БАДИИЙ УСЛУБ
Ўзбек тили ФУлари тизимида қараладиган услублардан бири БУдир. Ушбу услуб ҳам ўзбек тилшунослигида тадқиқот объекти бўлган ва унинг лингвистик шарт-шароитлари тўғрисида муайян хулосалар баён қилинган.59 Бу ўринда бевосита ана шу манбалардан фойдаланилди.
Тилдаги бошқа ФУлардан принципиал фарқ қилувчи лингвйстик ва экстралингвистик белгилар яхлитлиги ҳамда унинг муҳим бир вазифага - бадиий-эстетик вазифани бажаришга қаратилган бўлиши ва ижтимоий ҳаётнинг маълум бир соҳасига хизмат қилиши БУни мустақил категория сифатида қарашимизни тақозо қилади.
Илмий адабиётларда бадиий услуб нинг дублетлари сифатида бадиий-беллетристик услуб, бадиий нутқ, бадиий нутқ услуби, бадиий адабиёт тили, бадиий адабиёт услуби, бадиий асар тили, бадиий асар услуби, адабий-бадиий услуб каби терминлар ишлатилиб келинмоқда ва бундай қўлланишда улар орасида фарқ сезилмайди. Биз бадиий услуб ва баъзан бадиий нутқ ёки бадиий нутқ услуби терминларини қўллашни маъқул деб ҳисоблаймиз ва асосан бадиий услуб терминидан фойдаланамиз. Аммо бадиий адабиёт услуби, адабий асар бадиий услуби ва ёзувчи услуби атамаларини бадиий услуб тушунчаси билан тенглаштириш тўғри эмас. Бадиий адабиёт услубига асарнинг мавзусини, образлар тизимини ва композициясини таҳлил қилиш масалалари киради. Ёзувчи услуби эса унинг дунёқарашини акс эттиради ва уни асарнинг гоявий-образли мазмунидан ажралган ҳолда олиб қараб бўлмайди.
Бадиий услубни (БУ) ўзбек тили ФУларининг алоҳида бир кўриниши сифатида қарашга асос бўлувчи тамойиллар ва экстралингвистик омиллар борки, уларни ўрганмасдан туриб мазкур услубнинг лингвисгик хусусиятларини таҳлил қилиш қийин кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |