Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet21/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Радиоэшиттиришларнинг экстралингвистик
хусусиятлари. ОАВларининг таркибий қисми саналадиган радиоэшиттиришларнинг тили ва услубини белгиловчи ва уларнинг яхлит тизим сифатида шаклланишига хизмат қиладиган тилдан ташқаридаги омиллар мавжуд.
Тарихий маълумотларга кўра, 1918 йилда Тошкентда ахборот бюроси ташкил этилган. 1923 йилда ТуркРОСТ иккита хабарнома чиқарган: ТуркРОСТ радиохабарлари ва ТуркРОСТ телеграф бюллетени. Радиохабарлар маҳаллий
радиостанцияларга таянган ва учта бўлими бўлган: «Туркистон бўйича», «Федерация бўйича», «Хориж хабарлари». Агентлик бюллетени эса фақат махсус мухбирлар материалларига таяниб иш кўрган ва кундалик воқеалардан хабардор қилиб борган.
адиоэшиттиришларнинг илк шакли радиогазеталар бўлган. адиоха арларнинг илк йилларида одамлар радио ёрдамида концертлар, спектакллар ва турли тантаналарда иштирок эгишни истаганлар. у сабабли ўша пайтларда радиогазета, радиоопера, ^а иофильм, радиомитинг сингари атамалар майдонга келган.41
з екистон радиоси фаолияти ҳам ана шу Туркистон ахборот бюроси олиб борган фаолиятнинг бевосита давомидир.
ша пайтларда ўз вазифасига ва журналистик касбига масъулият билан ёндашган эшиттиришни олиб борувчиларни ва дикторларни халқ овозидан таниган. Қодир Мақсумов, Қодир ожиев, уиғуной Юнусхўжаева каби сўз ва овоз усталарини радио эфир орқали эшитиб қолса, кекса авлод вакиллари ҳозир ҳам таниидилар. Улар сўзга ҳурмат ва самимият билан, ҳар бир сўз талаффузига алоҳида масъулият билан муносабатда ўлишган, ўз ек адабий тилининг обрўсини кўтаришга ҳаракат қилишган, овозларида сунъийлик бўлмаган. Ўзбек радиосининг обрусини ана шулар белгилаганлар.
Бизнинг шароитимизда барча ОАВлари каби радио ҳам қандаидир ир мафкурага эмас, балки халқ манфаатига хизмат қилади. Мамлакатимизда цензурага барҳам берилганлиги, ах орот эркинлиги муносабати билан ҳозирда радиостанциялар сони ҳам кўпайди.
Радио тили ўзига хос экстралингвистик хусусиятлари билан ажрали турса Ҳам, тилдан фойдаланишнинг умумий қонуниятларига бўйсунади. Бу ҳақда гап кетганда, товуш таъсирига юқори баҳо бериш, уни биринчи ўринга қўйиш каби ҳолатлар кузатилган. Бунга радио тили оғзаки адабий тилнинг барча ранг-барангликларини ўзида акс этгириши, тингловчига таъсир кўрсатувчи воситалардан максимал даражада фоидаланишга интилиш сабаб бўлган. Тўғри, радио тилида сўзлашув нутқига (СН) хос бўлган талаффуз, соддалик, ғаириодатиилик, эмоционаллик, ФБлар, идиомалар, мақол ва маталларни қўллаш, инверсия, қисқалик, равонлик кабилар ҳам иФ°Дасини топиши мумкин. Бироқ СНдан фойдаланишга радио тилида фақатгина маълум бир чегарада - бадиий, адабий- драматик эшиттиришларда, жонли мулоқотда йўл қўйилади. Бошқа ҳолатларда бу фойдаланиш радионинг обрўсига салбий таъсир кўрсатади. Барча ОАВларида бўлгани сингари бу ерда ҳам гоялар ташувчи, тушунча ва ҳис-туйғуни аниқ ифода этувчи сўз асосий элемент бўлиб қолади. Материалнинг тингловчига етиб бориши фақат сўзнинг кучи билан бўлади. Бунда тилни билиш ва иотиқлик санъати биринчи планга чиқади. Овознинг ёқимлилиги, гсмбр, равон нутқ радиоэшиттиришнинг муҳим омили, диктор эса асосий фигура бўлиб қолади.
Радио тили китобийми ёки СН характеридами, деган савол агрофида баҳслар аввалдан мавжуд. А. Шнейдернинг «Китобий тил ҳам, газета тили ҳам эмас, сўзлашув тили радио тили бўлиши лозим», Ю.Гальпериннинг «Радио табиатининг ўзи сўзлашув нутқини тақозо этади» тарзидаги фикрларига асосланилиб, шу иайтга қадар радио тили - сўзлашув тилидир ва бу унинг ўзига хослигини бегилайди деган, хато фикр мавжуд бўлиб келган. Аслида Б. Михайловнинг «Радиоэшиттириш тили адабий тилнинг сўзлашув кўриниши бўлиб ҳисобланади», деган фикри радио тилининг моҳиятини тўғри акс эттиради.42
Радиоэшиттиришларни адабий тилда олиб бориш унинг биринчи шартидир. Унда диалектал сўзлар, арголар, паразит сўзлар ишлатилиши керак эмас. Айни пайтда, унинг сўзлашув тили эканлигини ҳам эсдан чиқариб бўлмайди. Лекин оддий сўзлашув дегани кўча тилида гапириш эмас. Демак, радио тили - адабий сўзлашув тилидир, дейилса тўғри бўлади.
Гарчи радионутқ оғзаки нутқ ҳисобланса ҳам, унга муайян тайёргарлик кўрилади. Матнлар аввалдан ёзиб қўйилиши, эшиттиришларнинг режалари тузилиши мумкин. Эшиттириш тўғридан-тўғри эфирга олиб берилаётган бўлса, вазият бирмунча мураккаблашади, албатта. Чунки ҳамма ҳам микрофон олдида қогозсиз гапириш салоҳиятига эга эмас. Аввал ёзилиб, кейин ўқиб бсриладигап матп жоили, табиий, диалогик нутққа нисбатан яхши қабул қилинмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам эшиттиришнинг репортаж усули жонли чиқади.
Радионутқ олдига қўйиладиган талаблар нималардан иборат? Ахборот қисқа ва эшитишга қулай бўлиши, баён лўнда, айни пайтда, батафсил бўлиши, гап қурилиши ана шунга мўлжалланиши, ўринсиз такрорларга йўл қўйилмаслиги лозим. Узун ва қисқа фразалар навбати билан қўлланиши, учтадан зиёд пунктларни санамаслик, ёзувдаги қисқартмаларни гапиришда тўлиқ талаффуз қилиш, сонларни умумлаштирилган ҳолда - ярим, учдан бир, чорак тарзида қўллаш, катта иқтибосларни келтирмаслик ва уларнинг мазмунини ҳикоя қилиб бериш, ахборотнинг бир қисмидан иккинчисига ўтишни тингловчига сездириш мақсадида Энди фалон нарса ҳацида гаплашамиз тарзидаги киритмалардан фойдаланиш лозим. Эшиттиришни олиб борувчиларнинг «юқорида таъкидлаганимиздек, айтиб ўтганимиздек, хабардор қилганимиздек, ҳикоя цилганимиздек» сингари жумлаларни қўллаш ножоиз. Чунки ҳикоя қилинаётган воқеалар тизимидан эшитувчи эмас, фақат муаллифнинг ўзи хабардор бўлиши мумкин. Қисқа жумлаларда ҳар сафар уни воқеалар ичига олиб кириш лозим.
Ахборот узатишга мўлжалланган радиоэшиттиришларда сўзловчи ва тингловчи ўртасида фақат эшитишга асосланган ғойибона алоқа шаклланади. Уларнинг бир-бирларини кўришининг иложи йўқ. Бу алоқада уларнинг бири - адресант фаол ва иккинчиси - адресат пассив позицияни эгаллайди. Адресат гарчи пассив позицияда турса-да, унинг муайян ҳуқуқлари бор. У узатилаётган ахборотни тинглаш ёки тингламаслик эркини ўзида қолдиради. У хоҳласа эшитиши, хохдамаса эшитмаслиги мумкин. Бу эса адресант зиммасига маълум масъулият юклайди, ўзига хос мулоқот муҳитини юзага келтиради. Бинобарин, эшиттиришнинг «эшитимли», қизиқарли бўлишини таъминлаш, ахборот узатишнинг турли мегод ва усулларидан фойдаланиши лозим бўлади. Шунинг учун ҳам бу жараён адресант номи остида бирлашадиган журналист, мухбир, диктор, эшиттиришни олиб борувчи ёки масъул ходим фаолиятида мужассамлашган ва билим, савия, касбий малака, тажриба, иқтидор сингари фазилатларни ўзида мужассам қилган ғоятда мураккаб жараёндир.
Ҳозирги даврда радиоэшиттиришлар икки йўналишда олиб борилмоқда: информацион ва мусиқавий. Информацион
хабарларда мусиқа ишлатилмайди. Ахборот янгиланиб туради, рекламалар киритилиши мумкин. Информацион-мусиқий радиохабарлардаги ахборот-мусиқа нисбатида ахборот 60-70 фоизни, мусиқа 30-40 фоизни ташкил этади. Баъзи эшиттиришларда бунингакси бўлиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон республикаси қудудида фаолият кўрсатаёган радиостанцияларнинг кўплаб эшиттиришлари «ахборот-мусиқа» усулига асосланган ва бу тингловчиларга ҳам қулайдир. Чунки улар одатда мусиқа билан уйгунлашган қисқа ва лўнда хабарларни эшитишни маъқул кўрадилар.
Ҳозирги пайтда телерадио янгиликларини етказишнинг халқаро стандарти 100 секунддир. 3 минутда ҳар қандай воқеа- ҳодиса тўғрисида гапириб бериш мумкин. 10 минутлик эшиттиришда муаммо тўғрисида батафсил ахборот бериш, 15 минут эса ижтимоий-сиёсий ва маънавий-ахлоқий мавзудаги ҳар қандай материални таҳлил қилиш ва ёритиб бериш учун еэарлидир.43
Радиожурналистнинг фаолияти иккига бўлинади: эфиргача ва эфир вақтида. Иккинчи қисм мураккаб ижодий жараён бўлиб, радиожурналистдан жуда катта маҳоратни талаб этадиган жараёндир. Чунки бу жараён бевосита тил маҳорати билан боғлиқ. Ҳозирги босқичда ўзбек радио тилининг «интерфаол» |'ипи шаклланган.
Радиоэшитувчининг эшитган нарсасига қайта олмаслиги, шу пайтнинг ўзида тушунмай қолган жойларини ўйлаб кўра олмаслиги, нутқ субъекти ва объектининг, асосан, битта бўлиши, жараёнда монологик нутқ билан биргаликда диологик ва иолилогик нутқнинг ҳам учраб туриши радио тилига хос хусусиятлардандир. Оммавий коммуникациянинг кўриниши сифатида радионинг табиатига акустиклик ва нутқий актнинг дистантлиги сингари хусусиятлар мос келади. Акустиклик - ифоданинг асосий воситаси сифатида товушдан (нутқ, мусиқа, шовқин), таъсирнинг асосий воситаси сифатида жарангдор сўзлардан фойдаланиш; нутқий актнинг дистантлиги эса - гагшрувчи ва эшитувчи ўртасидаги масофанинг узоқлигидир.
Шундай қилиб, радио тили - радио орқали бериладиган умумхалқ товуш, луғавий ва грамматик тизимига асосланган оғзаки ижод ифода воситаларининг, у ёки бу фикрни, ғояни ифодалашга хизмат қиладиган умумхалқ тили воситаларини қўллаш усулининг йиғиндиси, адабий тилнинг амалдаги бир кўринишидир. Унинг ОАВлари орасида етакчилардан бирига айланганлигининг сабаби ҳам шунда. Радиоэшиттириш олдига
оддийлик ва таъсирчанлик, қисқалик ва табиийлик, тилнинг тозалиги ва маъно аниқлиги, мусиқийлик ва хушовозлик каби талаблар қўйилганлиги туфайли унга нутқий мулоқотнинг алоҳида кўриниши сифатида баҳо бериш мумкин. Кенг аудиторияга таъсир ўтказишга мўлжалланган радио тили қайсидир маънода универсалдир.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling