар ИУга хос бўлган асосий экстралингвистик аломатлар саналади ва улар лингвистик бирликларнинг мазкур услуб доирасида қатъий тартиб билан танланиш ва хосланиш тамойилларини белгилайди. Уларнинг айримларини кўриб ўтамиз.

  1. Апиқпик. Барча ФУларда бўлгани сингари илмий баёнда ҳам, шубҳасиз, аниқлик талаб килинади. Шунинг учун бу услубда сўзларни асосан бир маънода қўллаш, синонимик қатордаги вариантлардан масаланинг моҳиятини бирмунча аниқ ифода


Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling