11' Мукаррампн М. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили, 143-6,
134
Характерлар кураши ва образлар қиёфаси фақат церсонажлар нутқи орқалигина шаклланади. Муаллиф энг зарур пайтлардагина ремарка орқали вазиятга, образларга изоҳ, тушунтириш беради:
Мансур. Пирим, гулоб ичмоқчи эдингиз... (Косани тутади).
Навоий. Ҳа... (Косани олиб ичмоқчи бўлади).
Абдулмалиҳ. (ичкаридан инграб) Пирим ичманг! Заҳар! Мансур заҳар солди!
Навоий. Ёраббий!
Турдибой. (ғазабли, қиличини ғилофдан суғиради). Ит эмган! Малъун! (Мансурга ҳамла қилади).
Навоий. Қизишманг. Табаррук қиличингизни бу ифлосннг қони билан ҳаром қилманг! (Ичкарига кириб кетади, бироздан сўнг ҳаяжон билан қайтиб чиқади). Турдибой, Абдулмалиҳнинг ярасини богланг!
Турдибой кириб кетади (И.Султон., Уйғун).
Драматик жанрнинг синтактик аломатлари унинг СУ элементларидан маҳсулдор фойдаланишида, жумлаларнинг ихчам ва содда бўлишида, тўлиқсиз гапларнинг, эллиисисларнинг фаоллигида кўринади. Муаллиф изоҳлари эса бу жанрнинг услубий белгиларидан саналади.
Хуллас, синтаксиснинг стилистик имкониятлари бошқа лингвистик категорияларга қараганда бир қадар кенгдир. Бир фикрни бир неча хил синтактик қурилмаларда бера олиш имконияти, ўз навбатида, турли-туман маъно нозикликларини ҳамда уларнинг қўлланишида услубий фарқланишни келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |