Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet25/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Публицистик матп шакллари. ПУ ўзбек тили ФУлари тизимида китобий услуб сифатида қаралади. Унда амал қиладиган барча меъёрлар адабий тил меъёрлари доирасида бўлиши тақозо этилади. Публицистикага оид айрим жанрларнинг сўзлашув жараёни билан боглиқлиги унда СУга оид хусусиятларнинг намоён бўлишига ҳам олиб келади. Ҳар икки услуб хусусиятлари уйғунлашган ҳолда юзага чиқишидап қатъий назар ПУ китобий услуб ва СУнинг эталони сифатида омма учун адабий нутқ намунаси вазифасини ўтайди.
Бу услубларга боглиқ равишда публицистик матнлар ёзма ва огзаки шаклларда намоён бўлади. Аммо ёзма шаклдан фойдаланиш устунлик қилади. Сиёсий шарҳловчилар, коментаторлар, эшиттиришни олиб борувчилар, дикторларнинг чиқишлари ва суҳбатларига олдиндан тайёргарлик кўрилади - қоғозга туширилади. Ҳеч қандай тайёргарликсиз амалга ишмрпладиган, спонтам нутқдан фойдаланиш ундан кейинги Урмнда туради. Баъзи ҳолатларда бу икки шакл аралаш ҳолда колади. Сиёсий-публицистик нутқнинг бу кўринишидан кўпинча данлат раҳбарлари фойдаланадилар.
11ублицистика туфайли, радио ва телевидение тилида тез-тез мурожаат қилиб турилиши натижасида нутқнинг оғзаки шакли фақат маиший фаолият доирасида қолиб кетмади, у сўзлашув ва китобий нутқ доирасида ҳам амал қила бошлади. Деярли китобий иоситалар қўлланиладиган илм-фан, расмий ахборот, мублицистикага ҳам кириб борди. Бу эса китобий ва СНни ўзаро яқинлаштиришга, фаоллаштиришга ва жадаллаштиришга хизмат қилди. Айтилганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, публицистика ва журналистика мутлақ бир услубга хос бўлган усуллардан фойдаланаётган эмас. Унда нутқнинг ҳозирги ўзбек гили кенг қамровли тизимидаги барча - китобийдан (илмий , расмий, публицистик, бадиий) тортиб, СНгача (адабий-сўзлашув, муомала-маиший, оддий нутқ) элементлари кенг қўлланилмоқда.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling