Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet12/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Объективлик. Илмий адабиётларда бу услуб доирасида тил материали фикрнинг ҳаққонийлиги, объективлигига хизмат қилиши лозимлиги уқтирилади.24

Объективлик ҳақиқаг шаклларидан бири бўлиб, амалиётда тасдиқланган билимдир.25 Бинобарин, илмий баённинг объективлиги дейилганда ҳам борликдаги нарса-ҳодисаларни ҳаққоний акс эттириш ва холисона муносабат билдириш тушунилади. Аммо бу жараён ниҳоятда мураккаб бўлиб, унинг реаллашувида фақатгина тил бирликларига таяниб иш кўриш қийин кечади. Чунки, «ҳақиқат мазмунан объектив, лекин шаклан инсон тафаккури фаолиятининг натижаси сифатида субъективдир».26 Илмий матнда ҳам, гарчи объектив борлиқ ҳодисалари ҳақидаги мушоҳадалар акс этса-да, унинг муаллифи муайян шахс ҳисобланади, бинобарин, субъектив фикрлар баён этилади. Бу субъективлик эса ҳаёт ҳақиқати билан ҳамиша мос келавермаслиги мумкин. Бу, айниқса, гуманитар фанларда, масалан, тарих ва адабий танқидга оид тадқиқотларда яққол сезилади.
Объективлик масаласининг мураккаблиги яна шундаки, гуманитар соҳадаги илмий хулосалар маълум бир давр, сиёсат ёки мафкура билан боглиқ бўлиши мумкин. И.А.Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида масаланинг ана шу жиҳатига муносиб баҳо берилган: «Совет даврида ёзилган тарихни мен тарих санамайман. Ўзгалар ёзиб берган тарихни ўқитишга мутлақо қаршиман. Мустамлакачи ўзига қарам бўлган халқ ҳақида қачон холис, адолатли фикр айтган? Улар бор куч- ғайратларини Туркистоннинг ўтмишини камситишга, бизни тарихимиздан жудо қилишга сарфлаганлар. Инсон учун тарихидан жудо бўлиш - ҳаётдан жудо бўлиш демакдир». Тарих - халқ маънавиятининг асоси эканлигини таъкидлаган Юртбошимиз соҳа олимлари олдига қатъий вазифа қўяди: «Сизлар миллатимизнинг ҳаққоний тарихини яратиб беринг, токи у халқимизга маънавий куч-қудрат бахш этсин, гурурини уйготсин. Биз юртимизни янги босқичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бунда бизга ёруғ ғоя керак. Бу ғоянинг замирида халқимизнинг ўзлигини англаши ётади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас»/8
ИУда нафақат объективликка риоя қилиш, балки уни баён этиш ҳам ғоятда мушкул вазифа саналади. «Мантиқ» дцрслигидан бир мисол келтирамиз: «Эпименид «Мен ёлгон ечпираман», деб айтди. Бу парадоксни мутлақо ҳал этиб пулмайди. Айтайлик, Эпименид рост гапирди, бу ҳолда унинг \(1қпқатда ёлгон гапиргани аниқ бўлади. Айтайлик, у ёлгон .чпшрди. Бу ҳолди унинг ҳақиқатда ҳам рост гапиргани маълум йўлади»/4
Маълум бўладики, ҳаққонийлик, объективлик ниҳоятда мураккаб жараён бўлиб, унинг тўла акс этиши муаллифнинг иитиллектуал салоҳияти, мафкураси, мавзу атрофидаги билими каби қатор экстралингвистик омилларга ҳам боғлиқ. Тил бирликлари эса ана шу тилдан ташқаридаги омиллардан келиб чиқиб танланади ва шу икки омилнинг бирлашувида яхлит бир ИУ юзага келади.
ИУнинг ўзига хос хусусиятлари уни бошқа услублар билан қиёслаганда яққол намоён бўлади. Тил материалидан фойдаланишдаги жуда кўп жиҳатлари, айтайлик, фикрнинг аниқлиги ва равшанлиги, баённинг тўлиқлиги ва объективлиги,- фикрий ифоданинг равонлиги ва реаллиги, стандарт жумлаларнинг кўплиги, умуман, фикрни стандарт андозаларда беришга интилиш, эмоционал-экспрессивликнинг хос эмаслиги каби экстралингвистик омиллар билан РУга яқин туради.
Баёнда бутунлай бошқа хусусиятлари, масалан, тарғибот- ташвиқот характери, эмоционал-экспрессивликнинг ва образлиликнинг кучлилиги, ифоданинг танқидийлиги ва, умуман, баҳолаш муносабатининг мавжудлиги, кўппланлилик ва кўпмаънолилик, нутқининг монологик ва диалогик характери, нутқнинг муаллиф, персонаж ва ўзгалар нутқига бўлиниши устун бўлган публицистик ва БУга қарама-қарши туради. Шу маънода илмий ва РУ публицистик ва БУга кучли оппозициядадир. «Бир томондан, илмий нутқнинг, иккинчи томондан, бадиий нутқнинг ўзига хос хусусиятини функционал-стилистик аҳамиятга эга бўлган (жумладан, тил бирликларининг муайян мулоқот доираси ва маъно типларида қўлланиши билан қатъий шартланилганликда ўз ифодасини топган) мавҳум-умумийликнинг/ аниқликнинг функционал-семантик категориялари асосидагина объектив белгилаш мумкин», деб ёзади М.Н.Кожина.40
ИУдаги экспрессивлик публицистик, бадиий ва СУдаги экспрессивликдан фарқланади. Гарчи уларнинг ҳам субъектив муносабатни ифода этиши маълум бўлиб турса-да, улар ҳис- туйғу уйғотувчи восита даражасига етмайди. Шунингдек, СУга хос бўлган нутқнинг спонтан ва диалогик характери, кучли субъектив муносабат, маиший ҳаётга оид сўзлар, кириш сўзлар, ундовлар, кўп сонли қайтариқлар, тўлиқсиз, ҳис-ҳаяжон, ундов ва риторик сўроқ гаплар ИУнинг табиатига зиддир.
Илмий матнларнинг фактик материалларга бой бўлишлиги, баённинг ахборот характерида эканлиги, бу ахборотнинг лўнда ва қисқалиги, ҳар қандай илмий муаммонинг изчил ва аниқ баён этилиши билан биргаликда муайян бир жанр доирасида тил бирликларидаги чегараланганлик ҳам истисно қилинмайди.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling