Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet23/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Матбуот пашрларинипг экстралингвистик
хусусиятлари. ОАВлари орасида вақтли матубот, жумладан, газета оммавийлиги билан етакчи ўринни эгаллайди. Газетанинг публицистик матнлар орасида алоҳида аҳамиятга эгалиги унинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрни билан изоҳланади. Содир бўлган ҳар қандай воқеа-ҳодиса ва янгиликлар дастлаб ОАВларда ўз аксини топади. Газета материалларининг фақат ёзма тарзда эканлиги тилдан фойдаланишда унинг ҳар бир жанрига хос хусусиятларнинг барқарорлашишига олиб келади. Шунинг учун газетани тилдан фойдаланишнинг ўзига хос ойнаси дейиш мумкин. Бу ўзига хослик шундан иборатки, биринчидан, унда
адабий тил меъёрларига қатъий амал қилинади. Иккинчидан, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фан-техника, таълим- тарбия, хуллас, инсон ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бўлган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги янгилик дастлаб газета саҳифаларида ўз аксини топади. Бу янгиликлар ифодаси бўлган тил бирликлари ана шу йўл билан оммалашади, кўпчиликка тушунарли бўлади ва ундан кейингина қайсидир бир услуб доирасида, масалан, илмий ёки расмий услубда турғунлашиши мумкин. Тил бирликлари нутқнинг қайсидир бир шаклида газетада қўлланилгунга қадар кодификациялашган бўлса-да, газета орқали у истеъмолга киради, оммалашади, турғунлашади ва кўпчилик учун тушунарли бўлган элементга айланади. Шунинг учун ҳам ўзбек ОАВлари ва вақтли матбуоти тараққиётида мустақиллик даври алоҳида бир давр бўлиб ҳисобланади ва бу давр публицистикасининг тилини лингвистик жиҳатдан тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
Ахборот узатиш ва таъсир этиш имконияти газетада бошқа публицистик жанрларга нисбатан кенг, деб айтиш мумкин. Чунки газетада бериладиган материалларни аввалдан тайёрлаш, қўлланиладиган ҳар бир тил бирлиги устида шошмасдан мулоҳаза юритиш учун вақт ва шароит мавжуд. Мана шундай шароитда ўқувчига ахборотни энг қисқа жумлаларда, тушунарли қилиб, айни пайтда, таъсирли қилиб етказа оладиган тил элементлари танланади, қайта кўрилади, таҳрир қилинади. Бошқача айтганда, лингвистик ва экстралингвистик омиллар мана шу нуқтада бирлашади. Материалга журналистик жило беришга интилиш оқибатида ОАВлари, айниқса, газета тилида кўп сўзлар ўзининг янги маъноларига эга бўлади, шундан сўнг оммалашади ва луғатлардан жой олади.
А.Абдусаидовнинг «Газета жанрларининг тил хусусиятлари» мавзусида ёзган докторлик диссертациясида газетани ўзбек тилида алоҳида услуб сифатида қарайди ва унинг ахборот, таҳлилий (аналитик) ва бадиий-публицистик кўринишлари (подстиллар) тарзида тасниф қилади ҳамда бу кўринишларнинг алоҳида жанрларини бирма-бир таҳлил қилади. Ушбу жанрларнинг ҳар бири учун хос бўлган хусусий ҳолатлар ҳамда барча жанрларни бирлаштирувчи умумий ҳолатларни илмий асослаб беради.47
Айтилганларга фақат шуни қўшимча қилиш мумкинки, газета жанрлари сифатида санаб ўтилган ва таҳлил қилинган жанрлар аслида фақатгина газета услуби учун хос хусусият эмас на уларни бир жанр доирасида чегаралаб қўйиш ҳам маъқул эмас. 1>у жанрлар ОАВларининг радио ва телевидение, журнал сингари кўринишларида ҳам у ёки бу даражада дахлдор. Аммо гап шундаки, улар ҳар бир ахборот воситасида ўзига хос тарзда намоён бўлади. Масалан, хабар жанрини олайлик. Унинг олдига ҳамма вақт конкретлик, аниқлик, оперативлик, умумлаштириш, ихчамлик каби талаблар қўйилади. Фактларнинг тўғри бўлиши учун адресант жавобгар ҳисобланади. Ахборот нейтрал позицияда туриб берилади. Лекин ахборотнинг узатилиши ва қабул қилинишидаги вазият радиода, телевидениеда ва газетада уларнинг жанр хусусиятлари ва ахборот етказиш хусусиятларидан келиб чиқиб, турлича бўлади. Ёзма ва оғзаки нутқнинг, техник воситаларнинг, материал муаллифининг иштироки бир хил мавзудаги материални етказишда вазиятга мос тарзда тил элементларини танлашни тақозо этади. Айни пайтда, ҳамма ҳолатларда ҳам публицистикага хос бўлган умумий услуб сақланиб қолаверади.
Давлат қурилиши ва бошқарувига, маданият ва спортга, адабиёт ва санъатга оид, хуллас, жамият ва мамлакат ҳаётида юз берадиган барча ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар газета матнида ўз аксини топади. Президент Фармонларидан, Олий Мажлис қабул қилган Қонунлар ва ҳукумат қабул қилган қарорлардан тортиб, табиат ва жамиятда юз бераётган воқеа- ҳодисалар ҳақидаги хабар ҳам газетада бериб борилади. Аммо уларнинг барчасининг тили ва услубини ПУга хос деб қараш тўғри эмас. Масалан, газетада шеър берилди, дейлик. Уни қадай қилиб ПУ га хос деб айтиш мумкин? Унинг тили БУга, фармон, қонун ёки қарорлари тили эса расмий услубга хос. Шундай экан, таъсир кўрсатиш хусусиятига кўра улар билан функционал яхлитлик мавжудлигини унутмаган ҳолда мазкур услубдаги бу матнлар иштирокининг муваққатлигини қайд этиш тўғри бўлади.
Газста матнидаги таҳлилий ва бадиий-публицистик материаллар тилдан фойдаланиш нуқтаи назаридан ахборот характеридаги материаллардан услубий фарқланади. Бу ерда баёндаги нейтраллик билан тасвирийлик, эмоционал- экспрессивлик оппозицияда бўлади. Сўз ва ибораларни янги маънолар ва оттенкаларда ёки образли-метафорик қўллашга интилиш, ифодада жонлантириш усулидан, терминлар метафоризациясидан (атмосфера, диалог), юқори китобий лексикадан (бурч, ватан, илҳом, миссия, муқаддас, татбиқ этиш, таянч, чўцци) синонимларнинг экспрессив вариантларидан, субъектив баҳо элементлари ва доимий эпитетлардан фойдаланиш, мавжуд ФБларни янгича тарзда қўллашга интилиш публицистикада тасвирийликнинг асосий омиллари ҳисобланади. Шунинг учун ҳам М.Н.Кожина сўзларни янги маънода қўллашга интилиш газета принципларидан бири эканлигини таъкидлаган

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling