Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet74/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Сўзлашув услубининг морфологик хусусиятлари. СУда тилдаги барча грамматик категориялар ва шаклларнинг хосланган вариантлари иштирок этиши мумкин. Уларни сўз туркумлари мисолида қараб чиқиш таҳлилни осонлаштиради.
От сўз туркуми доирасида қараладиган эгалик категорияси кўрсаткичларининг қўлланиши алоҳида хусусиягларга эга. Масалан, I шахс кўрсаткичи -(и)м матнда эгалик билан биргаликда қўшимча стилистик вазифаларни ҳам адо этади: болам, бўтам, огам, иним каби. Улар китобим, дафтарим, ручкам сингари сўзлар билан қиёсланганда бу стилистик оттенка яна ҳам ойдинлашади. Кейингисида фақат эгалик, тегишлилик маъноси бўлса, олдингисида бу маънолар билан биргаликда яқинлик, меҳрибонлик оттенкалари мавжуд. Бу озтенкалар фақат ана шу қўшимча туфайли рўёбга чиқмоқда. Ҳатто, семантикасида эмоционаллик бўлмаган гул, ой, чироқ, йўлбарс, қўзи, э/сои, чироқ сингари сўзлар ҳам матнда ушбу кўрсаткич билан биргаликда қўлланиши натижасида тасвирийлик имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, III шахс кўрсаткичи ~(с)и да ҳам ана шу хусусиятлар мавжуд. Лекин у китоби, дафтари, ручкаси деган ҳолатларда эмас, балки кишиларга нисбатан қўлланиладиган алоҳида ҳолатларда намоён бўлади. Масалан, тогамнинг дадаси, қудамизнинг акаси, кудамизнинг укаси дейилганда эмас, балки аёл кишининг ўз эрига қарата дадаси, бозор қилиб келмайсизми ёки ёши катта кишининг ўзидан кичикка нисбатан акаси, кўринмай кетдингиз; укаси, бу нима қилганингиз сингари гаплардагина бу қўшимча туфайли СНда экспрессивлик юзага келади ва бу ҳолича ПУ ёки БУларга кўчиши мумкин бўлади.
Отлардаги кўплик кўрсаткичи -лар нинг стилистик имкониятлари ҳам кишиларнинг мулоқот жараёнида юзга чиқади ва СУда меъёрлашади. Келсинлар, қадамларига ҳасанот! гапидаги ҳурмат ва самимият, Келсинлар, биз томонларга йўлингиз тушиб қоптими? гапидаги кесактиқ ва пичинг оттенкалари маълум нутқий вазиятнинг ҳамда суҳбатдошлар ўртасидаги аввалдан шаклланиб бўлган муносабатнинг маҳсулидир.
СУга оид матнларда субъектив баҳо шакллари гоятда маҳсулдор қўлланади ва уларнинг стилистик таҳлили Р.Қўнгуровнинг «Субъектив баҳо формаларининг семантик ва стилистик хусусиятлари» монографиясида мукаммал тарзда амалга оширилган. Олим ушбу воситаларнинг кўпроқ бадиий нутқ, камроқ СН учун характерли тасвирий восита эканлигини, уларга РУ ва ИУда янада камроқ мурожаат қилинишини айтган. Шу билан бирга, «Субъектив баҳо формаларининг ҳамма кўриниши ҳам, асосан, оғзаки нутқ учун хос бўлган ҳодисалардир. Бадиий асар тилида тез-тез учраб турувчи бундай формаларни ҳам огзаки сўзлашув нутқи учун хос бўлган ҳолатлар деб қараш лозим», дейди.130
Дарҳақиқат, от ва сифат таркибида ўрганилиб келинаётган - бек (Улугбек), -бека, -бекач (Қутлибека), -биби (Розиябиби), -бой (укабой), -бону (Хуршидабону), -вачча (итвачча), -гина, -кина, - қина (қизгина, кичиккина, шундоққина), -гул (Бодомгул), -жон (болаэюон), -к (ойнак), -ка (йўлка), -кай (болакай), -лоқ (қизалоқ), - нисо (Меҳринисо), -ой (Ойниса, Малоҳатой), -пари (Мисқол пари), -пошша (Султонпошша), -той (Ҳотамтой), -хон (укахон), -ча (қизча), -чак (келинчак), -чиқ (қопчиқ), -чоқ (тойчоқ), -чоқ (ўйинчоқ), -қул (Мардонқул) каби морфологик кўрсаткичлар субъектив баҳо шакллари саналади ва уларнинг аксарият қисми СУда фаолдир.
Улар орасида -гина, -ча қўшимчалари кўмагида, такрор усули билан сўз ясалиши бу услубнинг сезиларли аломатлари ҳисобланади. Сўзларга -гинам қўшимчаси ва -жон,-жонгш аффиксоидлари қўшилганда яқинлик туйғуси яна ҳам кучлироқ ифода этилади ва уларнинг экспрессивлиги ~(и)м дан юқори бўлади.
Бу таҳлиллардан шундай бир хулоса чиқариш мумкинки, СН субъектив муносабатларни ифода этувчи морфологик воситаларнинг стилистик имкониятлари кенг намойиш этувчи ўзига хос майдондир. -бой, -гина(м), -кай, -лоқ, -той, -ча, -чак сингари субъектив баҳо шакллари дастлаб нутқнинг ана шу кўринишида стилистик хусусиятларини намойиш қилади, мавқеини мустаҳкамлайди ва кейинчалик бошқа ФУларга, масалан, ПУ ва БУга кўчади.
Сифатларнинг қўлланишида ҳам ўзгачалик кузатилади. Масалан, сифатларнинг жуфтлашган, такрорланган ҳолда: катта-катта, узун-узун, майда-майда, қизиқ-қизиқ; узундан- узун, кўпдан-кўп; айниқса, сўзнинг биринчи бўгини такрори: кўм- кўк, оппоқ, сап-сариқ, ям-шил, қип-қизил, қоп-қора тарзида қўлланиши СУга хос.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling