Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
-иш ёрдамида ясалган сифатларнинг деярли барчаси: кўкиш, оқиш, саргиш, қизгиш; -(и)мтир ёрдамида ясалган кўкимтир, оқимтир, қизгимтир, қорамтир кабилар СУда фаол. Озайтирма даражани кўрсатувчи -чил нинг қўлланиши хос эмас, ним эса жуда кам қўлланилади: нимжон, коса тагида иимкоса.
-роқ ёрдамида ясалган сифатлар бошқаларига нисбатан фаол эмас. Унинг ўрнида қараганда сўзи қўлланилади: мендан яхшироқ - менга қараганда яхши, бунисидаи буииси яхшироқ - бунисидан буииси яхши, бунисига қараганда буниси яхши каби. - иш билан ҳосил қилинган сифатлар плеонастик қўлланганда унга мурожаат қилинади: кўкишроқ, оқишроқ, саргишроқ, қизгишроқ сингари. Чогишгирма маъносидаги сифатлар қаторида бўлган кўра, нисбатан. каби, сингари, ўхшаш элементларида китобийлик оттенкаси кучли. Уларнинг ўрнида -дай фаол ишлатилади. Қарама-қарши сўзлардан ҳосил бўлган сифатлар оқ-қорани танийдигаи, яхши-ёмонни биладиган, пасту балаидни тушунадигаи, узоқ-яқиндаи келгаи каби жумлалар таркибида фаол қўлланилади. Нутқий жараёнда мулоқот олиб борувчи томонлар иштирок этиши, нутқнинг диалогик характери уларда олмошларнинг қўлланиш даражасини белгилаб беради. Шундан келиб чиқиб, кишилик ва кўрсатиш олмошларининг барчаси, ўзлик олмоши фаол қўлланади. Улар айрим фонетик ўзгаришларга учраши ҳам мумкин: мен-ман, ана у - анави, мана бу - мавани; ана унақа - аиақа каби. Ёки адабий тилдаги ўхшатиш воситалари бўлган - дай,-дек ўрнида -доқ/-дог қўлланилади: шуидоқ,шундог, муидоқ/мундог сингари. Адабий тил меъёрлари нуқтаи назаридан уларнинг биронтаси ҳам тўгри эмас. Ўша олмоши фаол қўлланилади. У кўпинча кўрсатишдан ташқари нутқни боғловчи, тил маданияти нуқтаи назаридан эса ортиқча элемент, паразит сўз сифатида иштирок этади. Айрим олмошлар ўзининг асосий грамматик маъносидан ташқари СНда қўшимча вазифани - сўзлашув жараёнида суҳбатдошларнинг жим қолган пайтдаги бўш ўринларни тўлдиришга ёки суҳбатни қолган жойидан яна бошлаб кетишга кўмаклашувчи вазифани бажаради: анақа, анави, нимайди сингари. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling