Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet50/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Ёудамчи сузлау ҳам тилимиздаги бошқа бирликлар сингари нутқ жараёнида ўзининг стилистик имкониятларини намоён қила оладиган тўлақонли тил бирликларидир. Уларнинг ана шу кенг стилистик имкониятларини биз, энг аввало, функционал чегараланишларида пайқаймиз.
Ёрдамчи сўзлар орасида сон жиҳатдан салмоқли ўрин тутадиган кўмакчиларнинг функционал-стилистик хусусиятлари А.Пардаев томонидан махсус ўрганилган.92
Кўмакчиларнинг БУга хос кўринишларининг айримларини санаб ўтамиз: билан - бирла, бирлан, ша, -ла. Мумтоз ижод намуналарида бу кўмакчининг илан, била варианти ҳам учрайди: Бунёди илан ҳар иши бўлди жаҳонда маҳкам (Пошшахожа). Бўлмадим умримда бир дам хотири хуррам била (Бобур). Учун - чун: Тушунчаси нур олгани-чун / Наҳот бўлса лаънатга маҳкум? (Зулфия). Каби, мисол, мисоли, мисли сўзлари ҳам бадиий адабиёт тилида кўп қўлланилади. Янглиг, узра, ичра да БУга хосланиш кучли: Баҳор гулзорида ўсган Бу янглиг тоза гулларни
(Э.Воҳидов). Нун лабинг узра сокин қолди ҳилолдек ҳолатим; Муҳаббат гулшани ичра... (А.Орипов). Ушбу кўмакчининг мумтоз бадиий адабиёт намуналарида вазн талаби билан қисқарган уза варианти ҳам бор: Сариг рухсор уза гулгун сиришким ҳолатин кўргил (Жоний). Ора кўмакчисининг аро шакли ҳам БУга хос: Қилди наво тонг қуши хуш чог аро (Паҳлавон Махмуд).
Богловчилар адабий тилимизда салмоқли ўринни эгалласа- да, улар орасида БУга хосланганлари озчиликни ташкил қилади. Лекин ва агар боғловчиларининг қисқарган шакллари лек ва гар ни тез-тез учратиш мумкин: Гар шул эшитганим бўлмаса рўё (А.Орипов). Тарихий мавзудаги бадиий асарларда, баъзан СУда ҳам ва лекин, аммо лекин тарзида қаватланиб келади: - Велинеъмат устод афв этсинлар, - деди Али Қушчи ўнгайсизланиб, - ва лекин мен ҳам бир-икки сония муқаддам худди шу фикрни кўнглимдан кечирган эдим... Мана бу воқеаларнинг бўлганига қанча йиллар ўтди, қанча сувлар оқиб кетди, аммо лекин Али Қушчи кўзини бир зум юмса ҳамон кекса алломанинг нуроний чеҳрасини кўради (О.Ёқубов). Мумтоз шеъриятда бу боғловчилар қўшалоқ келганда иккинчи сўз компоненти қисқариб вале шаклида қўлланилган: Мен худ ул тифли паривашга кўнгул бердим, вале, Хонумоним ногаҳон бузилмагай бошдин яна (Бобур). Ёинки боғловчиси ҳам адабий- бадиий нуткда ишлатилади: ...ҳаммани олиб борадими ёинки хоҳлаган бориб, хоҳламаган қолаберадими? (Узбек тили грамматикаси). Баъзан ҳолонки боғловчиси ҳам қўлланадиЯ Ҳолонки мен сизни хондан ҳам юцори кўйган эдим (А.ҚодирийШ Бу богловчига мурожаат қилиш нафақат бошқа услубларда, балки I БУда ҳам камдан-кам учрайдиган ҳодисадир.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling