Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


далаларининг арслони» деб атади (А.Қаҳҳор)


Download 452.46 Kb.
bet57/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

далаларининг арслони» деб атади (А.Қаҳҳор).
БУ учун оммалашиб кетган дала маликаси, оқ олтин, қора олтин сингари перифразларнинг аҳамияти йўқ. Унинг учун матнда кутилмаганда вужудга келадиган воситалар муҳим. Бошқача ном беришнинг ўзи оддий тасвирдан қочиш, ифоданинг бадиийлигига интилиш деганидир: Ажал, сен найзангни
санчдингми чиндан Ўзбек шеъриятин паҳлавонига (А.Орипов) каби.
Фразеологик бирикмаларнинг перифраз бўлиши бадиийликка салмоқли хизмат қилади. Перифразларнинг ўзи кўплаб фразеологизмнинг яратилишига асос бўлади.
О.С.Ахманова эвфимизларни ҳам тропларнинг бир тури сифатида қараганда, улардаги перифрастик маъноларни назарда тутган.110 Масалан: Ўша йили кузакда унга бирдан икки киши совчи қўйибди: бири қишлоқ активларидан шу Қаландаров, иккинчиси Асад бойвачча деган мол-дунёси кўп бир киши экан. Ҳуринисонинг ота-оиаси Асад бойваччага розшшк бериб, «огизбойлар» бўладиган кунлари Қаландаров бир нима қилибди- ю, ишни бузибди, бир ҳафтанинг ичида ҳамма расм-русмни жойига қўйиб Ҳуринисони никоҳлаб олибди (А.Қаҳҳор).
Р.Қўнғуровнинг таъкидлашича, перифраз кўпроқ илмий ва оммабоп асарларда учрайди. Бадиий адабиётда перифраздан ўрни билан фойдаланиш лозим. Уларга ҳаддан ташқари берилиб кетиш тилни сунъийлаштиради, асар қимматини ошириш ўрнига унга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.111
Ирония БУ ва СУда кенг қўлланиладиган стилистик усулдир. Бунда нутқ муаллифининг бошқа бир шахсга, нарса, предмет ва ҳодисага бўлган салбий муносабати тилдаги айтайлик, ҳайвон, ит, ҳўкиз, эшак, аблаҳ, ифлос, ярамас сингари вульгар сўзлар билан эмас, балки мулойим, одатдаги сўз ёки иборалар, гаплар ёрдамида маълум қилинади. Аммо бунда тил бирликлари ўз маъносида ишлатилмайди, балки улар, айтиш мумкин бўлса, бутунлай тескари маънони беради. Бундай пайтда сўзловчи томонидан муносабат билдираётган объектга унда бўлмаган фазилатлар ёпиштирилади, баъзан ҳаддан ташқари мақталади,
Тингловчи ёки ўқувчи бу фазилатларнинг тасвир объектида 1 йўқлиги учун ҳам беихтиёр кулишга мажбур бўлади.
«Синчалак»да А.Қаҳҳор Қаландаров ва Саида ўртасидаги 1 муносабатлар ривожини ғоятда нозик тил ифодасида бериб 1 боради. Мана Қаландаровнинг ўзаро муносабатлари бирмунча 1 нозиклашган пайтлардаги гаплари: - Мен колхозни опичлаб катта цилганман. Колхознинг дарди қаерда, цитиги қаерда эканини мен биламан. Академиядан келган мўйсафид олимлар ҳам ! аввал менга учрайди, мен билан суҳбатлашиб, ундан кейин хўжаликни кўради. Колхоз тўгрисида китоб ёзганман.
Лекин бақириб чақириш билан Саидани эгиб бўлмаслигини 1 тушунгач, у кейинчалик гап оҳангини ўзгартиради, пичингга ўтади.
- Колхозни опичлаб катта қилгансиз ... Колхознинг дарди I қаерда, қитиги қаерда эканини яхши биласиз. «Бўстон»га Ц ўхшаган колхозлардан ўнтасини битта чинчилогингиз билан 1 кўтарасиз...
БУда ирониянинг аҳамияти шундаки, биринчидан, вульгар сўзлар ишлатилмасдан, ахлоқ меъёрларига мос равишда одоб мезони сақлаб қолинади. Иккинчидан, персонажда, воқеа- ҳодисада йўқ хислат, фазилатлар билан таъриф этилиши орқали мулойим кулги воситасида образли характер яратилади. Учинчидан, асар завқ билан ўқилади. Шунинг учун ҳам ирониянинг соф лингвистик ҳодиса демасдан, лингво-эстетик категория сифатида қараш тўғри бўлади.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling