Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Бадиий услубнинг экстралингвистик шарт-шароитлари


Download 452.46 Kb.
bet36/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Бадиий услубнинг экстралингвистик шарт-шароитлари
Ушбу услуб хизмат қиладиган соҳа - бадиий адабиёт билан боғлиқ бўлган бадиий адабиёт стилистикаси тушунчасига, адабий жанрлар, ёзувчи услуби сингари омилларга, шунингдек, унинг тилимиздаги бошқа услубларга бўлган муносабати 'жстралингвистик омилларни белгилаб беради.
Бадиий адабиёт стилистикаси ва бадиий услуб муносабатини олиб қарайлик. Адабий тил умумхалқ тилининг қайта ишланган ва энг маданий кўриниши сифатида маълум мнллат ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида, жумладан, бадиий ижод соҳасида ҳам баб-баравар хизмат қилаверади. Бадиий адабиётда у ғоявий мазмунни шакллантирувчи материал ҳисобланади.
В.В.Виноградов стилистиканинг асосий йўналишларини белгилаб берганида, унинг учинчиси - бадиий адабиёт сгилистикасининг объектини ҳам аниқ кўрсатиб ўтган эди: «Бадиий адабиёт стилистикасининг мақсади маълум таҳлил йўли билан адабий асарни ташкил этишнинг қонуниятлари ва усулларини очишдир, ёзувчининг индивидуал услубини, адабий мактаблар, бадиий асарлар ва шу кабиларнинг тузилиш 1изимидаги индивидуал ўзига хослигини тасвирлаб бериш ва аниқлашдир».60
Демак, бадиий адабиёт стилистикаси ёзувчи ёки унинг маълум асари, адабий мактаблар, йўналишлар ҳамда маълум давр адабиётининг услубий ўзига хосликларини ўрганади ва бу стилистика адабиётшунослик стилистикаси деб аталади.
Бадиий асар матнини таҳлил қилишнинг тилшунослик фани манфаатдор бўладиган бошқа бир жиҳати бор ва уни икки йўналишга ажратиб ўрганишга тўғри келади.
Биринчидан, бадиий асар матнидан тилни синхроник ва диахроник йўналишда ўрганишда, тилшуносликнинг эса назарий па амалий асосларини ишлаб чиқишда, унинг маълум даврдаги ёки ҳозирги пайтдаги аҳволини, тараққиёт қонунларини урганишда, турли категорияларни илмий таҳлил қилшнда материал сифатида фойдаланилади.

Иккинчидан, бадиий асар материалидан тилда юз бераётган сифат ўзгаришлари, яъни маъно тараққиётини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Бунда тадқиқотчининг ўз олдига қўйган мақсадидан келиб чиқиб, тилдаги барча бирликлар қамраб олинади па улар алоҳида бир призмадан - стилистик призмадан ўтазилади. М.Н.Кожина таъбири билан айтганда, бу текшириш тил бирликлари ичига вертикал кириб боради.61 Бу тадқиқотларда тил воситаларининг ўз бирламчи маънолари эмас, балки матний, нутқдаги қўшимча маънолари, уларнинг бажарган вазифалари ва бу бажарган вазифаларига қараб услубий чегараланишлари ўрганилади. Миллий тил бойлигини, унинг бугунги аҳволини бегилашда катта роль ўйнайдиган бу йўналишни лингвистик стилистика деб атайдилар.
Масалага худди ана шу тарзда ёндашилсагина бадиий асар тилини ким ўрганиши керак - тилшуносларми ёки адабиётшунослар, деган мунозарага бирмунча аниқлик киритилади, деб ҳисоблаймиз.
Гарчи стилистиканинг тармоқлари сифатида тилшунослик ва адабиётшунослик (бадиий адабиёт) стилистикалари бир- бирига яқин бўлсалар-да, ўзбек филологияси фанида уларнинг чегараси аниқ белгиланиши керак. 3
Бадиий асар тилини тилшунослик аспектида ўрганишнинг катта умумназарий аҳамияти бор. Биринчидан, у маълум бир давр тилини, унинг тараққиётини ҳамда ФУларини ўрганишга ёрдам беради, иккинчидан, ёзувчининг тил материалидан фойдаланишдаги индивидуал ўзига хослигини аниқлашга кўмаклашади. Шунинг учун ҳам кўпгина чет эл тилшунослари, жумладан, чех олимлари В.Матезиус, Л.Долежел ва К.Гаузенбласлар тилшуносликни бадиий асар услубини ўрганишнинг ядроси деб ҳисоблаганлар.
Шу билан бирга, стилистиканинг икки тармоғи сифатида лингвистик ва адабиётшунослик стилистикаларининг ҳал қилиши лозим бўлган ўз муаммолари бўлишидан қатъий назар, улар ўртасига «хитой девори» қўйиш ҳам тилни ўрганишнинг амалий мақсадларига мос келмайди. Бу ўринда А.В.Степановнинг қуйидаги фикрларини маъқуллаймиз: «Стилистика муаммолари хпрактери тилшунослар ва адабиётшуносларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатини ёки бир таҳлилда ҳам тилшунослик, ҳам адабиётшунослик ва, бундан ташқари, яна санъатшунослик маҳоратини албатта мужассам қилишни талаб этади».62 Ана шу фнкрнинг мақсадга мувофиқ эканлигини кўпчилик тилшунос олимлар таъкидлайдилар ва бу нарса тилнинг коммуникатив Вазифасини - алоқа, хабар ва таъсир этишини диалектик боглиқликда олиб қарашга ҳамоҳангдир.
Биз ҳам масалага лингвистик стилистика позициясида туриб ёпдашамиз. Унинг қоида ва талабларидан келиб чиққан ҳолда ўчбек тили функционал стилистикасида БУ деб эътироф этилиб кслинаётган услубнинг мустақил лингвистик категория сифатида ўзига хослиги нимадан иборат эканлигини, ўзи билан ёнма-ён яшаб келаётган бошқа ФУлар билан ўзаро муносабати ва фарқини, бадиий адабиётда образлар яратишдаги иштироки ва хизматлари нималардан иборат эканлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қиламиз.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling