Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet63/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

СЎЗЛАШУВ УСЛУБИ
Ўзбек тилининг барча функционал услубларида (ФУ) бўлгани сингари сўзлашув услуби (СУ) ҳам ўзининг алоҳида лингвистик ва экстралингвистик белгиларига эга. Ўзбек СН стилистик жиҳатдан ғоятда кенг имкониятларга эга бўлганлиги учун мазкур мавзу алоҳида тадқиқот объекти бўлган ҳамда Б.Ўринбоев томонидан докторлик диссертацияси ва монографиялар ёзилган.115 Шунингдек, мазкур мавзу бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳам ўрганилган.116
Дастлаб бир неча сўз мазкур ФУнинг номланиши ҳақида. Илмий адабиётларда у куидапик сўзлашувуслуби, сўзлашув нутқи, сўзлашув тили, адабий тилнинг огзаки сўзлашув кўриниши номлари билан аталиб келинмоқда. Бу борда Б.Ўринбоев қуйидагиларни қайд этган: «сўзлашув тили ҳақида гап кетар экан, жонли халқ тили, халқ огзаки тили, халқ тили, содда тил, жонли сўзлашув тили, сўзлашув тили каби иборалар қўлланиб туради. Лекин бу иборалар билан параллел ҳолда нутқнинг сўзлашув шакли, огзаки нутқ, сўзлашув нутқи, оддий сўзлашув нутқи, адабий сўзлашув нутқи, кундалик сўзлашув нутқи каби турли- туман терминларга дуч келамиз».117
Бундай номланишларда маълум экстралингвистик асослар бор, албатта. Масалан, мазкур услубнинг кундалик-маиший ҳаётда фаол қўлланиши унинг сўзлашув-маиший услуб деб аталишига сабаб бўлади ва тил истеъмолчиларининг талаффуз хусусиятларини тўлалигича ўзида акс эттиради.
Аммо, бир тушунчанинг турлича номланиши ижобий ҳодиса эмас. Шунинг учун бу номланишларнинг айримларига аниқлик киритиш лозим. Бизнинг тушунчамизда, тилнинг ижтимоий ҳаётдаги маълум бир соҳасига хизмат қилаётган кўриниши кишиларнинг мулоқот - сўзлашиш жараёни билан боғлиқ экан, 1 номланишни ҳам ана шу сўзга боғлиқ ҳолда олиш тўғри бўлади, Албатта, бу жараён халқнинг кундалик турмушини қамраб олади, ■ мулоқот жонли, оддий ва содда бўлади. Шундай экан, юқорида келтирилган терминлар таркибидаги кундалик, жонли, оддии, содда, халц сингари сўзлардан воз кечиш керак. Шундай бўлгач, бизнинг ихтиёримизда фақат сўзлашув нутқи ва огзаки нутқ терминлари қолаяпти. Энди уларга аниқликлар киритиш қийин бўлмайди.
Маълумки, СНнинг ўз услуби бор ва бу услуб СУ деб аталади. Бу услуб хизмат кўрсатиш доираси нуқтаи назаридан тилнинг бошқа ФУларига оппозицияда бўлади. Бу оппозиция СУдан бошқа услублар китобий услуб деб аталганлигида яна ҳам аниқ намоён бўлади.
Бу оппозиция замирида нима ётади? Табиийки, бундай пайтда биз ҳар бир ФУнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайдиган экстралингвистик омилларни кўз олдимизга келтирамиз.
Ўзбек тилидаги тўртта услуб - РУ, ИУ, ПУ ва БУларда юзага келадиган нутқнинг ҳам ёзма, ҳам оғзаки шаклларга эгалиги ана шу омилларни белгилаб беради. Уларда ҳар иккала шаклнинг мавжудлиги бу шаклларнинг юзага чиқишидаги муштаракликни тақозо этади. Бошқача айтганда, ёзма нутқда ҳам, оғзаки нутқда ҳам ҳар бир ФУнинг ўз хусусиятларидан келиб чиқиб, адабий тил меъёрларига риоя қилинади. Ҳар бир ҳолатда унинг ўз услубий хусусиятларидан келиб чиқилади.
Шу талабни СУ олдига қўйиб бўладими? СНнинг ёзма шакли йўқ ва мана шу жиҳати билан бошқа ФУ услублардан тубдан фарқланади. СН оғзаки шаклда юзага чиқади. Демак, СУ бошқа ФУлар билан масаланинг мана шу томонидангина муштараклик ҳосил қилади.
Бошқа ФУларнинг оғзаки шакли олдига қўйилган талаб - адабий тил меъёрлари асосида нутқни юзага чиқаришни СН олдига ҳам қўйиб бўладими? Албатта қўйилиши лозим. Халқ ва миллат олдига қўйиладиган ягона бир адабий тил меъёрлари асосида ёзиш ва гапириш талаби, нутқий маданият ана шуни тақозо этади. Аммо амалда қандай? Амалда бунинг уд^дасидан чиқиш қийин. Ҳатто бошқа ФУларда юзага келадиган нутқнинг огзаки шаклида ҳам шундай. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, СУнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири унинг нутқ жараёнида адабий тил меъёрларидан четга чиқиш бўлиб ҳисобланади.
Хўш, СН ва огзаки нутқни бир нарса деб қарашимиз мумкинми? Бундай қараш тўғри бўлмайди, албатта. Огзаки нутқ ҳар бир ФУнинг амал қилиш шакли ва у адабий тил меъёрларига асосланади. СН эса ўзининг ёзма шаклига эга бўлмаган, имкониятларини фақат огзаки шаклда ифода эта оладиган, айни пайтда, ўзининг услубий жиҳатларини тилнинг барча қатламларига тегишли бўлган элементлар орқали намоён эта оладиган, ўрни билан тилнинг адабий меъёрларидан чекина оладиган нуткдир. Мана шу маънода сўзлашув нутқи билан сўзлашув услуби бир тушунчани англатадиган атама сифатида қўлланилади. Нутқнинг фақат бир шаклдан фойдаланиши, СН ва оғзаки нутқнинг айрим экстралингвистик жиҳатлари, масалан, вазиятнинг нутққа таъсири, нутқ адресанти ва адресатининг мавжуд бўлиши, уларнинг ижтимоий мавқеи кабилар ҳар иккала нутқнинг муштарак томонларидир.
Шундай қилиб, СН деганда оғзаки тарзда шаклланадиган ҳар қандай нутқни эмас, балки нутқнинг оғзаки шаклидан фойдаланадиган, ФУлар тизимида ўзининг алоҳида лингвистик ва экстралингвистик хусусиятларига эга бўлган мустақил услубни тушунамиз.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling