Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Карлас. Л.Г. Русский язмк. Стилистика. - М.: Просветение, 1978, 100-101


Download 452.46 Kb.
bet20/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Карлас. Л.Г. Русский язмк. Стилистика. - М.: Просветение, 1978, 100-101.

  1. Теория и мегодика телевизионной журналистики - ')нциклопедия статей Ь»р:// тазе8Псаг11с1ез.ги /паука1’оЬга20Уап1е/ оЬгагоуап1е/ рге.

танлаганлар. Масалан, Т.Қурбонов39 ва А.Абдусаидовларнинг тадқиқотларида ПУ негизида тилнинг таъсир кўрсатишга қаратилган вазифаси ётиши асосга олинган.
А.Абдусаидов таснифи, гарчи газета доирасида чегараланган бўлса-да, мукаммаллиги билан эътиборга молик. Бу таснифда аввал ПУнинг кўринишлари ажратилади: ахборот (информацион), таҳлилий (аналитик) ва бадиий-публицистик. Ўз навбатида уларнинг яна қуйидаги жанрий бўлинишлари санаб ўтилади:

  1. Ахборот (информацион) жанрлар: хабар (хроника-хабар, ахборот-хабар, танқидий-сатирик хабар, махсус сарлавҳалар остидаги қисқа хабарлар, кенгайтирилган хабарлар); репортаж (шу кунги воқеалар ҳақидаги репортаж, мавзули репортаж, муаммоли репортаж); ҳисобот (оддий ҳисобот, таҳлилий ҳисобот, мавзули ҳисобот, муаммоли ҳисобот, илмий ҳисобот, суд ҳисоботи, расмий воқеалар ҳақидаги ҳисобот); интервью (интервью-монолог, интервью-лавҳа, портрет-интервью, давра суҳбати, матбуот конференцияси).

  2. Таҳлилий (аналитик) жанрлар: корреспонденция (ахборот корреспонденция, корресподенция, таҳлилий корреспонденция, муаммоли корреспонденция, ижобий корреспонденция, танқидий корреспонденция, портрет корреспонденция, мулоҳаза- корреспонденция); мақола (бош мақола, назарий мақола, муаммоли мақола, танқидий мақола, ташвиқот характердаги мақола, илмий-маърифий мақола), тақриз; шарҳ (умумий шарҳ, мавзули шарҳ, ахборот шарҳи, матбуот шарҳи); обзор (мавзули обзор, умумий обзор, ахборот обзор); хат (газетхон хати, очиқ хат, мурожаат, табрик, ёзувчи хати); кузатиш (умумий кузатиш, мавзули кузатиш).

  3. Бадиий-публицистик жанрлар: лавҳа; очерк (очерк- портрет, сафарнома (йўл очерки), муаммо-очерк, очерк-лавҳа); фельетон (ҳужжатли фельетон) кабилар.40

Мавзуга оид материалларни ўрганиш шуни кўрсатадики, ПУ кўринишлари ва жанрлари ана шу кўринишларнинг бири саналадиган газета жанрларига деярли мос келади. Телерадиоэшиттиришлар орқали фактлар ҳақида хабар қилиш, воқеа-ҳодисаларни таҳлил этиш, шарҳлаш, баҳо бериш, тпсиирлаш каби вазифаларни амалга ошириш жараёнида пайдо бўлган кўплаб телерадиожанрлар фақат ана шу жанрларда ихборог узатиш усуллари билан фарқланади, холос.
Бу каби таснифларни кўплаб келтириш мумкин. Уларнинг ҳпр бири ўзига хос ютуқ ва камчиликка эга. Масалан биргина мақола жанрини бош мақола, назарий-сиёсий мақола, ахлоқий- Этик мақола тарзида учта алоҳида жанр сифатида ажратиш ўзбек ОЛВлари тили учун хос хусусиятми, деган саволга ижобий жавоб бсриб бўлмайди. Бинобарин, масалага миллий публицистика хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш ва унинг жанрларини тасниф қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Публицистикага оид материалларнинг соф публицистик (репортажлар, обзорлар), абадий-бадиий (очерк, фельетон), расмий (ахборот) характерда бўлишини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда А.Абдусаидов таснифини ўзбек ОАВлари материаллари учун татбиқ этиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Аммо уларнинг сатирик хабар, ҳисобот (оддий ҳисобот, таҳлилий ҳисобот, мавзули ҳисобот, муаммоли ҳисобот, илмий ҳисобот, суд ҳисоботи, расмий воқеалар ҳақидаги ҳисобот); корреспонденциянинг муаммоли корреспонденция, ижобий корреспонденция, танқидий корреспонденция, портрет корреспонденция, мулоҳаза-корреспонденция; интервью- монолог, интервью-лавҳа, портрет-интервью; умумий кузатиш, мавзули кузатиш каби жанрлари ўзбек публицистикасида мавжудлиги масаласи аниқликни талаб этади.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling