Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
ўтолмаслик, ёполмаслик каби вариантлари мавжудлиги. Аммо уларнинг қўлланиши факультатив ва нотурғун характерда
бўлади. Шунингдек, СУда юқори услубга хос сўзлар қўлланилмайди. Агар қўлланилса, унда маълум бир стилистик мақсад кўзда тутилган бўлади Шундай қилиб, умумистеъмолдаги ва бетараф лексиканинг, ишёқмас, дангаса, меҳнаткаш, мўмин, қобил, мўминқобил, бечора, камбагал, нонхўр каби тавсиф характеридаги элементларнинг, албатта, сўзсиз, гап йўқ, даҳшат сингари модал сўзларнинг, пахтага чиқмоқ, шанбаликка чиқмоқ, Америка очмоқ каби ўз ФБларининг мавжудлиги ҳам бу услубнинг алоҳида белгилари сифатида қаралади. Шунингдек, бугун барча услубларда фаол бўлган мустақиллик, глобаллашув, оммавий маданият, маънавий жасорат сингари ижтимоий-сиёсий ва лизинг, безнис каби китобий лексика шароит тақозоси билан СУда фаол қўлланмоқда. Айтилганлардан маълум бўладики, ўзбек тилида лексик воснталар арсеналининг кенглиги ва бундан келиб чиқадиган танлаш имконияти СУ нинг ҳам ўзига хос лексикаси ва фразеологиясининг шаклланишига олиб келади. СН фразеологияси тасвирийлик ва образлилик имкониятларининг кенглиги билан эътиборга моликдир. Бу соҳада махсус кузатишлар олиб борган Б.Йўлдошев қуйидагиларни ёзган эди: «СН фраземалари иборалар орасида энг кўп тарқалган услубий гуруҳ бўлиб, сўзлашув (аниқроғи соф сўзлашув) нутқи фраземалари миллий тил фразеологик фондининг деярлик ярмини ташкил этади», деган фикрни 178 аитган. Дарҳақиқат, СУ ибораларининг семантик-стилистик кўлами гоятда кенг бўлиб, умумтил фондининг мулки ҳисобланувчи кўз юммоқ, кўзга кўринмоқ, кўздан кечирмоқ, кўз ёрмоқ, кўзи илинмоқ, кўз қисмоқ, бит кўз сингари катта бир қисми кундалик турмушдаги кузатишлар ва мулоқотлар давомида; аммамнинг бузоги, аравани олиб қочмоқ, арапасини хом ўрмоқ, темирчи тақага ёлчимайди, гуручи сув кўтармаслик, қамчисидан қон томмоқ каби иккинчи бир қисми эса ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида фаолият кўрсатаётган кишилар нутқи билан боғлиқ ҳолда юзага келади. и I ”70 Узбек тилида семантик мезонга асосланган ФБлар синонимияси ва вариантлилик мавжудлиги уларнинг ФУлараро дифференциациялашувига, жумладан, СУнинг ҳам ўз фразеологизмлари қатлами пайдо бўлишига олиб келади. Ш.Раҳматуллаевнинг «Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати»га мурожаат қиламиз. Юқори даражага кўтаршмоқ маъносидаги авжига чиқмоқ нинг авжга чиқмоқ варианти ва авжга минмоқ, авжга етмоқ синонимлари мавжуд. ФБнинг варианти ва синонимларига қараганда ўзи - авжга чиқмоқ фаол қўлланади. Жанжаллаигув даражасига етмоқ маъносидаги ади- бадига бормоқ, «сан-ман»га бормоқ ва уларнинг ўхшаши бўлган ади-бади айтишмоқ лар орасида «сан-ман»га бормоқ; жуда эски, қадимги маъносидаги алмисоқдан қолган ва дақёнусдан қолган ФБларнинг биринчиси; уддасидан чиқа олмайдиган иш ёки нарса ҳақида ортиқ даражада мақтанмоқ маъносидаги аравани қуруқ олиб қочмоқ ва унинг вариантлари аравани олиб қочмоқ, олиб қочмоқ, қуруқ аравани олиб қочмоқ ҳам биринчиси, аччиқланмоқ, қизишмоқ маъносидаги аччиги қистади, жаҳли қистади ҳамда уларнинг синонимлари ва ўхшаши қони қайнади, аччиги келди, газабга келди, жаҳли чиқди лар орасида аччиги келди, қони қайнади, жаҳли чиқди ларнинг; шунингдек, ақли етмоқ, фаҳми етмоқ, фаҳм-фаросати етмоқ, кўзи етмоқ ФБлар тизимидаги ақли етмоқ ва кўзи етмоқ нинг, ақли кирмоқ, эс ҳушли бўлмоқ, эси кирмоқ, ақл кирмоқ, ақлини танимоқ тизимдаги ақли кирмоқ, эси кирмоқ, ақл кирмоқ ларнинг СУда бемалол қўлланиши уларнинг ана шу услуб доирасида хослана борганлигидан далолат беради. Таҳлилларни яна аччиги келмоқ, қони қайнамоқ, газабга келмоқ; баланд келмоқ, устун келмоқ, голиб келмоқ; капалагиучмоқ, юраги ёрилмоқ сингари синоиимик қаторлар ҳисобига кенгайтириш мумкин. ФБларни нуткда фаол қўллаш СУ манфаатларига тўла мос келади. Чунки сўзлашув жараёнида ифодаланаётган фикрга фақатгина хабар материали сифатида қараш етарли бўлмайди. Бу материал суҳбатдошга, тингловчиларга мумкин қадар таъсирли йўллар билан етказилиши лозим. Мана шу маънода СНда ФБларнинг фаол қўлланиши табиий ҳолдир. Масалан: арпасини хом ўрмоқ, бошни огритмоқ, кўнгли очиқ, нонини туя қилмоқ, оёги осмондан келмоқ, юраги қора, ўйлаб ўйига етолмаслик, Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling