Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
майдиган ва -диган эмас вазифадошлигида уларнинг биринчиси
|Х(' ('тд/қока А/, Фсъл стилистикаси. 51-6. СУга хосланганлиги билан характерланади. На-на бўлишсиз шакли эса китобий ва экспрессив оттенкага эга: на ўқиди, на ёзди. СНда унинг ўрнига ўқимадиям, ёзмадшш тарзида айтилади. Шу сабабли М.Содиқова «кесимни бўлишсиз формада қўллаш кўпроқ жонли нутққа хос»лигини таъкидлаган.133 СНда сифатдошлар кам ишлатилади, уларни ўрни феълларни кетма-кет қўллаш билан қопланади: туриб кетди - турди-кетди, еб қўйди - еди-қўйди каби. Равишларнинг айрим кўринишларида СУга хосланганлик билиниб туради. Масалан, даража кўрсаткичи сифатида эътироф этиладиган -гина ҳозирги ўзбек нутқида асосан субъектив муносабатни ифодалашга хизмат қилади: жимгина тур, тезгина бориб кел сингари. Равишларнинг интенсив кучайтирма шакллари ҳам асосан СНда фаол: эюуда-жуда согиндим, тез-тез кел, ҳали-ҳали эслайман, баб-баравар югурди, чиппа-чин ишонибман, тўппа- тўгри келавер, туппа-тузук гапирдинг каби. Орттирма даража кўрсаткичлари орасида анча, жуда, унча, унча-мунча СУда фаол саналади: жуда тез, гоят(да), ниҳоят(да), яна(да), тагин, тамомила, озмунча, ўбдон, нақ, ўта, ланг, зир сингари даража кўрсаткичлари эса китобий характерга эга. Пайтни ифодаловчи равишлардаги бир синонимик қаторни кўздан кечириш ва уларнинг ўтмоқ феълига богланиши орқали СУдаги қўлланиш частотасининг фаоллик даражасини аниқлаш мумкин бўлади: бироз ўтмай, вақт ўтмай, дам ўтмай, кўп ўтмай, минут ўтмай, озгина ўтмай, пича ўтмай, сал ўтмай, секунд ўтмай, ҳафта ўтмай каби. Улар орасида фақат дам ўтмай нисбатан кам қўлланиши мумкин, қолганларининг барчаси бемалол ишлатилади ва уларнинг баъзилари, масалан, минут, секунд каби элементларнинг шу услуб доирасида қўлланиши сабаб маъноси кенгаяди - вақтнинг аниқ бир қисмини англатиш доирасидан чиқиб, умуман, қисқа вақт маъносини билдира бошлайди. Пайтни ифодаловчи сўзларга -дан кқрсаткичиминг қўшилиш ҳолатлари ҳам фаол: эрталабдан асабга ўйнади, ҳалитдан хўжайинлик қила бошлади сингари. Равишлардаги даража кўрсаткичлари қўлланишининг СНдаги фаоллик-нофаоллик даражаси уларнинг хосланиш- хосланмаслик имкониятларини белгилайди. Масалан, қиёсий даража кўрсаткичларидан -роц, сал, яна элементлари ушбу услубда фаолдир: яна ҳам тез югурдим, тезроқ югурдим, сал эрта уйгоидим, эртароқ турдим каби. Тобора бирлиги эса уларга нисбатан СНда кам қўлланилади ва бу унинг китобий характери билан изоҳланади. Аранг, зўрга, зўр-базўр. хиёл, чор- ночор кучсизлантирув равишлари ҳақида ҳам шу фикрларни айтиш мумкин. Ҳолат равишлари орасида бир+дан -бирдан равиши фаол: бирдан гапириб кетди, бирдан жим бўлди каби. Хурсанд бўлдгш, ўта хурсанд бўлдгш, эгсуда хурсанд бўлдглм, ниҳоятда хурсанд бўлдгш, озгина хурсанд бўлдим, бироз хурсанд бўлдгш, сал хурсанд бўлдим, пича хурсанд бўлдгш, бирозгина хурсанд бўлдим, салгина хурсанд бўлдим, пичагина хурсанд бўлдим мисолларини қиёслаш равишлар даража кўрсаткичларининг СУда эркин қўлланиши кўрсатади. Мақсад равиши тизимидаги элементлар дифференциациялашган. Уларнинг бир қисми: атай, атайлаб, атайигг, эгсўрттага СУда, атиги, қасддан, азза-базза лар эса китобий услубларда турғунлашган. Маълум бўладики, айрим аббревиатуралар, кишилик олмошлари, ортиқча унсур сифатида ўгиа олмоши, ўнгача бўлган сонлар, юкламалар (бордгш-ку, келдгш-ку, анави бор-ку), модал сўзларнинг (албатта, ҳа, гап бўлигии мумкин эмас, гап йўқ) фаоллиги, отга қараганда феъллар, унинг ўтган замон шакли (гапирмоқ, айтмоқ, эгиитмоқ, демоқ, ўйламогў), бир майл ва замон шаклининг иккинчи майл маъносида қўлланиши (бораман, келаман, ҳеч иатиэгса чигшаяггти) СУ учун хосдир. СУ ёрдамчи сўзларни ҳам танлаб ишлатиш имкониятига эга. Нутқда якка ёки такрорий шаклда учрайдиган боғловчиларнинг қўлланилишини иккига - китобий ва оғзаки нутққа бўлиб қараш мумкин. Якка богловчилар сирасига ва, ҳамда, ҳам, аммо, лекин, бироқ, балки, ҳолбуки, ваҳоланки, ёки, ёҳуд, ё, гар, агар, агарда, башарти, чунки, гарчи, гўё, гўёгт, -ки, - ким каби боғловчилар кирса, дам-дам, баъзан-баъзан, ҳам-ҳам, бир-бир, ёки-ёки, ё-ё, гоҳ-гоҳ, хоҳ-хоҳ сингарилар такрорий боғловчилар қаторига киради. Булардан ташқари, «Узбек тили грамматикаси»да рус тилидан ўзлашган а богловчиси ҳақида сўз юритилади ва унинг оғзаки нутқ ва бадиий адабиётда учраши таъкидланади. «Бу богловчи содда ёки қўшма гапларни боглаб, улар орасидаги қиёс, зид муносабатларни ифодалайди», дейилиб, қуйидаги мисол келтирилади: -Уктамжон, менинг ўртогим жуда эпчил аёл... котлетни у пиширсинда, а ўзимизнинг таомларни - кабоб ва паловдан тортиб, то ҳалимгача дўндириб юборади. - Қовун танлашда дидим йўқ. А сиз-чи? кабилар.134 Ўзбек адабий тили меъёри нуқтаи назаридан бу элементнинг қўлланиши тўғри эмас. Шунга қарамасдан, у СУда сақланиб қолмоқда ва айрим кишилар нутқида қўлланилмоқда. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling