Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet60/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Акротеза антитезанинг тўлиқ маънодагй кўриниши бўлиб, унда бир-бирига матнда қарама-қарши қўйилаётган белги ёки хусусиятнинг бири инкор қилиниш орқали иккинчи маъно алоҳида таъкидланади ва тасдиқлана-ди: Унинг ҳовлисини, уйини, рўзгорини кўриб Саиданинг огзи очилиб қолди: ҳовли эмас, гулистон-бўстон, уй эмас, кичкина қаср, рўзгор эмас, хазипа - музей (А.Қаҳҳор).
Асиндетон, яъни боғловчисизлик БУда эмоционалликни юзага келтирувчи воситалардан биридир. Богловчиларнинг ёрдамисиз ҳосил қилинган нутқнинг бу шаклида уюшган бўлаклар алоҳида қатъият, кескинлик ва жанговарлик билан талаффуз қилинади: Сен тупроқ, осмоним, қоям, ўт, наҳрим, Сен сўнгги нидомсан жон берар палла (Зулфия). Бундай ҳолатда ҳам фикрий ифода катта кучга эга бўлади, ҳам эмоционаллик юзага келади.
Полисендитон. БУда кўп боғловчилик (полисендитон) ҳам ишлатилади. Бундай гаплар англатган маъноларига кўра боғловчисизлик усулида шаклланган гаплардан
фарқланмасаларда, шу маънони ифодалаш усули билан фарқ қилади. Бунда ҳам уюшиқ бўлаклар оҳангидаги меъёр, ритм сақланиб қолади, аммо у боғловчисиз гаплардагидан ўз салобати билан, таъкидлаш оҳанги билан фарқ қилади: Фарҳоднинг
«Айнул-ҳаёт» суйин «Баҳрун-нажот» ҳавзи аригига очиб, кўзадин ул чаиша рашаҳотидек ашки рудин сочиб. Армания сори хироми ва халойицнинг ул ариг атрофида тамошо учун гавгойи оми ва паривашнинг парикаш девзоди пўядин қолмоқ ва Фарҳод девонавор парикаш била паривашин эгнига юлмоқ ва Армания тоги сори барқдек гом солмоқ ва фалаки кадхамдек меҳр остида югурмак ва меҳрни фалак айвонига еткурмак ва жунун бодпойин қулла сори сурмак (Навоий) каби.
Градация белги-хусусиятларни, ҳаракатларни алоҳида урғу билан кўрсатишга интилиш самарасидир. Бу ерда ҳам сўзларнинг уюшиб келишида уйгунлик мавжуд. Аммо фарқ шундаки, кетма- кет келаётган сўзларнинг бирининг маъноси ўзидан олдин келганига нисбатан, маъно аҳамятига кўра кучлироқ булади: Энг арриқ, Энг қаттиқ, Энг оч, қоқ ерда Биз омоч сурганмиз- кўлларда кишан (Ҳ.Олимжон ).
Диатезада икки инкордан бир тасдиқ маъноси келиб чиқади. На кулди, на қатра тўкди ёшни (А.Орипов).
Парономозия. «Парономазия - дейди Квинтилиан, - тингловчининг эътиборини сўзларнинг ё оҳангдорлиги, ё мувофиқ келиши ёки қарама-қарши қўйилиши билан уйғотадиган ва кучайтирадиган фигурадир. О. С. Ахманова унга қўйидагича таъриф берган: «Нутқда паронимларнинг (комик ёки образли тарзда) яқинлашишидан, қўлланиладиган сўзларнинг товуш ёки семенатик мослигидан стилистик мақсадда фойдаланишдан иборат бўлган нутқ фигурасидир».112 Девордан узилиб Тушса плакат, Ахир битта бошга Буҳам «палакат» (Э.Воҳидов) каби.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling