Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet61/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Риторик сўроқ ва риторик ундов (риторик мурожаат) гаплар ҳам эмоционаллик нуқтаи назаридан БУда маълум қимматга эга. Риторик сўроқ гапларнинг стилистик усул сифатида ўзига хослиги шундан иборатки, бу саволларнинг ичида жавоби ҳам тайёр бўлади: Ёлгиз менми кўклам чоги йиглаган? Ёлгиз менми ҳарумидда алданган? (Чўлпон).
Риторик мурожаатдан нутққа тантанаворлик руҳини бериш учун фойдаланилади: Эй жисм, анинг куйини пайдо қилакўр, Эй кўнгул, ўшул куйни маъно қилакўр (Навоий).
Эллипсисда нутқ жараёнида қайсидир бир бўлак қисқаликка эришиш ёки нутқ вазиятдан келиб чиқиб тушириб қолдирилади. БУ учун бундай эллипсислар аҳамиятли эмас. Унинг учун муаллифнинг ёки персонажнинг психологик ҳолатини очиб бера оладиган эллипсислар зарур. Шу маънода Ш. Баллининг: «...чамаси эллипсис, биринчидан, сўзловчининг фикрни ифодалашда нотугаллик, узуқ-юлуқликка олиб келадиган қатьиятсизлиги ва иккиланиши, иккинчидан, кучни кам сарфлашга интилиши ва ниҳоят, учинчидан, кучли эмоциянинг биргаликдаги таъсири билан изоҳланиши мумкин», деган фикрлари муҳим.113
Стилистик фигура сифатида қаралган зевгма ҳам ташқи томондан қараганда эллипсисларга ўхшаб кетади. Чунки унда ҳам гапдаги бирон бўлак тушиб қолади: Орзу қилдим вафо аҳлин кўрай деб топмадим, Хоҳ зоҳид, хоҳ фосиқ, хоҳ сойил, хоҳ шоҳ (Қитьа). Бу каби қурилишлар ўзбек тилининг БУида кам учрайди.
Жим цолиш ҳам эллипсиснинг бир тури сифатида қаралади. БУда руҳий изтиробларни, психологик ҳолатни ифодалайдиган жим қолишлар бирмунча фаол. Бу усул ёрдамида ёзувчи ва ўқувчи ўртасида мустаҳкам психологик алоқа ўрнатилади, ўқувчи беихтиёр ижодкор ҳиссиётларига шерик бўлади: Уйларим кезади Шоҳимардонда... Ҳозир: бир қучоқ гул, дилда эҳтиром (Зулфия). Бу усул лирик қаҳрамоннинг табиатдан, воқеа-ҳодисалардан таъсирланиш, хусусан, завқ олиш ҳолатини беришда жуда қўл келади.
Такрор - БУда энг фаол қўлланиладиган стилистик усуллардан бири. Унинг бошқа ФУларда фойдаланилишини ҳам инкор этиб бўлмайди. БУда эса такрорнинг вазифаси, қўлланиш доираси жиддий равишда кенгайиб боради. Чунки БУда такрорнинг вазифаси фақатгина маълум нарса-ҳодисани ёки ҳолатни ажратиб, таъкидлаб кўрсатиш билангина чегараланмайди. Бадиий асарда, барча услубий воситаларда бўлгани каби, такрорнинг зиммасига ҳам тил бирликларига эмоционал бўёқ, алоҳида оҳанг, жозиба бериш вазифаси юкланади. Агар имконият бўлса, шу вазифаларни амалга ошириш билан бир қаторда муаллифнинг ёки асар қаҳрамонининг воқеликка субъектив муносабатини ҳам бера олиши керак.
Кўринадики, такрорнинг БУдаги вазифаси бирмунча масъулиятли. Шунинг учун ҳам ижод жараёнида уларга мурожаат қилиш қаламкашдан махсус тайёргарликни талаб қилади ва ана шундай ижодий меҳнат меваси бўлган
такрорларгина БУ учун чинакам стилистик усул сифатида хизмат! қилади.
Аллитерация нутқдаги товуш такрори демакдир. Бунга! Э.Воҳидовнинг «Қаро қошинг» шеъри мисол бўлади. Анафора 3 усулида шеърий асарда мисралар бошидаги сўз ёки бирикма ! такрорланади: Бир ўлкаки, тупрогида олтин гуллайди, Бир ўлкаки, қишларида шовиллар баҳор (Ойбек). Ассонанс -матнда унлилар уйгунлиги: Куёв поччангиз, Келди қочингиз, Сочқи сочингиз Йўлни очипгнз (Ғ. Ғулом).

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling