Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
коммуна, коммунизм, коммунистик ахлоқ, социализм, социалистик жамият сингари сўз ва жумлалар тилимизда янгилик сифатида қайд эгилган бўлса, бугун улар оҳорини йўқотиш у ёкда турсин, ижтимоий ҳаётимизда ўзининг бутунлай аҳамиятини йўқотди, истеъмолдан қолди ва эскирган луғат фондидан жой олди.
Бугун тилимизда бошқача бир манзара кузатилади. Дунёда рўй бераётган илмий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар натижасида пайдо бўлган бакалавр, бакалавриатура, биржа, инвестр, коллеж, консалтинг, концерн, корпорейшн, лизинг, лицей, магистр, магистратура, маркет, маркетинг, менежмент, фермер, фирма, холдинг каби янги сўзлар, энг аввало, ОАВлари орқали тилимизда ўз «паспорт»ига эга бўлди ва оммалашди. Публицистик услубиииг морфологик хусусиятлари ҳақида шуни айтиш мумкинки, унинг фақат ўзигагина хос бўлган морфологик кўрсаткичлар йўқ. У адабий тилдаги барча морфологик воситалардан фойдаланаверади. Аммо айрим қўшимчалар ёрдамида ясалган сўзлар ва улар иштирок этган турғун жумлалар мазкур услубга хослиги ва қўлланиш частотасининг фаоллиги билан ажралиб туради. Масалан, қўшма сўзларнинг таркибий қисми саналадиган умум сўзи иштирок этган умумхалц, умумбашарий, умуминсоний, умуммиллий, умумиқтисодиёт, умумевропа, умумиттифоқ сўзлари; -иш қўшимчаси ёрдамида ясалган либераллаштириш, ривожланиш, фойда келтириш, ҳимоя қилиш бирликлари ёки инсоннинг шахсий ҳуқуқиии таъминлаш, санкция бериш, суд-ҳуқуқ тизимини лебераллаштириш, ўлим жазосини бекор қилиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қамоққа олиш жумлалари; -лик ясаган багрикенглик, ватанпарварлик, жамоатчилик, изчиляик, инсонпарварлик, ошкоралик, пешқадамлик, сафарбарлик, тадбиркорлик, тўрачилик, фуқаролик, голиблик, ҳамкорлик, ҳомийлик элементлари ёки пешқадамлик қилмоқ, ҳамкорлик ўрнатмоқ, сафарбарлик чақируви, инсонпарварлик ва багрикенглик тамойиллари, жамоатчилик ташаббуси, фуқаролик жамияти жумлалари; -аро ёрдамида шаклланган халқаро ҳуқуқ, халқаро ҳужжат, халқаро конвенция ва декларациялар, голиблик учун ўзаро беллашмоқ сингари жумлалар публицистик матнларда фаол қўлланилади. Қўлланиш частотаси юқори бўлган қўшимчалар тизимига -чилик ни ҳам киритиш мумкин: Санобар - иқтисодчиликни, Салтанат — ҳисобчиликни ва Ғолиба - илм йўлини танлаган. Ораларига бунчалик совуқчилик тушади деб ўйламагандим. Чираниб қилинган исрофгарчилик ҳисобига гулдек бир оила жар ёқасига келиб турибди («7.ага1'хНоп») каби. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling