Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ваҳолаики
- Турмуш - тўртмушт...
- Бахт — унга интилиб яшаигда
- Инсон ҳаёти - олий қадрият
Публицистик услубнинг синтактик хусусиятлари. Узбек гили ФУларида синтактик категорияларнинг амал қилишида ҳам умумийлик, ҳам хусусийлик мавжуд. Бу қонуният ПУга ҳам дахлдор. Хусусийликнинг намоён бўлиши ОАВларининг жанр хусусиятларига боғлиқ. Шу маънода экстралингвистик омилларга ҳам боғлиқ бўлган ҳолда радио, телевидение ва газета-журналлар гили ва баён услуби бир-бирларидан фарқланади. Масалан, радио нутқини олайлик. Соҳа тадқиқотчиларининг
радиожурналистикага оид ишларда «узун жумлалар, кириш ва эргаш гапларга радио чидай олмайди», «эргаш кўшма гаплар радионинг душмани» сингари фикрларини эслайлик. Телерадио нутқида огзаки нутқ хусусиятлари мавжуд бўлса- да, китобий нутқ элементлари қўлланилиши устунлик қилади. Лекин китобий синтаксиснинг сифатдош ва равишдош оборотлар, киритма гаплар каби тил бирликларининг қўлланиши нутқда ғализликни келтириб чиқариши мумкинлигини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Синтактик хусусиятларига кўра газета ва журналлар тили радио-телевидение тилидан анчагина фарқланади. Ҳар бир материал устида бемалол ўйлаш, керакли жойларга ўзгартишлар киритиш ва таҳрир қилиш имконияти матубот тилининг бир қадар мукаммал бўлишига ёрдам беради. Бу имкониятларни ишга солиш газета учун тайёрланган материални нбмлашдан бошланади. Яна «2агаййоп» газетаси материалларига мурожаат қиламиз. Иборалар ва халқ мақоллари ёки шу характердаги гаплар, сўроқ ва ундов гапларнинг материалга сарлавҳа сифатида келтирилиши тасвирийлик талаби билан бўлади: Сувсиз ҳаёт мунаввар бўлмас. Соглиқ - ўзингизга боглиқ. Ҳут кирди - ер остига дуд кирди. Мутолаа - муолажа сингари сарлавҳалар ихчам тарзда материалнинг моҳиятини очиб беради. Ширкатдан шикоят қипиш ўринлими? Тўйларимиз ўзимизга хосми? «Шаддод қизлар» ким экан? Аждодларимиз улкан бўлишганми? Ким бўлмоқчисан, битирувчи? Томорқадан қандай фойдаланаяпмиз? Инсон қайта дунёга келадими? Ихтилофнинг сабаби нимада? сингари сўроқ гаплар шаклида номланган сарлавҳалар ўзида бир неча вазифаларни ташийди. Биринчидан, муаммо ўртага қўйилади. Иккинчидан, у шарҳланади. Учинчидан, муаммонинг ечимлари топилади ва тавсиялар берилади. Тўртинчидан, ўқувчининг диққатини тортиш осонлашади. Буларнинг барчаси газета сарлавҳаларининг тасвирийлигини белгилайди. Сўроқ гапларнинг маҳсулдор ишлатилиши, уларнинг мурожаат ва диалог шаклида бўлиши, бунда савол берувчи ҳам, жавоб берувчи ҳам муаллифнинг ўзи ҳисобланиши: Ғурур нима ўзи? Ранги қанақа? У ҳаммада бирдай бўладими ёки аксинчами? Менимча, гурурли одам мамлакат миқиёсида амалга оширшавтгап ҳар қандай муваффақиятни ўзига тегишли деб билади ваундан қувонади («Халқ сўзи»), уюшиқ бўлакли гапларга кўпроқ мурожаат қилиниши: Чунки ўқитувчи зоти машаққатли меҳпати, ҳаётий тажрибаси, беқиёс меҳри билан ёш авлодга >ақат илм-фан сирларини ўргатиб қолмай, унинг юрагида Ватанга муҳаббат, аждодлар руҳига ҳурмат, эл-юртга садоқат каби юксак туйгуларни камол топтиришда ибрат ва памуна бўлади («Халқ сўзи»), ундовларнинг, кириш бўлаклар ва кириш гапларнинг: Ваҳолаики, улар ўз мутахассислиги бўйича қаерга жойлашишни билмай юришганди. Албатта, бу билан муаммо бартараф этилди, деб айтиш нотўгри бўлар эди («Ишонч») билан ёки шахси умумлашган гапларнинг кенг қўлланиши билан ажралиб туради. Сарлавҳа-гап таркибидаги ҳар бир сўзнинг муайян товуш билан бошланиши ҳам оҳангдорлик, бинобарин, тасвирийлик учун хизмат қилади. Элни эргаштирган Элибой ака, Турмуш - тўртмушт... бўлмайди. Сара йигитлар сардори, Ҳамкорликда ҳикмат кўп («ХагаСзЬоп») каби сарлавҳалардаги э,т,у-ў,р,с,ҳ каби товушлар уйгунлиги нафақат оҳангдорликка, ўқимишлиликка, балки эл-Элибой, турмуш-тўрт мушт, сара-сардор, ҳамкор- ҳикмат оппозициясидаги тенгликнинг гўё образли ифодаси сифатида намоён бўлади. Ахборот характеридаги материалларда эса сарлавҳалар дарак мазмунида бўлади: Вилоят кегаши сессияси, Сенаторлар сайланди, Ҳудудий дастур қабул қилинди, Вазифалар белгилаб олинди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида («2ага!зНоп»), Уларда тасвирийлик бўлмайди. «2агаШвдп» матнидаги дарак характерида бўлган ва тасвирийлик оттенкаси бўлмаган икки гапнинг сарлавҳа сифатида ёнма-ён қўйилиши ҳам тасвирийликни вужудга келтирган: Акалар хизматдан қайтди. Укалар хизматга йўл олди. Гаплар таркибидаги ака-ука, қайтди-йўл олди оппозицияси вужудга келтирган синтактик параллелизм ана шу тасвирийликка хизмат қилган ва журналистнинг маҳорати маҳсули бўлиб ҳисобланади. М.М.Кожипа ўқувчига таъсир кўрсатиншинг бу каби усулларига поэтик синтаксис намуналари сифатида қараган.55 Буюк шоирга эҳтиром, Синовларда тобланган ирода, Меҳнатдан қадр топган муаллим, Муаллимларнинг муаллими, Йигит омон бўлса... сингари сарлавҳаларда ҳам буюк, эҳтиром, тобланмоц, қадр сўзлари ҳамда қиёслаш ва кўп нуқта туфайли тасвирийлик вужудга келган. Айрим сарлавҳалар субъектив муносабат мазмунида бўлади: Нолиш эмас, гурурланиш керак. Муаммони оқилона ҳал қшшш керак. Ундов гапли сарлавҳалар ҳам даъват характерида бўлади: Ёрдамга кўлингни чўз! Темир йўлдан эҳтиёт бўлинг! Кейинги пайтларда газеталарнинг ўқимишлилигини ошириш мақсадида журналистлар турли усуллардан фойдаланмоқдалар. Бу ҳолат сарлавҳаларда ҳам кузатилади. Масалан, мақоланинг биринчи гапидан сарлавҳа сифатида фойдаланилмокда. Гапнинг бир қисми бир шрифтда катта қилиб, иккинчиси бошқа шрифтда ундан кичик қилиб ёзилмокда: Бахт — унга интилиб яшаигда дейди шифокор Абдуҳалим Ашуров. Юртга хизмат фидоийликдир дейди ицтидорли педагог- муҳандис Эркин Саидмуродов. Инсон ҳаёти - олий қадрият у ҳуқуқ бош қомусимизда белгилаб қўйилган, «Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукур қил» сафар чогида бу нақлнинг нечоглик тўгрилигига ишонч хосил қилдик каби. Матн бошида муҳим бир фикрни келтириш ҳам ҳозир одат тусига кириб бормокда. Алоҳида шрифтда ёзилган бу кичик матн асосий матннинг преамбуласи ҳисобланади ва ўқувчини қизиқтирадиган, диққатини материалга жалб қила оладиган воситага айланади. Уни ўқиб ўқувчи ўқишни давом эттириш ёки эттирмаслик ҳақида хулосага келади: Ишопч ёрлиги Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling