Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Фермерга ким ёрдам беради? Тадбиркорнинг


Download 452.46 Kb.
bet30/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Фермерга ким ёрдам беради? Тадбиркорнинг ҳимончиси ким? каби ҳолатларда отларнинг бирликда қўлланишида тасвирийлик мавжуд. Агар унга кўплик қўшимчаси қўшилса, оддий сўроққа айланиши мумкин. Риторика эса фермер ва тадбиркор сўзларининг бирликда қўлланиши оқибатида юзага чиққан. Кўплик кўрсаткичи -лар умумлаштирувчилик, яхлитлик маъноларига хизмат қилади: аёлларимиз, отахонларимиз,
онахонларимиз, опа-сингилларимиз, ветеранларимиз каби. У англатадиган илиқлик, ўзига жуда ҳам яқин олиш оттенкалари публицистик матн манфаатларига ғоятда мос келади: Оқсоқол биродарларим мақтанаяпти демасинлар-у, Хўжа маҳалласида гулчиларимиз 16 гектар ерда гулларнинг 30 хил кўчатини етиштирадилар. Бозорнинг бир қисми янги савдо расталари қурилаётган бўлса, кўчаларимиз ҳам текисланиб янги бунёдкорлик игилари бажарилаётир. Янги лойиҳанинг амалга оширилиши билан муаммоларимиз барҳам топди. Вакилларимиз бўш келмади («2ага(зНоп») сингари.
ОАВлари тилига хос бўлган морфологик хусуси гялар бошқа сўз туркумларида ҳам кузатилади. Масалан, «2ага1зНоп» газетаси материалларидан ҳар, ҳеч, ҳамма компонентли олмошлар публицистик матнларда фаол эканлиги кузатилади: ҳар
томонлама, ҳар қандай, ҳар бир, ҳар йили/ҳар йилги, ҳар хил, ҳар куни, ҳар доим, ҳар ҳафта, ҳар он, ҳар қандай, ҳар қадамда, ҳар тонг, ҳар ой, ҳар сафар, ҳар гал; ҳеч қандай, ҳеч нарса, ҳеч ким, ҳеч ер, ҳеч бир, ҳеч ҳам; ҳамма жойда, ҳамма гап, ҳамма нарса, ҳамма ер, ҳамма жой каби.
Илмий адабиётларда ОАВлари тили учун ҳозирги замон, яқин ўтган замон, ҳозирги-келаси феълларини қўллаш хос эканлиги айтилади. Уларнинг бири иккинчисига нисбатан фаоллиги ҳақида гапириш мушкул, аммо маълум бир жанрлар учун феълнинг маълум бир замон кўрсаткичлари хосланганлигини аниқлаш мумкин. Масалан, «2агаГз1юп» газетасининг «Бир жумлада» рубрикаси учун феълнинг ўтган - яқин ўтган замон шакли хос: жўнаб кетди, зарар бшан якунлади, иш бошлади, мажбур бўлди, мажлис ўз ишини богилади, маълум қилди, навбатдаги босқичга йўлланма олди, намойиш этди, расман эълон қилди, ратифицкация қшди, тадбир бўлиб ўтди, тақдим этди, таклифни ўртага таиишди, қарор қилди, ҳаётдан кўз юмди каби.53
Ахборот характеридаги материаллар баёнида сифатдошнинг -ган шакли ҳам иштирок этиб, унинг ёрдамида ўтган замон, аниқроғи, узоқ ўтган замон мазмунини ифодаловчи гаплар тузилган: Шу туфайли таълим муассасалари вақтинча ёпиб кўйилган. «Мккег» нашриётининг ёзишича, бунга мазкур мамлакатда унинг маҳсулотларига талабларнинг ошиб бораётгани сабаб бўлган. Мамлакатнинг Элазиг музофотида юз берган зшзшанинг кучи Рихтер шкаласи бўйича олти баллни ташкил этган. Табиий офат оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, қарийб 100 киши тан жароҳати олгап. Ҳудуддаги олтита қиииюқ вайронага айланган («Халқ сўзи») каби.
Ахборотни узатиш жараёнида феълнинг замон кўрсаткичлари иштирокида шаклланган ушбу гаплар умуман хабарни англатиш нуқтаи назаридан ўзаро фарқланмаса-да, стилистик жиҳатдан фарқланади. ~ди ёрдамида ифодаланган ўтган замон маъносидаги ҳаракатнинг бажарилишида (кетди, якунлади, бошлади, бўлди, қшди, олди, этди, ўтди, ташлади, юмди) қатьият, аниқлик, ишонч оттенкалари мавжуд бўлиб, уларнинг амалга ошишида материал муаллифи гўё шахсан иштирок этганлик маъноси англашилиб туради. -ган билан ҳосил қилинган феълларда (қўйшган, бўлган, ташкш этган, олган, айланган) эса иштирок этганлик маъноси йўқолади, муаллиф баёнда пассив ҳамда нейтрал позицияни эгаллайди ва бўлиб ўтган воқеани ҳикоя қилиб беради.
Хабарнинг аниқ ва лўнда бўлиши талаби ундаги феъл кўрсаткичларининг қўлланишига таъсир кўрсатиши ҳам табиийдир. Замон кўрсаткичлари вақтнинг бир парчасини ажратиб ва жараённининг қачон амалга ошганлиги ёки ошишини аниқ кўрсатишга хизмат қилади. Қиёслаймиз: мусобақа

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling