Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet58/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Антифраза ирониянинг бир кўриниши. Бунда ҳам ирониядаги каби пичинг, кесатиқ, масхаралаш, истеҳзо, баъзан менсимаслик маънолари кучли. Лекин унда бу маънолар ирониядагидек кенг кўламда эмас, балки аниқ матнда, сўз ва иборада - тескари маънода қўлланган бирликда ўз аксини топади. Масалан: Зулфиқоровни хотини уйдан ҳайдаб юборибди ва Қаландаровнинг номини айтмаган бўлса ҳам «суянган тоги» шаънига қанча байту газаллар айтибди (А.Қаҳҳор).
Сарказмни иронияиинг энг юқори, кульминацион даражага етган нуқтаси дейиш мумкин. Аслида сарказм муаллиф ёки персонаж ҳиссиётининг, аниқроғи қаҳр-ғазабининг жуда ошиб кетган пайтда ҳам унинг ахлоқ-одоб доирасидан чиқиб кетмасдан, шундай оғир психологик ҳолатда ўзини тутиб фикр
ифодалаш воситасидир: Қўлингга солмшилар тилладан занжир, Шаҳзода йигитга ҳурмат бу ахир (А.Орипов).
Муболага ва кичрайтириш (гипербола ва литота) БУнинг халқ оғзаки ижоди жанрларига кўпроқ мос келади: Терсак кал шундай эди: оқшомлари камонни кўлига олса, қушни кўзидап урар эди... (Э.Жуманбулбул) каби. Бу усулдан фойдаланиш анъанаси ҳозирги поэзияда ҳам давом этмоқда: Чиқма, Қайс, оҳим билан ёнмоқда бу саҳро бу кун (А.Орипов).
Литотада нарса-ҳодисани кичрайтириб, жуда озайтириб, камайтириб кўрсатиш йўли билан муболаға қилинади, яъни инсон, жонивор предмет воқеа-ҳодисадаги маълум белги- хусусиятининг ҳаддан ташқари кўплигига ишора қилинади: Помир чўққилари биз юксаларкан, Этик пошнасидай кичик поядир (Ғ.Ғулом).
Аллегорш стилистик усул сифатида БУнинг ажралмас белгиси саналади. Тил имкониятларидан ижодкорнинг истаганча фойдаланишига йўл очиқ бўлса-да, уларда ҳамма вақт ҳам айрим кишилардаги номаълум, ярамас одатларни тўғридан-тўғри фош қилиб ташлашнинг, бемалол танқид қилишнинг имкони бўлмайди. Ана шундай пайтда баён маълум маънода шу хислатларга эга бўлган ёки бу хислатларнинг рамзи сифатида қараладиган ҳайвонлар, дарёлар, денгизлар, табиат ҳодисалари ва шу кабиларнинг номига боғлаб ифода қилинади. Шунинг учун ҳам у асосан бадиий ижоднинг масал, эртак каби жанрларига хос усул саналади. А. Ориповнинг «Тулки фалсафаси» шеъридаги тулки образи аллегориянинг ёрқин намунасидир.
Символ деярлик барча ижодкорлар мурожаат қиладиган бадиий усулдир. Уни фақат БУ учун хос деб айта оламиз. Чунки уни оддий сўзлашувда экспромт тарзда ҳосил қилиш қийин, ИУ ва РУларда эса унга мурожаат қилишнинг зарурати йўқ. А.Орипов ижодида бундай деталларнинг бир қанчасини учратиш мумкин. Унинг ижодида бургут кучи, қудрати бор, лекин уни нимага сарфлашни билмайдиган одамнинг («Бургут»), митти юлдуз ўйламасдан иш қилиб қўйиб, ўз яқинларидан ажралиб қолган кишиларининг ( «Милтирайди митти юлдуз»), тилла балиқча эса ўз қадрига етмайдиган, имкониягидан тўлиқ фойдаланмайдиган, дунёнинг гўзалликларини ҳис қила олмайдиган бечора кимсаларнинг («Тилла балиқча») рамзи сифатида талқин қилинади.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling