Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet6/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Расмий услубиииг бошқа функционал услубларга муносабати. Ҳар бир ҳужжатнинг ўзига хос характеридан келиб чиқиб, қарорлар ижрочисининг, ижро вақтининг аниқ кўрсатилиши бошқа услубга хос эмас. Бу услубдаги матнлар асосан ёзма шаклда намоён бўлади.
Бошқа ФУларга тегишли бўлган хусусиятларнинг РУга мувофиқ келмаслигини ҳам унга хос бўлган хусусиятлар сифатида қараш мумкин. Масалан, расмийлик ва эмоционаллик тушунчалари ушбу услубда бир-бирига оппозициядадир. Расмийлик мантиғи шуни тақозо этади. Расмий матнларнинг «қуруқлик» характери субъектив баҳо ифодаловчи воситаларнинг ишлатилишига йўл қўймайди. Шу маънода у БУ билан қарама- қарши қутбда жойлашади. Бу ҳақда Л.Г.Барлас қуйидагиларни ёзган эди: «Расмий-иш услубига стилистик бир хиллик ва қатъият (мўътадил китобий), объективлик ва қисман ифоданинг шахссизлиги хос. Унга эмоционаллик, субъектив баҳо ва сўзлашув тили хос эмас. Шу маънода расмий-иш услуби илмий услубга яқинлашади».17
РУнинг ИУга ўхшаш жиҳатлари кўп бўлса-да, ундан жиддий фарқ қиладиган томонлари бор. Баёнда айрим сўзлардан,
масалан, феъл шаклларидан фойдаланишда умумийлик сезилса ҳам, ИУда ёзилган матннинг муаллифи бор ва бу индивидуаллик баёнда ҳам сезилиб туради. РУдаги айрим ҳужжатлар гарчи аниқ бир шахс томонидан шакллантирилса-да, муайян шаблонларга бўйсундирилган ва индивидуаллик хусусиятларидан маҳрум бўлган ҳужжат ҳисобланади. Масалан, ариза аниқ бир, киши томонидан ёзилади, аммо мазкур ҳужжатга хос бўлган шаблон ва стандарт жумлалар тил жиҳатдан индивидуалликни йўққа чиқаради.
Айрим элементларнинг қўлланиши расмий ва илмий матнларда мувофиқ келиши мумкин. Аммо моҳиятан улар бир- бирларидан фарқланади. Публицистик услубда (ПУ) ҳам ўхшаш сўз ва жумлалар фаол учрайди. Улар учрайди, холос. Аммо бу дегани уларнинг РУ доирасидан чиқиб, ПУ ихтиёрига ўтиб кетди, дегани эмас. Оммавий ахборот воситлари орқали расмий характердаги ахборотларнинг берилиши жараёнида бу воситалардан айнан ана шу расмийлик мезонини сақлаш мақсадида фойдаланилади, холос.
Расмий услубнипг лингвистик хусусиятлари
Ушбу услубга хос бўлган ёки хос бўлмаган стилистик хусусиятлар расмий тилда шаклланган матнларнинг лексик- грамматик хусусиятларида яна ҳам яққол намоён бўлади.
Расмий услубнинг лексик хусусиятлари. РУга оид матнлар лексикаси ва турғун бирикмалари ўзбек тилидаги бошқа ФУларга тегишли матнлар тилидан сезиларли даражада фарқланади. Шунинг учун ҳам, уларда бошқа вазифавий услубларда деярли учрамайдиган алоҳида сўз ва тургун бирикмаларга дуч келамиз: маъмурий жавобгарлик, фуқаролик ҳолати, фуқаролик жавобгарлиги, айбдор, гумондор, жабрланувчи, судланувчи, гувоҳ, жамоат кафиллиги, суриштирув, жабрланувчи билан ярашув каби. Янги шароитда янгича мазмун касб этган Узбекистон Руспубликасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, Қонунчилик палатаси, Олий мажлис сенати, сиёсий партиялар, давлат ҳокимият органи, қишлоқ фуқаролар йигини, сайловолди ташвиқоти, Ўзбекистои экологик ҳаркати, «Камолот» ёшлар ҳаракати, қонун ижроси, конституциявий тузум, давлат тузилиши, сиёсий институтлар, миллий холдинг компанияси сингари турғун бирикмалар ҳам мустақиллик даври ўзбек тили тараққиётининг маҳсулидир.
Қонунларни яратиш жараёнида халқаро стандартларга яқинлашишга интилиш унинг тилига ҳам таъсир кўрсатиши табиий. Масалан, «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси»да ҳаммаси бўлиб 5421 та сўз ишлатилган бўлса, шундан 43 таси ҳалқаро атамаларга тўғри келади.18 Улар орасида ўзбекча муқобил вариантлари бўлган атамалар ҳам мавжуд: республика- сисумҳурият, суверен-мустақил, суверенитет-мустақиллик, демократия-халқчиллик, референдум-умумхалқ овози, норматив- меъёрий, норма-меъёр ва бошқалар.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида уларни ана шу ўзбекча вариантлар билан алмаштириб қўллаш ҳақида фикрлар бўлган. Бундай сўзлар тилимизда анчагина. Бошқа ФУларда уларни ўзаро алмаштириб қўллаш мумкиндир. Аммо расмий матнларда услуб нуқтаи назаридан бундай қилиш тўғри эмас. Конституция матнидаги биргина суверен-мустақил
вариантларининг қўлланишини солиштириб кўрайлик. Улар 10/6 нисбатда ишлатилган: Ўзбекистои - сувереп демократик

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling