Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet45/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

БУнипг морфологик хусусиятлари. Ўзбек тили грамматик, хусусан морфологик стилистикасининг назарий масалаларини, айниқса, сўз туркумларидан от ва унга боғлиқ категориялар стилистикасини ўрганишга бағишланган йирик ҳажмдаги ишлар
Р. Қўнғуров қаламига мансуб.77 Бизнинг мулоҳазаларимиз ҳамиша шу тадқиқотларга таянган ҳолда бўлади.
Узбек тили сўз туркумларининг грамматик шакллари турли адабий, тарихий ҳамда диалектал вариантларга эга бўлиб, уларнинг маълум қисмида БУга хосланганлик мавжуд. Ҳар бир сўз туркуми мисолида бунга ишонч ҳосил қилишимиз мумкин.
От туркумига оид элементлар бадиий адабиёт тилида ўзининг асосий ва қўшимча маънолари билан иштирок этади. Қўшимча маъноларидаги турли-туманлик ҳам бадиий-эстетик вазифани амалга оширишга, ҳам функционал чегараланишга олиб келади.
Масалан, -лар қўшимчаси ўз грамматик маъносидан ташқари яна нутқда ҳурмат, киноя, пичинг, кесатиш. такрор, таъкид, ноаниқлик, кучайтириш, муболага, ажратиб кўрсатиш каби коннотатив маъноларни ифодалаши тадқиқотчиларимиз томонидан кўрсатиб ўтилган.78 Ушбу оттенкалар функционал > чегараланишларга эга. Кесим таркибида келган пайтда ҳурмат ! (дадам келдилар), киноя, пичинг (мулла Эшмат, келсинлар) каби маънолар СУга хос бўлса, таъкид, кучайтириш, муболага сингари маънолар БУда кўпроқ англашилади: Жонлар сенинг юзгинангдан \ айлансун (Фитрат).
Бу каби ҳолатлар ИУ ва РУларда кўзга ташланмайди. Бу услубларда грамматик шаклларнинг фақат адабий норматив вариантлари қўлланилади. Бадиий нуткда эса, аксинча, маълум грамматик шаклнинг барча кўринишлари - диалектал ва тарихий вариантлари ҳам асарнинг мавзу талаби билан қўлланилаверади: Ипак эдинг арцогингни бўз қиадило (О.Ҳожиева).
Бу қўшимчанинг турли-туман семантик-стилистик маънолари, асосан сўзлашув жараёнида намоён бўлса-да, ана шу маъноларнинг кенгайишига БУ ҳам сабабчи бўлади. Шу кишининг ўзларини хурсанд цилсак ...бир эвини цилиб юбормасмиканлар? (А.Қаҳҳор) тарзидаги мисолларда илтифот,
хушомад маъносини ифодалаши СУга хосланишидан ташқари диалектал услубий чегараланиш сезилади.
Сўзлашув жараёнида намоён бўладиган суҳбатдошни салгина менсимаслик, ўзини баланд қўйиш оттенкалари (О, келсинлар, келсинлар, қадамларига ҳасонот), гўё ҳурмат қилаётгандай, аслида эса илтифотсиз, қуруқ муомала, пичинг оҳанги шу ҳолича бадиий матнларга кўчади: Ичкари тарафдан кекса бир ходима - эшикочар хола кўриниб, Гулшанга салом берди ва «хуш келдилар» деди (А.Қодирий).
Келишик қўшимчаларининг БУга хос кўрйнишлари уларнинг турлари бўйича қуйидагича:

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling