Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
Адабий жанрлар ҳам мазкур услубнинг экстралингвистик жиҳатларини белгилаб беради. БУни шеърий, насрий ва драматик путқ услубларига, уларни яна ўз навбатида жанрларга бўлиб ўрганиш мумкин.
Н.А.Баскаков туркий тилларда БУ намуналари асосан ёзма шаклда мавжудлигини ва унда назмий ҳамда насрий жанрларнинг кўплаб тур ва хилларига алоқадор намуналари акс этганлигини қайд қилади.63 Экстралингвистик омиллар сирасида ёзувчи услуби ва унинг БУга муносабати масаласи ҳам туради. Ёзувчининг сўз устида ишлаши - бу унинг ижод жараёнида матнни қайта-қайта кўздан кечириши, сюжетнинг, образнинг, тасвир ва баённинг таъсирчан бўлиши учун меҳнат қилиши демакдир. Синонимлар ва иариантларни ишлатиш, сўзларни қарама-қарши ва нолисемантик, окказионал маъноларда қўллаш, неологизмлар яратиш ана шу жараённинг маҳсулидир. Бошқа ФУларга оид материалларнинг ҳеч бири билан адабий матн устида мшлаганчалик меҳиат килинмаса керак. Шунинг учуи ҳам асар муаллифининг тил воситаларини қўллашга бўлган индивидуал! муносабатини БУнинг ўзига хос экстралингвистик белгиси] сифатида қараш тарафдоримиз. Ҳар бир бадиий асар чинакам] маънода хусусийдир. Бадиий услуб ва тилнинг бошқа функционал услублари ўртасидаги муносабат. БУ доирасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган жиҳатлардан бири уни тилнинг ФУлари таркибида қараш керакми-йўқми деган масаладир. Бу борадаги қарашларга муносабатимизни «Ўзбек тилининг бадиий услуби» номли докторлик диссертациямизда билдирганмиз.64 Бадиий асарда тил воситаларининг қўлланишини қатъий бир қолипга солиб бўлмаслиги, унда умумхалқ тилидаги барча элементларнинг қўлланишида чегаранинг йўқлиги, хуллас, бадиий матнда умумтил фондининг ва бошқа ФУларга хос бўлган бирликларнинг учраши айрим тилшуносларнинг уни ФУлар қаторида қараш масаласида иккиланишларига сабаб бўлган. Аслида барча ФУлар учун хос бўлган воситаларнинг бадиий адабиёт тилида келишининг ўзини ҳам БУнинг хусусияти сифатида қараш керак. М.Н.Кожина «БНни ФУлар доирасидан чиқариб ташлаш тилнинг вазифаси ҳақидаги тасаввуримизни камбағаллаштиради. Агар БНни ФУлар сафидан чиқариб ташласак ва адабий тил жуда кўплаб вазифаларда амал қилади, деб ҳисобласак, - буни инкор қилиш ҳам мумкин эмас, - эстетик вазифа тилнинг вазифаларидан бири бўлмай қолади. Тилдан эстетик доирада фойдаланиш эса адабий тилнинг олий ютуқларидан биридир» , деганда тамоман ҳақдир.65 Тилнинг имкониятлари БУ доирасида ғоятда кенгаяди. Унинг бадиий-эстетик вазифани бажариши биринчи ўринга чиқади. Шунинг учун ҳам Ш.Балли БУни эстетик категория деб тушунган ва уни стилистикага қарама-қарши қўйган эди.66. Ҳар бир ФУ ўзининг алоҳида лингвистик воситаларга эга бўлиши билан бирга, бу воситалар услубларда бир-бирига ўтишига, улар ўзаро озиқланишига ҳам йўл қўйилади. Услублараро фарқлар ва умумийлик БУни ИУ ва РУлар билан солиштирганда яна ҳам кўзга ташланади. Бу услубда заруриятга қараб бошқа услуб элементларидан қам фойдаланиш мумкин. Масалан, СУга хос воситаларнинг бадиий матнларда учрашига эътибор берайлик. Уларнинг айримлари нутқ жараёнида шунчаки сўзлашув тили бирлиги сифатида қатнашиб қолмасдан, балки кўчма маъноларда ишлатилиб, кутилмаган экспрессияга эга бўлиб қолиши, ссмантикасида жиддий ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Масалан, А.Қаҳҳорнинг «Синчалак» асарида Бир оз шабадалаб, колхозга бошқа эшикдан киринг демоцчиман, деган гап бор. Саида тилидан айтилган шамолламоқ сўзининг синоними сифатида ишлатилган шабадаламоц бирлиги ўқувчига (|)авқулодда эстетик завқ беради. Билиб-билмай нотўғри йўлга кириб қолиб, Зулфиқоровнинг иккинчи хотинига айланиб қолган Меҳрига колхоз партия ташкилоти котиби берган маслаҳатнинг бадиий ифодаси бўлган бу сўз покланиш маъносини беради. Бошқа эшикдан кирмоқ ибораси ҳам шу фикрнинг мантиқий давоми бўлиб, Саида айтган кейинги Бошқа эшикдан кириб яхши ишласангиз, эгри йўлдан бориб эришолмаган мартабага тўгри йўлдан бориб эришасиз деган гапларининг образли ифодасидир. Бундай ҳолатларда тил бирликларининг стилистика вазни ошиб кетади, матнда алоҳида эмоционал-экспрессив қимматга эга бўлади. Шунинг учун ҳам БУнинг бошқа ФУлар билан ўзаро муносабати, ўхшаш ва фарқли томонларини ўрганиш функционал стилистика учун қизиқарли материал беради. БН асосан ёзма тарзда шаклланади ва, бинобарин, унинг қонуниятларига бўйсунади. Шунингдек, нолисоний омил сифатида оҳангнинг ҳам маълум аҳамияти бор. Масалан, драматик асарларда лингвистик жиҳатдан алоҳида бир нутқ шаклланади. Нутқнинг ихчам ва лўнда, СУга хос анъанавий ва жонли тил бирликларининг фаол бўлиши тақозо қилинади. Гап асосан тўлиқсиз шаклланади, ўртадаги мунозара гапларнинг тугамасдан қолишига ёки савол билан тугашига сабабчи бўлади. Модал ва ундов сўзларга, риторик гапларга, субъектив баҳони ифодаловчи махсус бирликларга тез-тез мурожаат қилинади. Муаллиф ремаркалари ва турли репликалар ҳам драматик услубга хос мураккабликлар ҳар бир тил элементининг алоҳида оҳанг билан талаффуз этилишини тақозо қилади. Бошқача айтганда, ёзма нутқда оҳангнинг имкониятлари чегараланган бўлса ҳам, шеъриятда, драматик асарларда унингсиз кўзда тутилган бадиий-эстетик мақсад батамом амалга ошмайди. I Диалогик нутқнинг табиати ва бу нутқнинг бадиий-эстетик вазифани бажаришга қўшган ҳиссасини яхлит ҳолда ўрганиш анча мураккаб иш ҳисобланади. Чунки ёзувчи томонидан! танланган мавзу, суҳбатдошларнинг дунёқараши, маданий савияси, жамиятда тутган мавқеи, характери, кайфияти, воқеалар баён қилинаётган макон ва замон ҳамда нутқ жараёнида вужудга келган драматик ҳолат асар ғояси ва мазмунининг томошабин ёки китобхон томонидан тўлиқ ўзлаштирилишига хизмат қиладиган, аҳамиятига кам даражада қараб бўлмайдиган экстралингвистик омиллар саналади. Гапда сўз тартиби муҳим экстралингвистик омил саналади. Масалан, прозаик асарлар учун ўзбек тилининг одатдаги сўз тартиби хос. Аммо персонажлар нутқида бу тартибнинг бузилишини инкор қилиб бўлмайди. Кучли ҳис-ҳаяжон ифодаси одатдаги тартибнинг бузилиш заруратини келтириб чиқаради. Поэтик асарларнинг шаклланишида алоҳида экстралингвистик шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши синтактик бирликларнинг умумтил меъёри асосида амал қилишига имкон бермайди ва шундай қилиб, поэзиянинг сўз тартиби эркин бўлган «ўз синтаксиси» вужудга келади. БУ ана шу хусусиятлари билан бошқа ФУлардан ажралиб туради. БУнинг ўзигагина хос бўлган экстралингвистик омилларнинг мавжуд бўлиши эса уни мустақил услуб сифатида қарашимизнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling