Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Публицистик услубнипг экстралингвистик шарт-шароитлари


Download 452.46 Kb.
bet18/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Публицистик услубнипг экстралингвистик шарт-шароитлари
Узбек тили публицистик услубнинг шаклланиши, тараққиёт босқичлари ва ўрганилиши. Ўзбек тилшунослигида мазкур соҳа билан шугулланган мутахассисларнинг таъкидлашича, ПУ ўзбек адабий тилининг нутқ услублари тизимида, асосан, XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида пайдо бўлди.33 1 88 3 йилдан бошлаб ўзбек тилида тўнгич газета - «Туркистон вилоятининг газети» чиқа бошлади. XX асрнинг бошларида эса матбуот ишлари кўлами «Садои Туркистон», «Садои Фаргона», «Ҳуррият», «Ойна», «Маориф ва ўқитгувчи» каби газета ва журналлар ҳисобига кенгайди ва Фурқат, Ҳамза, Айний, Чўлпон, Фитрат, Сатторхон сингари ёзувчилар фаолияти туфайли такомиллашиб борди.
Шунингдек, ўзбек публицистикасининг тарихий илдизлари улуг мутафаккир Алишер Навоийдан бошланади, деган қарашлар ҳам мавжуд: «Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис», «Муншаот», «Маҳбуб ул-қулуб» асарларида публицистиканинг тугал хусусиятлари учрайди. Навоийнинг Абдураҳмон Жомий, Паҳлавон Маҳмуд, Сайид Ҳасан Ардашер ва бошқалар ҳақидаги адабий портретларини публицистик очерклар, деб аташ мумкин.

Навоий насрий асарларини чуқурроқ тадқиқ этиш уни ўзбек бадиий публицистикасининг асосчиси, деб аташга имкон
бсради».34
Публицистикамизнинг тарихий илдизлари бу қадар узоққа бориб тақалишига қарамасдан, уни ўзбек тили ФУларидан бири сифатида махсус ўрганиш кейинги даврларга тўғри келди. Т.Қурбоновнинг 1987 йилда ҳимоя қилган «Ҳозирги ўзбек адабий тилининг публицистик стили» мавзусидаги номзодлик диссертациясида унинг лингвостилистик хусусиятлари тўғрисида илк бор илмий хулосалар баён қилинди.35
Тўғри, ўзбек тилшунослигида бу тадқиқотгача ҳам ПУ ҳақида фикр-мулоҳазалар баён этилган эди. Масалан, В.В.Решетов, А.К.Боровков, М.Мирзаев, Ф.Абдуллаев, И.Расулов, А.Абдуназаров, Ғ.Каримов, К.Юсупов ва бошқаларнинг тадқиқотларида ушбу мавзуга алоқадор бўлган фикр-мулоҳазалар айтилган ёки унинг муайян бир жанрининг тил хусусиятлари ўрганилган.36 Лекин уларнинг биронтаси ҳам ПУга хос бўлган лингвистик ва экстралингвистик омилларни яхлит ва атрофлича таҳлил этиш вазифасини ўз олдига мақсад қилиб қўймаган эди. Бу вазифа юқорида тилга олинган диссертация ишида амалга оширилди ва кейинчалик мавзуни чуқурроқ тадқиқ этишга бағишланган ишлар бирин-кетин пайдо бўла бошлади. Улар орасида А.Абдусаидовнинг тадқиқотлари эътиборга моликдир. Олимнинг газета жанрининг тили ва услубини ўрганишга бағишланган номзодлик, докторлик диссертациялари ва эълон қилинган алоҳида ишлари ўзбек тили стилистикаси тараққиётига сезиларли ҳисса бўлиб қўшилди.37
Ўзбек тили ФУ тизимида ПУнинг алоҳида ўрин ва мавқега эгалиги унинг ижтимоий ҳаётда кенг кўламдаги ижтимоий- сиёсий, маънавий-маърифий, маданият ва спорт каби соҳаларга хизмат қилиши билан изоҳланади.
Мустақиллик даврида Ўзбекистон шароитида оммавий ахборот воситаларига (ОАВ) ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада тегишли қонунлар ва қарорлар қабул қилиниб, матбуот эркинлигининг ҳуқуқий асослари яратилди.38 «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддасида Газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, ахборот агентликлари, телевидение (кабелли, эфир- кабелли телевидение) ва радиоэшиттиришлар, ҳужжатли кино, электрон ахборот тизими, шунингдек, доимий номга эга бўлган, давлат тасарруфидаги, мустақил ва бошқа оммавий даврий нашрлар оммавий ахборот воситалари ҳисобланиши таъкидланиб, унинг 3-моддасида Ҳар ким оммавий ахборот воситаларида чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини ошкора баён этиш ҳуқуқига эга эканлиги, 4-моддасида Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди.
Энг муҳими, ОАВ фаолияти ҳамиша мамлакатимиз биринчи раҳбарининг диққат марказида турибди. И.А.Каримов нуфузли йиғилишларда, хорижий журналистлар билан бўлган учрашувларда ОАВларининг роли, жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида қайта-қайта гапирадилар. Масалан, Би-Би-Си мухбири X. Убайдуллаевнинг «Ўзбекистон матбуоти ва телевидениесига бугун Сиз қандай баҳо берган бўлардингиз?», деган саволига Юртбошимиз шундай жавоб берган эдилар: «Матбуот ва ахборот воситаларини тўртинчи ҳокимият сифатида эътироф этиш ҳуқуқий давлат оёққа туришининг муҳим шартларидан бири эканлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Модомики, Ўзбекистон эркин, очиқ ҳуқуқий демократик давлат қуришни ўз
Шу муаллиф. Газета жанрларининг тили ва услуби. - Самарқанд, 2001; Шу муаллиф. Газета тили ва адабий норма. - Самарканд: СамДУ нашри, 1986; Шу муаллиф. Газета тилида маколлардан фойдаланиш. - Самарқанд: СамДУ нашри, 1987; Шу муаллиф. Г азега тилининг лексик-стилистик хусусиятлари. Самарканд: СамДУ нашри, 1991; Шу муаллиф. Матбуот тили маданияти. - Самарканд, 2002; Шу муаячиф. Матбуотда адабий нормага риоя қилиш муаммолари. - Самарканд, 2001; Шу муаллиф. Фразеологизмлар - матбуот тилида таъсирчан восита. - Самаркапд, 2001 ва бошқалар.
«Оммавий ахборот воситалари тугрисида» Ўзбекистон Республикасинннг Қонуни (26.12.1997 й. N 541- 1); «Ахборот эркинлиги принциилари ва кафолатлари зўгрисида» Ўзбекистон Рсспубликасининг Қонуни (12.12.2002 й. 439-11).
олдига мақсад қилиб қўйган экан, бу шартларни сўзсиз бажариши ксрак» (1996 йил 12 апрель). Иккинчи чақириқ Узбекистон Рсспубликаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузасида (2000 йил 22 январь) эса бу восита вакиллари олдига аииқ вазифалар қўйиб, «Бунда, мен яна такрор айтаман, оммавий ахборот воситалари жамиятимизда ҳақиқий «тўртинчи ҳокимият»га айланиши, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда энг таъсирчан омил бўлиши ксрак. Бу, энг аввало, ҳар бир фуқаронинг ўз фикрини эркин ифода қилиш,.ахборот олиш, давлат ва жамият қурилишининг ўта муҳим масалаларини муҳокама этишда фаол қатнашиш ҳуқуқини таъминлаш демакдир», деган эдилар.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз ҳаётида жуда катта маънавий- маърифий, таълимий-тарбиявий вазифани бажарадиган, тарғибот ва ташвиқот олиб боришда кўмакдош бўлган ОАВлари ҳамиша ислоҳотларнинг олдинги сафида бўлиши, уни амалга оширишда, мазмун-моҳиятини оммага тушунтиришда асосий куч бўлиши лозим. ПУ борасида олиб бориладиган тадқиқотлар эса мазкур соҳа фаолиятини илмий ташкил этишга, тилдан фойдланишдаги маданийлик ва меъёрийлик даражасининг такомиллашишига, бинобарин, халқимиз маънавияти ва маданиятининг янада юксалишига хизмат қилади.
ПУ ўзбек тили ФУ орасида энг кейин пайдо бўлган. бўлса ҳам, тилдан фойдаланишдаги имкониятларининг ғоятда кенглиги жиҳатидан уларнинг барчасидан юқорида туради. Публицистик матнларда тилнинг барча лексик-грамматик қатламларига, ФУларига хос бўлган элементларни учратиш мумкин. Бу эса публицистиканинг ҳаётга нақадар яқинлиги ва унинг бажариб келаётган ижтимоий вазифаси билан изоҳланади. У илмий адабиётларда публицистик услуб, оммабоп услуб, ижтимоий- публицистик услуб, газета-публицистик услуб, газета-сиёсий услуб, газета услуби сингари номлар билан аталиб келинмоқца.
ОАВ деб номланган воситалар, жумладан вақтли матбуот - газета ва журналлар ҳамда радио ва телевидение мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида шу қадар муҳим роль ўйнамоқдаки, ахборот технологиялари асрининг бугунги тараққиётини уларнинг аралашувчисиз мутлақо тасаввур қилиб бўлмайди. Мамлакатимиз ҳаётида, бутун дунёда рўй бераётган ҳар қандай долзарб муаммо: сиёсий, иқтисодий, фалсафий, маданий, тарбиявий, кундалик-маиший ва бошқа масалалар ана шу воситалар ёрдамида халққа етказиб берилмоқда, айни пайтда, жамиятнинг маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий юксалишига қаратилган улкан тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам асосан ана шу воситалар ёрдамида олиб борилмокда.
Кейинги ўн йилликларда жамият тараққиётида юз берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, ўзбек халқининг ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида ўзбек публицистикаси соҳасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Тарғибот-ташвиқот ишларининг мазмун-моҳияти, бир томондан, янгидан шакллантирилган миллий ғоя ва мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилётган туб ислоҳотлар, иккинчи томондан эса, жаҳонда рўй бераётган глобаллашув, ахборот узатиш ва қабул қилишдаги инқилоб, турли характердаги ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий ўзгаришларга боғлиқ равишда тубдан ўзгарди. Бинобарин, публицистика соҳасида тилдан фойдаланиш ҳам ўзига хос мазмун ва масъулият касб этди. Бу эса табиий равишда ўзбек тили ПУининг янги қирралари намоён бўлишига олиб келди. Шунинг учун уни давримизда юз бераётган ўзгаришлар призмасида қайтадан кўриб чиқиш ва таҳлил этишга зарурат пайдо бўлди.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling