Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Бадиий услубнинг лингвистик хусусиятлари
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бадиий услубнинг фонетик хусусиятлари.
Бадиий услубнинг лингвистик хусусиятлари
Бадиий нутқ доирасида тил воситаларини қўллашнинг маълум қоида-қонунлари ҳам амал қиладики, улар бир томондан мазкур услубни бошқа ФУларга яқинлаштирса, иккинчи томондан, улардан чегаралашга, фарқлашга имкон беради. Бу БУнинг фонетик, лексик-фразеологик, грамматик хусусиятлари ва махсус ифода тасвир воситаларида кўзга ташланади. Бадиий услубнинг фонетик хусусиятлари. Ҳозирги ўзбек адабий тилидаги ассимиляция, диссимиляция, метатеза, протеза сингари кўплаб фонетик ҳодисалар, яъни тилнинг орфоэпик меъёрлари нуқтаи назаридан бўладиган нутқий ўзгаришлар БУ учун аҳамиятли эмас. Поэтик ҳамда тарихий мавзуларда ёзилган прозаик асарлар тилида учрайдиган айрим фонетик ўзгаришларгина БУ мсъёрларига мувофиқ келади. Масалан: поэтик асарларда баъзан сўз ўртасидаги унли товуш тушириб қолдирилади: сўрамоқ - сўрмоқ: Пишиқпабди ўглини... Ҳай, ҳай... Совчи бормай, ризолик сўрмай... (М.Али). Бундай қўлланиш шеърий талаблар, эмоционаллик, тарихийлик кабилар билан боғлиқ. ИУ ёки СУда ризолик сўрма дейилмаганидек, юқоридаги парча Совчи бормай, ризолик сўрамай тарзида шакллантирилса, шеърнинг поэтик руҳига путур етади. Аммо бу ўзгаришни тилимиздаги синкопа ҳодисаси билан тенглаштириб бўлмайди.67 Сўрмоқ сўзида а унлисининг аниқ бир мақсадни кўзлаб тушириб колдирилгани эса кўриниб турибди; сўз ўртасидаги ундош товуш орттириб талаффуз қилинади: шабада - шаббода: Апрель. Олмаота. Тонготар. Жимлик. / Бир енгил шаббода оқади равон (У.Азим). Бу тахлит қўлланиш ҳозирги ўзбек адабий тилидаги айрим ундошларнинг қўшалоқ келиши - геминация ҳодисасидан матний характери билан фарқ 90 қилади; [и>у]. Сўз охирида и унлисининг у тарзида талаффуз қилиниши БУга хос бўлиб, жарангдорлик, тантанали оҳанг учун хизмат қилади: Қоронгу бу кечада сассиз / Ким ўйнайди уни дастида? (У.Азим); -[з>й]. Сўз ўртасида з товуши й га ўтади: сўзламоқ - сўйламоқ: Тасаллилар сўйладинг карахт (У.Азим) каби. Шеъриятда сўзнинг бу шаклда қўлланишининг маълум сабаблари бор ва уни тилимизнинг талаффуз қонуниятлари ва тарихидан ахтариш керак бўлади. Бадиий асарлардаги з нинг й га ўтиш ҳолатларини тилимизнинг орфографик қоидаларига зид бўлмаган, фақат оҳангдорлик кўзда тутилиб амалга оширилган иш сифатида баҳоланади. Қ.Маҳмудов ҳам [з>м] ҳодисасининг тилимиз тарихида мавжуд бўлганлигини қайд этган;68 -[#£>г]. Бу ҳодиса ҳам тилимиз тарихида бўлган.69 Тилда маълум бирликнинг айрим ҳолатлардаги ҳар икки шакли - фонетик ўзгаришга учраган ва учрамаган варианти ҳам баб- баравар қўлланилавериши мумкин: йироц-йироги, тароқ-тароги, ўроқ-ўроги, фироқ-фироги, чироқ-чироги, қулоқ-қулоги каби. Бундай сўзга эгалик қўшимчалари қўшилганда содир бўлган ўзгариш адабий тил орфоэпик меъёрига мос келади ва услубий чегараланишга эга эмас. Аммо унга бошқа сўз ясовчи ва форма ясовчи қўшимчалар қўшилиб, ўзаро тенг вариантлар пайдо бўлганда услубий чеграланишлар вужудга келиши мумкин: сўроқ-сўрог, тупроқ-тупрог, янгроқ-янгрог, чироқ-чирог, япроқ- япрог каби. Сўзларнинг биринчи шакли услубий жиҳатдан бетараф бўлса, иккинчисида - қ нинг г га ўтишида БУга хосланиш юз берган. Уни мумкин қадар мулойим, юмшоқ талаффуз қилинадиган, жарангдор товуш билан алмаштириш эҳтиёжи туғилади. Бу эҳтиёжни талаффузда унга яқин бўлган, чуқур тил орқа, сирғалувчи ва жарангли ундош товуш г қондира олади. Ҳеч қандай қўшимчалар олмасдан қ нинг г тарзда талаффуз қилиниши ҳам бадиий асарларда учрайди: юмшог, ушшог, тойчог, Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling