Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet34/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

79
айтиб ўтганмиз.
Ўзбек адабий тилига тегишли бўлган, барча вазифавий услублар учун баравар саналадиган умумий меъёрлар ПУ доирасида ҳам амал қилади.
Айни пайтда ўзбек тилида шундай воситалар борки, уларнинг қўлланиш чегарасини бир соҳа ёки бир ФУ доирасида белгилаб бўлмайди. Улар бир услуб доирасида ёки маълум соҳада бир маъноси билан меъёрлашган бўлса, иккинчи бир маъноси билан бошқа услуб ёки соҳада меъёрлашган бўлади. Масалан, ПУда - дангасанинг фалсафси, ИУда - Шарц фалсафаси, фалсафа илми, СУда - фалсафа ўқимоц; ПУда - жигилдон операцияси, ИУда - экспорт-импорт операцияси, нефть-газ операциялари, Берлин операцияси, Курск ёйи операцияси, эхинококк операцияси; РУда - валюта операцияси, ҳарбий операция каби. Ёки эга, кесим, сув, айлана, замон, асос, ўқ, текислик, сирт сингари бирликлар умумистеъмолдаги сўзлар бўлиш билан бирга, ИЎда эга, кесим тилшуносликда, айлана, сирт, текислик, ўқ геометрияда, замон фалсафада, асос қурилиш- меъморчиликда, сув кимёда атама сифатида меъёрлашган. ПУда эса улар ҳар икки маъноси билан ҳам иштирок эта олади.
ПУга доир сўз ва иборалар меъёрлашуви даврга қараб ҳам ўзгариб боради. Масалан: мустақилликкача автоном, адрес, актив, ветеран, визит, гимн, идеологик, инженер, интернационал, каникул, коллектив, комитет, медицина,
область, район, секретарь, совхоз каби сўзларнинг қўлланиши тилимиз учун рус тилининг бевосита таъсирида меъёр саналган бўлса, мустақилликдан кейинги даврда уларнинг мавқеи пасайди ёки бутунлай йўқолди. Уларнинг ўрнини мухтор, манзил, фаол, фахрий, ташриф, мадҳш, гоявий, муҳандис, байналминал, таътил, жамоа, кўмита, тиббиёт, вилоят, туман, котиб сингари дублетлари эгаллади ва меъёрлашди. Колхоз ва совхоз каби сўзлар ушбу тартибдаги бошқарув тизими йўқолиши муносабати билан қўлланилмайдиган бўлди ва бутунлай тилимиз архивига кетди.
Адабий тил меъёрлари нуқтаи назаридан ёзма нутқда ҳам, оғзаки нутқда ҳам бир хилликка эришиш талаб этилади. Бутун бир миллат ана шу меъёрларга риоя қилган ҳолда тилдан фойдаланса, уни бир хил талаффуз қилишга ёки ёзишга эришилса, бу жуда катта ютуқ бўлиб ҳисобланади. Аммо ҳаёт бу ютуққа эришиш гоятда мушкул вазифа эканлигини кўрсатмокда. Чунки халқимиз шевачилик асоратларидан ҳамон қутула олган эмас. Аксинча, баъзи ҳолатларда кучаймокда. Тошкент шеваси элементларининг радио-телевидение, кино, кинодубляж тилига фаол кириб келаётганлиги кишини ташвишга солади. Адабий тилга, она тилимизга беписандлик, шеваларни ундан устун қўйиш кайфиятнинг айрим таниқли ижодкорларда, масалан, Узбекистон халқ артисти Мурод Ражабовда яққол сезилмокда. Ремикс, имидж сўзларини қўллаш ўзини кўрсатишга интилишдан бошқа нарса эмас.
Меъёрий бузилишлар, асосан, ФУ материалларининг оғзаки ифодасида кўпроқ кузатилади. Бу эса ёзма нутққа нисбатан оғзаки нутқнинг ўзбек тилида талаблар даражасида такомиллашмаганидан далолат беради.
Тилдан фойдаланишда бир хилликка ва адабий меъёрларга асосланган юксак нутқий маданиятга эришиш қанчалик қийин бўлишидан қатъий назар тил маданиятининг бу даражасига бўлган интилиш давом этаверади ва бунда ОАВ тили ҳамиша намуна вазифасини ўтайверади.
ПУ ҳақида ушбу айтилганлар муайян хулосаларга келишимизга имкон беради. Мамлакатимиз ижтимонй-смёсин ҳаётида ғоят муҳим ўрин тутадиган публицистика ва унинг барча жанрлари тилдан фойдаланиш жараёнида ягона ПУ тизимда бирлашади. Мулоқотнинг турли шаклларида тилнинг амал қилиш
қонуниятларини билиш, нутқий-стилистик ҳодисаларга систем ёндашиш ҳар бир конкрет вазиятда, жумладан, телерадио 'нпиттиришларида ҳам, вақтли матбуотда ҳам улардан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланишни келтириб чиқаради.
Телсрадиозшиттиришлар ва вақтли матбуот мухбирлари, шарҳловчилари, муҳаррирлари, эшиттиришни олиб борувчилар ва дикторлар нутқида тил меъёрларини акс эттириш, матнлар устида ишлаш, махсус лингвистик билимлар комплексини эгаллаш адресантнинг нутқий маданияти такомиллашувига кўмаклашади. Зеро, нутқ маданияти - бу, аввало, фикрлаш маданиятидир.
Телевидение ва радио орақали узатиладиган эшиттиришлар, вақтли матбуотда бериладиган материаллар замонавий техник воситалар туфайли стандартлашиб, меъёрлашиб, уларни оммага етказиш тобора осонлашиб бормоқда. Электрон ОАВлари эса оммавий коммуникациянинг алоҳида усули сифатида ҳаётимизга кириб келди.
Мустақиллик даври ОАВлари ва матбуоти материаллари мазмунан ўзгарди, унда ўзбек халқининг турмуш тарзи ва руҳияти ўз аксини тўлалигича топмокда. Матбуот эркинлиги, ёритилувчи мавзулар кўламининг кенглиги ОАВларида тил демократизациясига кенг йўл очиб бермокда.


Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling