Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
алла- элементи билан шаклланган гумон олмошларини ҳисобга олмаганда, қўлланиш частотасининг паст ёки юқорилигидан қатъий назар, қолган барча олмошларни СУда учратиш мумкин. Сўроқ олмошлари иштирок этган ким билади, ким билибди, ким билсин, нима билай, нима биламан, қаёқдан билай, итим биладими, итим билибдими сингари жумлалар эса СУга хосланган.
Мавзу тадқиқотчилари феълга оид грамматик категорияларнинг барча ФУларда қўлланилиши бир-бирига мос келишини таъкидлашади.131 Бу фикр замон, майл, нисбат, бўлишли-бўлишсизлик каби шаклларининг қўлланишида яна бир тасдиқланади. Шу билан бирга, бу категориялар грамматик кўрсаткичларнинг СУга хос бўлган жиҳатлари мавжудлиги ҳам кузатилади. Соф буйруқ майлининг II шахс бирлиги (бор, кел, юр, тур), буйруқ-истак майлининг I шахс бирлиги-сш (борай. турай) ҳамда II шахс бирлиги ва кўплиги -гин (ўтиргин, тургин), -инг (боринг, туринг, боринглар, келинглар) фаол қўлланади. III шахс бирлиги эса II шахс кўплиги ўрнида қўлланади. Масалан, аёл киши эрига нисбатан бозорга бориб келсин, жойидан турсип каби жумлаларни ишлатганда бу ҳолат кузатилади. Шарт майли шаклидан буйруқ майли оттенкаси англашилиши СУга хос: дадаси, бозорга бориб келсангиз; дадаси, жойингиздан турсангиз каби. Бу ҳолат хушмуомалаликни ифодаловчи ўзбек нутқи этикетига гўла мос келади. РУда соф буйруқ маъносини берадиган шаклларнинг (бенгшанган муддатда ижро этсинлар, белгилансин, юклансин) СУда стилистик оттенкаси ўзгаради ва киноя, пичинг, хушомад маънолари биринчи ўринга чиқади: келсинлар, ўтирсинлар; келсинлар, келсинлар тақсир каби. М.Содиқова -са борми, -са гўрга, -са майли, -са эди (-сайди) феъл кўрсаткичларининг нутқда фаол эканлиги таъкидлаган132 ва бу ҳам СУда кўзга ташланади. Буйруқ-истак майли шакли юзага чиқаради.ган оттенкалар ҳам нутқ вазиятига қараб ўзгаради. Солиҳбойнинг гапларини эслайлик: Узарсан, узолмасанг, яна бир-икки йил ииишб берарсан. Аммо, шу ишни вақтида қилсанг ўларсан, балки энди турарсан сингари гапларда стилистик оттенка бутунлай бошқача. Солиҳбойнинг гапидаги мулойимликка ўралган мугомбирлик йўқ. Нутқ қаратилган шахсдан норозилик ва унинг ифодасидаги заҳархандалик мавжуд. Мана шу ҳолат СУга хос. Феълнинг ҳозирги замон шакллари бўлган -ётир, -моқда, - япти кўрсаткичларидан охиргиси СУда фаол қўлланади: боряпти, келяпти каби. Келаси замон шакллари -а(й), -ар, -гуси, -жак (-ажак) орасида биринчи ва иккинчилари СУда фаол, кейингилари китобий нутққа хосланган: борай, борар = боргуси, боражак каби. Замон кўрсаткичларининг бири ўрнида иккинчиси қўлланиши СУда ранг-баранг стилистик оттенкаларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Масалан, келаси замон шакли - (а)ди, - (й)ди ларнинг одамзод дунёга келади, вақти келибўтади сингари гапларда қўлланганда мазмун ҳар уч замонга ҳам дахлдор бўлади. Бу каби кўчишлар ва маъно кенгайишлари дастлаб СНда ҳосил бўлиб, кейинчалик бошқа услубларга ўтиши мумкин. Шахс-сон кўрсаткичларининг ўзаро ўрин алмашиниб қўлланиши СНда ижобий стилистик самара беради. I шахс бирлиги ўрнида II шахс кўрсаткичи: ҳаракат қилсангу, кўпингдан бир иш келмаса; гапираверасан, гапираверасан, аммо фойдаси йўқ; I шахс бирлиги ўрнида III шахс кўрсаткичи: аҳволипи кўриб, одамиинг йиглагиси келади каби. Феъл нисбатлари сирасидаги айрим грамматик кўрсаткичлар ўзаро вазифадошлик муносабатида бўлади. Масалан: -каз, -цаз, - газ, -газ қўшимчалари -дир/-тир билан: битказмоқ= Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling