Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet68/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

айтинг, яна келинглар, боринглар, кўришгунча каби. Бу бирликлар СУга хос. Уларнинг барчасини ҳам расмий муносабатларда, масалан, дипломатик хайрлашувларда қўллаб бўлмайди. С.Мўминов диссертациясида қуйидагиларни қайд этган: «Давлат, ташкилот, гуруҳ раҳбарларининг ўзаро
дипломатик ва расмий муомаласи расмий мулоқот дейилса, тенг- тўш, ўртоқлар, дугоналар, севишганлар ва шу кабилар ўртасидаги муомалалар хусусий ва норасмий мулоқот ҳисобланади».124 Бинобарин, мулоқот жараёнининг хусусийлиги ва норасмийлиги сўзлашувнинг алоҳида услуби шаклланишига сабаб бўлади.
Ўзбек тили луғат таркибидаги сўзларнинг маълум қисмн, улар нуткда ижобий ва салбий опенкаси билан иштирок этишидан қатьий назар, СУ доирасида фаоллиги билан фарқ қилиб туради. Бу фаолликни қандай аниқлаш мумкин? Саволга ижобий жавоб бериш учун айрим синонимик қаторлардаги лексик бирликларни қиёсий таҳлил қилишга эҳтиёж пайдо бўлади.
Бир синонимик қатордаги сўзлар баҳолаш оттенкасининг ижобий ёки салбийлигига, маъноларидаги экспрессив имкониятларнинг озлик ёки кўплигига қараб ФУлараро дифференциациялашади. Уларнинг қўлланиш частотаси эса ҳар бир услубда алоҳида намоён бўлади. СУга хосланганлик ҳам мана шу тарзда белгиланади.
Синонимик қатордаги доминанта ҳисобланадиган бирлик тилнинг барча ФУларида баравар қўлланиши, қолган элементлар эса бошқа ФУларга мойиллиги билан фарқланиши мумкин. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, барча услубларда, жумладан, СУда ҳам бу бетараф бирликнинг фаоллиги унинг айнан 1ну услубга хосламганлигини билдирмайди. Демак, фаоллик фақат шу услуб доирасида бўлсагина унинг хосланганлиги ҳақида фикрга келиш мумкин. Изоҳли луғатларда сўзлар ст. тарзида махсус белги билан қайд этилганда масаланинг ана шу жиҳати ҳисобга олинган. Масалан: аллақаиақа/аллақаидай (41), алгов-далгов (43), аристон (54), барзанги (81), баслашмоқ \84), бош (137), бунақанги (149) каби элементлар бунинг далилидир.173
Бу хосланганликни анрим сўзларнинг ФУлараро қўлланиш частотасини таҳлил қилиш орқали ҳам тасдиқласа бўлади. Муайян бир тил элементининг, қайси услубда бўлишидан қатъий назар, қўлланишидаги частотанинг орта бориши унинг аниқ бир ФУда барқарорлашишига замин яратади. ФУлардаги яруслар мана шу тарзда шаклланади ва алоҳида қатлам сифатида мустаҳкамланиб боради. Аммо масаланинг мураккаблиги шундаки, оғзаки нутқ материалини статистик таҳлил қилишнинг амалда имкони йўқ. Нутқни техник воситалар ёрдамида ёзиб олиб, унинг матнини яратибгина бу таҳлилни амалга ошириш мумкин, холос. Биз ҳозирга қадар бу каби тадқиқотларни ўзбек тилшунослигида кузатган эмасмиз. Тадқиқот олиб борувчиларнинг кўпчилиги одатда ўзларининг шахсий кузатуви, тажрибаси ва интуициясига асосланадилар.
Ҳарқалай, СУга хос лексиканинг белгилаиишида сўзларнинг огзаки нутқда фаоллик даражаси биринчи ўлчов бўла олади. Қўшимча ўлчовлар ҳам бор. Булар бизнинг тушунчамизда нутқ тасвирийлиги ва образлилигига хизмат қила оладиган лексик бирликлардир.
Аслида тасвирийлик ва образлилик тил маданияти нуқтаи мазаридан ҳар қандай нутққа ҳам дахлдор бўлиши керак. Бошқа ФУларга оид матнлардаги лексик элементлар таҳлили амалда шундай эканлигини кўрсатади. Айни пайтда, бу тасвирийлик ва

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling