Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Кожшш М.Н. Стилистика русского язмка. - М.: Просвешенис, 1983, 25
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
1 Кожшш М.Н. Стилистика русского язмка. - М.: Просвешенис, 1983, 25.
5 диалектикасининг бевосита маҳсули сифатида юзага келган бўлиб, ўзбек тили материалининг ўзбек мулоқот шаклининг турлй кўринишларида намоён бўлиш хусусиятларини тадқиқ этиш билан шуғулланади. Инсонлар ҳаёти ва у машғул бўладиган соҳаларнинг турли- туманлиги уларнинг ёши, жинси, билим даражаси, касби, жамиятда тутган мавқеи ва бошқа омилларга боғлиқ равишда тилдан фойдаланишнинг ўзига хос манерасини, яна ҳам аниқроқ қилиб. айтадиган бўлсак, ўзига хос услубини келтириб чиқаради. Тилдан фойдаланишдаги услублар ранг-баранглигининг боиси ҳам ана шунда. Шунинг учун ҳам тилдан фойдаланишда ҳар бир кишининг жинси, ёши ёки касбидан, у яшаётган ижтимоий муҳитдан келиб чиқадиган ўз услуби бўлиши мумкин. Ҳаёт жабҳаси, инсониятнинг фаолият доираси ва кўлами ғоятда кенг. Ҳар бир ижтимоий соҳада тилни эҳтиёждан келиб чиқиб истеъмол қилади. Бу ҳам табиий равишда тилдан фойдаланишнинг ўзига хос тарзини, услубини келтириб чиқаради. Демак, тилни истеъмол қилиш комплексида ҳар бир индивиднинг, касб эгаларининг, ижтимоий гуруҳларнинг, ҳатто мулоқот жараёнининг ўз услуби бўлиши табиий. Функционал услуб тушунчаси нутқий фаолиятнинг ана шу жиҳатларини ўзида мужассам қилади. Адабий тилнинг барча сатҳларида, айтайлик, фонетик, лексик-фразеологик, грамматик сатҳларида меъёрларнинг мавжудлиги уларнинг амалда бўлишидаги ўз услубий меъёрларини келтириб чиқаради. Ўзбек тили ФУларининг яшаш шарт-шароитлари кўлами ғоятда кенг. Бу услублар ўзбек халқи ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олар экан, фақатгина адабий тил доирасига кирган элементлар уларнинг фаолиятини таъминлайдими, деган савол туғилади. Йўқ, албатта. ФУлар ўзбек умумхалқ тилининг манбаларидан озиқланади. Ҳар бир ФУ ўзи хизмат қилаётган ижтимоий соҳа талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бу манбаларга мурожаат қилади. Шунинг учун ҳам ўзбек тилшунослигининг бугуиги тараққиётида ФУларни ўрганиш социолингвистик жиҳатдан гоятда долзарб масалага айланди. Бунинг асосий сабабларидан бири мустақиллик шароитида ўзбек лугат таркибида бўлган жиддий ўзгаришлар, тилнинг турли муомала жараёнида алоқа имкониятларининг кенгайганлиги ва тобора такомиллашиб бораётганлиги бўлиб ҳисобланади. Она тилимизнинг халқаро нуфузи ортиб бораётганлиги, нафақат мамлакатимиз доирасида, балки айрим ундан ташқарида ҳам бўлаётган анжуманларда халқаро мулоқот воситаси сифатида қўлланилаётгани бунинг яққол далилидир. Фупкционал услублар тасннфи. Юқорида қайд этганимиздек, агар ҳар бир индивид, касб эгаси ёки ижтимоий гуруҳларининг тилдан фойдаланишдаги ўзига хос жиҳатларини инобатга оладиган бўлсак, муайяп бир тилдан фойдалаиишда ҳам сон-саноқсиз услубларни ўрганишга тўги келар эди. Амалда эса бунинг имкони бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, уларни муайян гуруҳларга ажратган ҳолда ўрганиш, таснифлаш зарурати пайдо бўлади. Тилшуносликнинг стилистика соҳаси билан шугулланган деярли барча таниқли олимлар ФУларга ўз муносабатларини билдиришгаи, уларнинг таснифипи беришга ҳаракат қплншган (Виноградов В.В., Ефимов А.И., Кожина М.Н., Азимов П., Балақаев М., Баскаков Н.А., Горелов В.И., Курбатов X., Хованская В.И. ва бошқалар). Бу таснифларнинг бирининг иккинчисига айнан ўхшайдиганлари кам. Тадқиқотчиларнинг бири ажратганларини иккинчиси биргаликда олнб қарайди, ёки аксинча, биргаликда олиб қаралган ҳолатлар ажратнлади. Шундай қилиб, ФУлар сони ўнтагача кўрсатилади: бадиий- беллетристик, ижтимоий-публицистик (матбуот), илмнй баён, техник-ишлаб чиқариш, расмий-ҳужжат (идоравнй), эпистоляр, нейтрал, нотиқлик, маиший нутқ, диний каби. Таснифлар борасида ўз мулоҳазаларини билдирган айрим муаллифлар (М.Балақаев, В.Бондалетов, Х.Р.Курбатов, А.И.Чижик-Полейко) ФУларни бундай тасниф қилгунга қадар, аввало иккига - ёзма (китобий) ва огзаки (сўзлашув) услубларига бўлиб қараш лозим, деб ҳисоблайдилар. Туркологияда, жумладан, ўзбек тилшуиослнгнда ҳам ФУларни тасниф қилишнинг ҳозиргача ягона принципи ишлаб чиқилган бўлмаса-да, ушбу масала билан олимларимиз шугулланишган. Турмуш шароитига, ижтимоий-иқтисодий ва илмий тараққиёт даражасига кўра, тнлнинг қанчалнк ривожланганлиги ва ундан фойдаланнш маданиятига қараб турли тилларда ФУлар миқдори турлича эканлиги ҳақида фикрлар билдирилган. Масалан, А. Сулаймоновнинг «Тил стиллари ҳақида» номли мақоласи ўзбек тилшунослигида ана шу масалага ойдинлик киритиш йўлидаги дастлабки уринишлардан биридир. Муаллифнииг «Стилистиканинг вазифаси у ёки бу стилда ёки нутқ формасида, яъни оғзаки ва ёзма нутқда, қандай тил ҳодисалари кўпроқ қўлланишини аниқлашдан иборатдир», деган гапларидан тушуниш мумкинки, у тил ёки нутқ услубларини ёзма ва огзаки - сўзлашув услубларига ажратган. Акад. Ғ. Абдураҳмонов ҳам мазкур масалага эътиборини қаратган. У «Стилистик нормалар ҳақида» мақоласида қуйидагиларии ёзган эди: «Маълумки, нутқ икки хил (ёзма ва огзаки) нутқдан иборат. Ёзма нутқ: 1) бадиий нутқ, 2) илмий нутқ, 3) публицистик нутқ, 4) расмий нутқ, 5) нейтрал нутвдан иборатдир (Бу нутқ турлари айрим адабиётларда стилистик қатламлар сифатида талқпн қилинади). Огзаки нутқ эса турли ижтимоий қатламларнинг нутқларидан, турли шева нутқларидан ташкил топади. Нутқ стили бўлса қуйидаги қатламлардан иборат бўлади: 1) нейтраль стиль, 2) тантанали стиль, 3) интим стиль, 4) юмористик стиль ва сатирик стиль, 5) расмий стиль. Нутвда (хоҳ ёзма, хоҳ оғзаки бўлсин) бу стиль қатламлари аралашиб келади, нутқ жанрига кўра бирор стилистик қатлам етакчн, асос бўлади».2 И. Қўчқортоев «Ўзбек адабий тилининг стилистик ихтисослашуви, унинг функционал услублари илмда ҳам қатъий чегаралаб берилган эмас. Шунинг учун бу масала юзасидан ҳозирча аниқ, изчил бир фикр айтиш қийин, албатта. Лекнн ўзбек адбий тили доирасида бадиий, илмий, ижтимоий-сиёсий услубларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларпи бир-биридан фарқлайдиган белгилар маълум даражада аниқ сезилиб туради», дейиш билан бу масалага анча эҳтиёткорлнк билаи ёидашганлиги сезилиб туради.3 Б.Ўринбоев ҳам «Функционал услубият ва унинг моҳияти» асарида ушбу масалага тўхталган: «Ҳозирги ўзбек тилидаги услублар қуйидагилардан иборат, деб ҳисоблаймиз: Тил услублари. 1 .Китобий услуб. 2. Сўзлашув услуби. Нутқ услублари. ТАсосий коммуникатив услуб. Бу услубга ўз навбатида: а) сўзлашув нутқи услуби; б) илмий нутқ услуби; в) газета - публицистик услуби; г) расмий - иш нутқи услуби киради».4 ФУлар таснифи масаласига оид фикрлар С. Муҳамедов томонидан ҳам айтилган. У «Ўзбек тили функционал стилларини белгилаш тўғрисида» номли мақоласида ўзбек тилидаги услублар сонини 3 тадеб кўрсатган: расмий-иш функционал услуби, илмий функционал услуб, публицистик услуб.5 А.Шомақсудов қуйидагиларни қайд этган: «Функционал стиллар нутқ кўринишларининг асосий функцияларнгд (алоқа- аралашув; таъсир этиш воситаси бўлишига) мувофиқ кисмларга бўлинишидир. Шунга кўра адабий тилиинг қуйидаги функционал стиллари ажратилади: 1) сўзлашув стили; 2) расмий с.тиль; 3) илмий стиль; 4) публицистик стиль; 5) бадиий стиль».6 Кўринадики, ўзбек олимларининг масалага қарашида ҳар хилликлар, мунозарали жиҳатлар мавжуд. Биз бу қарашларга «Ўзбек тилининг бадиий услуби» номли монографиямизда ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдирганмиз.7 Бу гал мунозараларни четлаб ўтиб,. ФУлар таснифида нимага асосланиб иш кўришимиз лозим, деган саволни ўртага қўямиз. Масала шундай қўйилганда унга ёндашишнинг икки йўли эътиборни кўпроқ ўзига тортади: 1) тилнинг вазифасига асосланиш; 2) у қўлланадиган доирани, муҳитни эътиборга олиш. Бундай пайтда тил бажарадиган ижтимоий вазифадан келиб чиқиб иш кўриш мақсадга мувофиқлигн эътпборга олннса, В.В.Виноградовнинг қуйидаги таснифи нима учуи шуҳрат қозонганлигининг сабабини тушуниш қийин бўлмайди: «Тилнинг алоқа, хабар ва таъсир каби муҳим ижтимоий вазифалари ажратилганда тил қурилиши умумий планида қуйидаги услублар чегараланган бўлиши мумкин эди: кундалик-маиший услуб (алоқа вазифаси) кундалик-хизматга доир, расмий-ҳужжат ва илмий (хабар вазифаси), публицистик ва бадиий-беллетристик (таъсир вазифаси)». 1 ФУларни таснифлашда В.В.Виноградов фикрини алоҳида бир принцип сифатида эътироф этиш тўғри бўлади. Лекин баъзи тадқиқотчилар ФУлар таснифида фақат тил бажараётган вазифани ҳисобга олишнинг ўзи етарли эмас, деб ҳисоблайдилар, бунда улар нутқнинг мавзуси, сўзловчининг ва тингловчининг (ёзувчининг ёки ўқувчининг) шахси ва улар ўртасидаги муносабат, мулоқот пайтидаги нутқий вазият кабиларнинг ҳам аҳамиятли эканлигини қайд этадилар. «Ҳозирги замон стилистикасида, - деб ёзади В.Г.Кузнецов, - функционал услубларии ижтимоий онгнинг маълум соҳалари билан ўзаро муносабати ҳамда ижтимоий муносабатларга алоқадорлигига боғлиқ ҳолда ажратиш принципи кенг тарқалди. Моддий борлиқни, реал воқеликни акс эттира бориб, ижтимоий онг - жамият ҳаётининг маънавий томони - маълум ҳуқуқий, юридик, сиёсий, илмий, эстетик, этик ва бошқа қарашларни, тасаввур ва назарияларни ўзига қўшиб олади. Ижтимоий онг доираси услубга нисбатан бирламчи бўлиб, унинг шаклланиши, амал қилиши ва ривожланишини белгилайди. Ижтимоий онгнинг ҳар бир соҳаси маълум тил воситаларинй танлаш ва (маълум матнга) беркитишда ўз ифода усулига эга. Шундай қилиб, функционал услубларни аниқлаш замирида экстралингвистик омил бўлиши керак».8 В.Г.Кузнецовнинг фикрини ФУларни таснифлашнинг асосий принципи сифатида қабул қилиб бўладими? Йўқ, албатта. Чунки тил ҳодисаларига оид ҳар қандай таспифда лингвистик омиллар етакчи бўлиши аниқ. Аммо бу фикрни инкор қилиш ҳам мумкин эмас. Чунки ФУлар таснифи бевосита нутқий жараён билаи боглиқ экан, бунда ана шу жараёнда иштирок этадиган экстралиигвистик омилларни асло четга суриб қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам олимнинг нуқтаи назарини қўшимча, В.В.Виноградов прииципини тўлдирувчи, айни пайтда, зарур принцип сифатида қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бошқача айтганда, ҳар икки омил - лингвистик ва экстралингвистик омиллар биргаликда, яхлитликда олингандагина ФУлар таснифига бўлган қараш атрофлича ва мукаммал бўлиши, уларнинг қамров доираси бирмунча аниқ ифодаланиши мумкин, деб ўйлаймиз. Ўзбек тилидаги ФУларга доир қарашлар умумлаштириладиган бўлса, услублар дастлаб огзаки ва ёзма шаклларга, уларни яна ўз навбатида илмий, расмий, публицистик, бадиий, диний ва сўзлашув каби кўринишларга ажратиш ҳақида қарашлар мавжудлиги маълум бўлади. Ҳозирча улардан бештаси - илмий, расмий, оммабоп, бадиий, сўзлашув услублари ва уларнинг меъёрий хусусиятлари, тил материали сифатидаги ҳамда нутқ жараёнидаги ўзига хосликлари ўзбек тилшунослигида монографик йўналишда ўрганилган.9 Аммо диний услуб ўзбек тилида ҳақиқатдан мавжудми, агар мавжуд бўлса, унинг лингвостилистик хусусиятлари нималардан иббрат, деган масала ҳозирча ўрганилган эмас.10 Ҳар бир ФУ доирасидаги огзаки ёки ёзма кўринишлар, ҳар бир услуб қамровига кирадиган тармоқлар ва жанрлар ҳам ўз навбатида алоҳида услубий хусусиятларга эга бўлса-да, уларни ана шу бешта ФУ фонида ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Жамият тараққий этгани сари бу услублар нафақат сифат жиҳатдан такомиллашиб боради, балки уларнинг миқдори ортиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Биз ҳам, нутқнинг огзаки ва ёзма шакллари мавжудлигини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда, ўзбек тилида юқоридаги бешта услуб мавжудлигини эътироф этамиз ва кузатишларимизни шу таснифга таняган ҳолда олиб борамиз. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling