Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet28/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

таьмннламоқ, барқарор ривожланишни таъминламоқ,
ижтимоий инфратузшшани ривожлантиримоқ, изчил ривожланиш, инновацион гоялар ва технологиялар ярмаркаси, манзилий дастур, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантирмоқ, янги иш ўринлари ташкил этмоқ, янги иш ўринларини яратмоқ; ҳуқуқий: одам савдоси, қонун ижодкорлиги, қонунлар ижроси, ҳуқуқий базани таъминламоқ; тиббий: репродуктив саломатлик, аҳолини согломлаштириш дастури ёки таъкидламоқ, қайд қилмоқ, қайд этмоқ, интеллектуал салоҳиятини оширмоқ, давлат ташрифи, таклифга биноан каби. Биргина спорт сўзи атрофида шаклланган мана бу жумлалар ОАВлари тилида ғоятда фаолдир: болалар спорти, болалар спортини ривожлантириш жамгармаси, оммани спортга кенг жалб қилиш, спорт клуби, спорт мажмуи, спорт масканлари, спорт мусобақалари, спорт олами, спорт турлари, спорт тўгараклари, энг фаол спортчи сингари. Баркамол авлод, устувор вазифа, устувор йўналиш, ёшлар тарбияси сингари умумнутқий жумлаларнинг ғоятда фаоллиги ҳам мазкур услубнинг оммавийлик моҳиятидан келиб чиқади.
Давр талаби, дўстона суҳбат, юқори ҳосил учун кураш, яратувчилик ишлари, дунё ҳамжамияти, мустақил мамлакатлар ҳамдўстлиги сингари турғун бирикмаларни фаол қўллаш ҳам ПУ табиатига мосдир.
ПУда сўз қўллаш имконияти шу қадар кенгки, ҳатто умумистеъмолдаги сўзлар атамага айланади. Масалан: овоз, очиқ овоз, ёпиқ овоз, ҳал қилувчи овоз, маслаҳат овози, қарши овоз, овозга қўймоқ, овоз бермоқ, Осиё овози сингари.
Публицистика ижтимоий-сиёсий ҳаёт воқеаларига фаол аралашгани сингари замонавий тил ривожи ва тараққиётига ҳам жиддий таъсир кўрсатиб боради. Айтиш мумкин бўлса, ана шу тараққиёт даражасини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади.
Масалан, биргина ўзбек терминологияси тараққиётини олайлик. Бу ҳакда акад. А.Ҳожиевнинг айтганларини эслайлик: «Ҳозирги ўзбек адабий тилининг шаклланиши ва тараққиётида вақтли матбуотнинг роли ҳам жуда муҳимдир. Худди шу вақтли матбуотда, айниқса, газетада, адабий тилнинг барча стиллари ўз аксини топади. Шу билан бирга, ижтимоий алоқанинг бу формаси кундалик ҳаётда муҳимлиги, оперативлиги ва оммавийлиги билин ҳам характерланади. Шу жиҳатдан, «адабий тилнинг энг муҳим лабораторияси» деган иборани вақтли матбуотга нисбатан айтиш жуда ҳам ўринли бўлади».51
Ҳатто, экспрессивликни таъминловчи луғавий воситалар сифатида юзага келадиган окказионал ФБларнинг оғзаки нутқдан кўра аввал матбуот тилида намоён бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Фикрни образли ифодалашга интилиш, бунинг учун вақт, ижодий муҳит ва эркинликнинг мавжудлиги шундай дейишимизга асос бўлади.
Дарҳақиқат, эркинлик жамият ва ижтимоий тузум мафкурасини инкор этмайди. Шунинг учун ҳам тил элементларининг қўлланиш ҳолати турли даврларда турлича бўлган. Масалан, мустақиллигимиздан аввал процент, революция, редактор, реформа, справка, студент, текст, экономика сингари юзлаб сўзларни худди шундай бўлиши керак деб тушунганмиз ва публицистикада фаол қўллаб келганмиз. Мустақиллик эса онгимизга, шууримизга жиддий таъсир кўрсатди, аста-секинлик билан ўзлигимизни англай бошладик ва миллий мафкурамизни шакллантиришга киришдик. Бу эса, шубҳасиз, тилдан фойдаланишга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Фоиз, инцилоб, муҳаррир, ислоҳот, маълумотнома, талаба, матн, иқтисод, иқтисодиёт сингари бирликларни қўллаш тамойилга кирди. Айтилганлардан келиб чиқиб, тилдан фойдаланиш жараёнини шартли равишда мустақилликкача бўлган давр, мустақилликнинг дастлабки йиллари ва мустақилликнинг кейинги даври деб ўрганиш мумкин бўлади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида кишилар руҳиятида содир бўлган ижобий ўзгаришлар уларни янгиланиш сари ундади. Жумладан, амалда қўлланиб келинаётган русча- байналминал сўзларни «ўзбекчалаштириш» кайфияти кучайди. Уринли-ўринсиз алмаштиришлар натижасида айрим ҳолатларда тилимизнинг лексик меъёрлари қўпол равишда бузилди.52 Жарида, мажалла, мусоҳаба, муштарий, илмгоҳ, олийгоҳ, ўйингоҳ, сиҳатгоҳ, иссиқхона, ажойибхона, эшикбон, сайрбон, ойбитик, ойнома, рўзнома сингари сўзлар ОАВ тилида онда- сонда учраб турди. Аммо ҳар қандай шошма-шошарлик, термин яратувчилик салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги маълум бўлиб қолди. Орадан ўтган давр аста-секинлик билан сўз қўллашдаги бу салбий ҳолат ва ўзбошимчаликларга барҳам берди. Вазирлар Маҳкамаси қошида фаолият кўрсатиб келаётган Атамалар қўмитаси ва кенг жамоатчилик тавсиялари натижасида терминларни, чет сўзларни қўллашга, ички имкониятларимиздан (|)ойдаланган ҳолда янги сўзлар ясашга муайян аниқликлар киритилди. Бу меъёрлашув жараёнида ОАВларининг хизмати катта бўлди.
Тўгри, тилимизда ҳозирда ҳам айрим тушунчаларнинг
атамалари дублет ҳолатида архитектор-меъмор, инженер- муҳандис, республика-жумҳурият, универстет-дорилфунун тарзида қўлланилиб келинмоқда. Тилшуносликда ҳам эпитет - сифатлаш, деривациясўз ясалиши, аффикс — кўшимча, аббревиатура — қисқартма сўз, анафора — мисра бошидаги товуш такрори, антропонимлар - киши исмлари, топонимлар — жой номлари, атрибут - аниқловчи, аффрикатлар - қоришиқ ундошлар, стилистикауслубшунослик каби ўнлаб атамаларни параллел ҳолда ҳозир ҳам ишлатиб келаяпмиз. Бундай параллел қўлланишнинг боиси атамаларнинг биринчиси халқаро термин сифатида барча тилларда қўлланилиб келинаётганлиги бўлса, яна бир сабаби - уларнинг ҳар бири нуткда ўзига хос стилистик оттенкаларга эгалигидир.
Кўпгина мисоллар таҳлили атамалар, номланишлар турғунлиги мураккаб масала эканлигини кўрсатади. Узбекистон Республикаси собиқ Иттифоқ тасарруфида эканлигида, рус тилининг Иттифоқ ҳудудидаги бошқа тилларга таъсири кучли бўлган пайтларда биз ҳеч бир иккиланмасдан республика, областъ, район, автор, агитация, пропаганда, идея, план, форма, процент, процесс, командировка, рапорт, справка, студент, секретаръ, министр каби кўплаб сўзларни, гарчи уларнинг тилимизда (олдин қайси тилдан қабул қилинган бўлишидан қатъий назар) муқобил вариантлари бўлса-да, ишлатаверар эдик. Ватанимизнинг мустақилликка эришиши муносабати билан табиий равишда бу сўзларга жамоатчилик томонидан муносабат билдирилди. Жумҳурият, випоят, туман, муаллиф, ташвицот, таргибот, гоя, режа, шакл, фоиз, жараён, сафар, билдиришнома, маълумотнома, талаба, котиб(а), вазир, нозир, назорат каби муқобил вариантлари ҳам 90-йиллар бошларидан улар билан баб-баравар қўлланила бошланди ва бу параллеллик тилимизда меъёр сифатида маълум муддат сақланиб турди.
Энди орадан ўн йилдан кўпроқ вақт ўтгач, бутунлай бошқа манзара кузатилади. Бу ўтган вақт орасида биринчи гуруҳ сўзлар асосан иккинчи гуруҳ сўзларига ўз ўрнини бўшатиб берди, деб бемалол айта оламиз. Нега асосан деб айтаяпмиз? Шунинг учунки, бу сўзларнинг ҳар бири вақт ғалвиридан ўтди. Айримлари ҳозир ҳам параллелик хусусиятини сақлаб қолди: республика-жумҳурият, университет-дорилфунун каби.
А.Абдусаидов «Луғавий дублетларни ишлатишда мақсадга мувофиқ бўлмаган вариантлиликдан воз кечиш, яъни бир терминнинг фақат дублетини параллел ҳолда қўллаш лозим. Акс ҳолда вариантлилик кучайиб, айрим тушунилиши қийин сўзлар газета матнларидан ўрин олади», деган мулоҳазани билдиради. 2 Тилдаги тежамкорлик ва аниқлик тамойилларига кўра бу фикр тўғри. Аммо биз дублет сифатида қарайдиган ҳар бир элементнинг тилимизда ўз стилистик қиймати бор. Масалан, Самарқанд Давлат универстети - Самарқанд Давлат дорилфунуни дейиш мумкин бўлгани ҳолда, Ҳаётнинг ўзи бир дорилфунун дейиш мумкину, Ҳаётнинг ўзи бир универстет, деб бўлмайди. Бу дорилфунун сўзидаги сематник-стилистик маънонинг кенглиги билан, унцверситет эса аниқ бир ўқув юртининг номини аташ доирасида чегараланганлиги билан изоҳланади.
Публицистик матнлар лексикаси ва фразеологиясида тил бирликларини қўллашда янгиликка интилиш билан боглиқ бўлган яна бир ҳолат бор. Бу сўзларнинг оҳорлилиги масаласи. ОАВлари тилида пайдо бўлган ҳар бир янги сўз маълум муддат оҳорлилигича қўлланади ва у вақт ўтиши билан бу хусусиятини йўқотади - тилнинг умумий лугат фондига қўшилиб кетади. Масалан, бир вақтлар мустамлакачи, чоризм, буржуазия, совет,
" Абдусаидов А. Газета жанрларинингтил хусусиятлари: Филол.фан.д-ри... дис.автореф, 39.
82

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling