Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet15/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

кафолатлаш; -лаштириш: маҳаллийлаштириш,
молиялаштириш, эркинлаштириш; -ли: мақсадли, имтиёзли, муддатли; -лик: агентлик, барқарорлик, рақобатдошлик,
тадбиркорлик; -лик: бандлик, врачлик, касаначилик, ликвидлик, рентабеллик, танглик, фермерлик, экспертлик; -но: нодавлат, ноозиқ-овқат; -у(в); бошқарув, капиталлашув, интеграциялашув; -чи: истеъмолчи, ижрочи, касаначи, юритувчи; -чилик:
қонунчилик каби.
Илмий услубпинг синтактик хусусиятлари. Экстралингвистик омиллар талабидан келиб чиқиб, ИУда баён этилаётган матннинг синтактик қурилиши фикрий тугалликка, мантиқий изчилликка хизмат қилади ҳамда бир таркибли гапларнинг шахссиз, шахси умумлашган турлари фаол бўлади. Ундов, атов гаплар қўлланилмайди, нутқ монологик характерда бўлади. Гап тузилишининг одатдаги тартиби қўлланилади. Гаплар дарак мазмунида бўлиб, асосан содда ёйиқ ҳолда бўлади: Ғалла экинлари уруглари сақлашга анча чидамли ҳисоблаиади. Қиитоқ хўжалигини сифатли уруг билан таъминлашда уни сақлаш муҳим тадбирдир. Экиладиган галла уруглари учун давлат стандарти белгиланган каби (Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси). Қўшма гап фаол ишлатилади ва бунда боғловчиларнинг ҳам кўп ишлатилиши кузатилади.
Сўроқ ва буйруқ гаплар кам қўлланилади. Лекин қўлланганда улар тасвирийлик учун хизмат қилади. Мавзу тадқиқотчилари кейинги пайтларда ушбу мазмундаги гапларнинг кўпайиб бораётганлигини таъкидлашади. Биз тасвирийликка хизмат қилувчи сўроқ гапларнинг матн муаллифи услуби билан боғлиқ эканлигини таъкидлаш тарафдоримиз. Чунки айрим муаллифлар муаммони ёки муаммо атрофидаги масалаларни савол тариқасида қўяди ва унга ўзи жавоб беради. Мана шу тарзда ҳар бир масала аниқ ва лўнда тарзда ўз ечиминн топадп. Масалан, «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Узбекистоп шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарида: Табиий савол тугиладибунинг учун бизда зарур имкониятларимиз борми, бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимизда қандай салоҳият яратилган? Таъкидлаш жоизки, ана шундай кепг кўламли дастурни амалга ошириш учун биз сўнгги йилларда жиддий тайёргарлик кўриб келмоқдамиз. Жаҳон иқтисодий инқирози эса, менинг назаримда, бу жараённи янада жадаллаштиришга туртки бермоҳда, уни ҳар томонлама тезлаштиришии тақозо этмоқда.
ИУдаги сўроқ гаплар қўлланишининг индивидуал характерини инобатга олиб, уни барча илмий матнлар учун хос хусусият деб бўлмайди. Сўроқ гаплар орқали юзага келган тасвирий даражаси ҳам турлича бўлиши мумкин. Масалан, фан ва техникага ёки иқтисодиётга оид матнларда саволнинг қўйилиши ва унга бериладиган жавобни гуманитар фанлар соҳасида, айтайлик, адабиётшуносликка оид асарларда қўйиладиган саволлар билан тенглаштириб бўлмайди. О.Шарафиддиновнинг «Абдулла Қаҳҳор» монографиясида (Тошкент, 1988) шундай жумлалар бор: Ҳозир Роҳатойнинг саккизинчи фарзанди дунёга келиш арафасида. Ким бўларкин? Ўгилми, қизми? Умри билан берармикин ёки у ҳам Роҳатой билан уста Абдуқаҳҳорнинг фарзанд догида куйиб адо бўлган юракларини яна бир яралаб, тезда оламдан ўтармикан? Ёки: Ким билсин - аҳвол шундоқ кетаверганда нима бўларди? Абдулла донги кетган темирчи уста бўлиб етишармиди? Ё, бошқа одам бўлармиди?
Англашиладики, иқтисодиётга оид матн билан адабиётшуносликка оид матндаги сўроқлар жавоб талаб қилишига кўра бири иккинчисига ўхшамайди. Биринчи матнда муаллиф ўз олдига аниқ савол қўяди ва унга аниқ жавоб беради. Саволни қўймасдан ҳам фикрини баён этиш мумкинмиди? Албатта, мумкин эди. Аммо сўроқнинг ўртага қўйилиши билан бирваракайига бир неча масала ҳал этилди: биринчидан,
масаланинг баён этилиши лозим бўлган жиҳати аниқ бўлди; иккинчидан, айнан шу жиҳатга тингловчи ёки ўқувчининг диққати қаратилди. Худди мана шу ҳолат сўроқ гапдаги стилистик оттенканинг намоён бўлишидир, унинг тасвирийлик имкониятидир. Адабиётшуносликка оид матнда эса. сўроқ гаплардаги стилистик жараён мутлақо бошқача тарзда кечган. Савол қўйилмоқда, аммо риторик сўроқ бўлмаса ҳам, унга жавоб йўқ. Бу адабий ифоданинг тагмаънолилик билан боғлиқ бўлган
ўзига хос хусусияти. Образлар руҳий ҳолатини беришнинг, ўқувчини ҳам ана шу ҳолатга олиб киришнинг бир усули. Шу жиҳатлар адабиётшуносликка ҳам табиий равишда кўчади. Аммо бу матнда ҳам сўроқ гаплар ўзининг асосий стилистик вазифасини сақлаб қолган: Нима учун Абдулла Қаҳҳор бу ҳикояда ривоятга мурожаат қилди? Чунки қайта ишланган ривоят ҳар қандай ҳаётий фактдан кўпроқ даражада ёзувчининг гоявий мақсадини ифодалашга хизмат қилади.
И.Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида қўлланган риторик сўроқлар эса ифода тасвирийлигининг, муаллифнинг субъектив муносабати акс этишининг энг яхши намуналаридир: Дунёда дўст бор экан, ганимлар ҳам бўлади.
» Биргина мисол. Биз 1996 йили Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг 660 йиллик тўйини ўтказдик. Шуни ҳам турлича талқин қилувчилар бўлди.
Авваламбор, биз бирор аждодимизнинг тўйини ўтказсак, бунга унинг миллатимиз равнақи учун қилган ишлари, тарихимизда тутган ўрни сабаб бўлади. Шу нуқтаи назардан ёндашсак, Амир Темур ким эди? У, биринчи навбатда улуг бунёдкор шахс эди. Самарқанддаги обидаларни, Шаҳрисабздаги ёдгорликларни ким қурди? Туркистондаги Яссавий мақбарасини ким тиклади? Амир Темур ва унинг авлодлари замонида Афгонистон, Эрон, Ҳиндистон ҳудудларида амалга оширилган ободончилик, меъморчилик игиларини айтмайсизми? Ким «Куч - адолатдадир» деган оламшумул, теран ҳикматни ўз фаолиятига асосий тамойил қилиб олди?
Энди Чингизхон шахсини шу мезонга солиб кўрайлик. Ундан вайрон этилган шаҳару қишлоқлардан бўлак қандай из қолди? Шундай экан, биз ўзимизни Чингизхон ворисларимиз, деб ўтирсак, ўтакетган бемаъпилик бўлмайдими?
Ундов гапларга келсак, юқорида тилга олинган иқтисодиётга оид матнда бундай гап бир марта ҳам ишлатилмаган. Адабиётшунослика оид матнда ҳам ниҳоятда кам: Яна унинг ён-веридаги қигшшқларни, зиёратгоҳларни айтмайсизми! Яйпанни мақтаганда Бувайдани айтмай бўладими! Ахир, юзбоши - замоннинг зўри бўлса, оқпошшонинг арзандаси бўлса, унга шунақа дейиш осонми? Буни била туриб, бошини йиртқичнинг огзига тиқиш билан баравар-ку! Бу далиллар ҳар иккала гапнинг ИУда хосланиш даражасини

кўрсата олади. Уларнинг нофаоллигидан қатъий назар, илмий матнларда қўлланишидан ва бу қўлланишда матннинг хусусиятига қараб муайян бир тасвирийликка хизмат қилишидан кўз юмиб бўлмайди.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling