Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet39/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

чирог/чарог, қўзичог каби. Ушбу кўриб чиққанимиз баъзи фонетик ўзгаришлар вақт ўтиши билан поэзияда меъёрлашган.
Диалектал фонетик ҳодисалар бадиий адабиёт тилида ҳам маҳаллий колоритни беришга, ҳам эркалаш, ҳурмат сингари қатор оттенкаларни ифодалашга ва бошқа турли бадиий-эстетик вазифаларни бажаришга хизмат қилиши мумкин. Диалектал колорит: Яшин акамлар ҳам шўтталар (О.Ёқубов); ҳурмат, эркалаш: Ҳалима она мени кўриб: «Опангизнинг юбилейига келдингизми, вой, айнаниб кетай сиздан! - деб елкамга қоқиб қўйдипар (О.Ёқубов); бадиий-эстетик'вазифа:...у'ка кечирасиз, сиз билан гап сотиб ўтиришга «пуссатим йў» десалар нима қиламан? (О.Ёқубов).
СУга хос тапаффузнинг персонажлар нутқида берилиши БУда аҳамият касб этади. Товушларнинг алоҳида талаффузи туфайли сўзлар, сўз бирикмалари, гаплар ўзгача маъно қимматига эга бўлиши мумкин: - Жим ёт, тухуминг қуригурр! Тинка мадорим қолмади-ку! Бошимга етиб тинчийсизлар! (У.Усмонов).
Биринчи гапдаги р товушининг орттирилиши сўзловчи кайфиятининг ёмон эканлигини ифодалашга хизмат қилади.
Шунингдек, поэтик нуткда ҳозирги адабий орфографик меъёр талабларига мувофиқ келмайдиган ошно, талош, ямон, яро, қаро каби сўзлар ишлатилади: Не балолиг кун эдиким, ошпо бўлдим санга; Агарчи йўқтурур дурлуқ талоши; Боши яросига боглади руст; Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин? (Навоий). Дилраболардин ямонлиқ келди маҳзун кўнглума (Бобур).
Адабий асарлар матнигагина хос бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилидаги фонетик ҳодисаларга ўхшамайдиган айрим фонетик ўзгаришлар поэтик нутқ талаби билан вужудга келган деб айтишга етарли асослар бор, деб ўйлаймиз.
Адабий асарлар тилида учрайдиган фонетик ўзгаришлар тарихий характерга эга бўлиб, уларнинг рўй бериши Шарқ мумтоз адабиётининг, жумладан, ўзбек адабиётининг шаклланишидаги экстралингвистик омиллар - вазн, қофия ҳамда оҳангдорлик, жарангдорлик ва тантанаворлик кабиларнинг талаблари асосида бўлади. Агар улар диалектал характерда бўлса, маҳаллий колоритни беришга, эркалаш, ҳурмат каби оттенкаларни ифодалашга хизмат қилади.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling