Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet79/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Ҳам богловчиси худди шу шаклда СУда фаол эмас. Шунга қарамасдан, айрим иборалар, халқ мақоллари таркибида бу услубда ҳам қўлланади: Бир товуққа ҳам сув керак, ҳам дон керак. Мен ҳам бораман. Богимизда олма ҳам, узум ҳам, анор ҳам бор каби. Аммо унинг талаффузда ўзгаришларга учраган вариантлари кўп қўлланилади: ҳ тушиб қолади: мен ҳам>менам, олма ҳам>олмаям тарзида.
Богловчи вазифасида билан нинг қўлланиши СУга хос эмас. У китобий услубларда фаол. СУда эса унинг ўзгарган, огзаки талаффузга мослашган варианти қўлланади: билан>ман.
«Алпомиш» достоиидан олинган маълумотлар бу элементнинг - же-ланувчи шеваларда фаол бўлган -ман шаклидан фойдаланишпи кўрсатади: Бул кўчишинг, эна, менинг шўримди(р), Бой отамман бий бобома не бўлди?
-у,-ю каби бошқа туркумга оид воситаларнинг богловчи вазифасини адо этиши ҳам шу қонуният билан боглиқ. Улар огзаки нуткда ва, ҳам, ҳамда каби богловчиларга нисбатан осон муомала жараёнига кириб кетиши мумкин.
Богловчилар ўзбек тилида сўз қўллашнинг умумий фонида олиб қаралганда, уларда ҳам функциомал чегараланиш мавжудлиги сезилади. Боғловчиларга кўнроқ китобий-ёзма нутқда мурожаат этилади. Огзаки нутқда эса боғловчиларнинг бир қадар оммалашган, нутқ учун қулай бўлган вариантларидан фойдаланилади.
Ўзбек тили кўмакчиларининг асосий қисми услублараро хосланган бўлади. Айрм кўмакчи воситалар таҳлили шуни кўрсататадики, асосан, асосида, биноан, бўйича, кўра, мувофиқ элементлари ўзбек тилининг расмий ва илмий услубларида фаол бўлиб, оддий сўзлашув жараёнида уларга камдан-кам мурожаат қилинади. Аммо нутққа тантанали руҳ бериш мақсадида фойдаланиш мумкин: Талабларингизга биноан саҳнага Азиза Ниёзметовани таклиф қиламиз. Бундай ҳолатда у ўзининг бошқа синонимик вариантларига нисбатан бирмунча жаранглироқ ва
189
тантаналироқ эшитилади.
Иккинчи бир гуруҳ кўмакчилар - аввал, илгари, бурун, муқаддам, олдин, қадим кабилар орасида эса олдии ва аввал бирликлари СУга оид ҳисобланади, фольклор асарлари тилида эса қадим сўзи қўлланган.
СУда асосан билан нинг шева варианти минап қўлланиши ҳақида юқорида сўз юритганмиз: Укам минан кэлдим каби. Илмий, расмий услублар ва оммабоп услубнинг алоҳида жанрлари учун фақат адабий шакл билан хос.
ЎТИЛда б^ кўмакчининг бўйи/бўй вариантлари борлиги ҳам таъкидланган: 1 Кун бўйи ёмгир ёгди каби. Бу сўз ҳам СУга хос. Мазкур сўзнинг бўйинча варианти ҳам СНда қўлланилади: Ваъда бўйинча келувдим, ака каби. Бу борада А.Пардаев қуйидгиларни ёзган: «Аслида сўзга битта н товушининг қўшилиши сўз мазмунига таъсир қилмайди. Услубий маъносига маълум даражада таъсир қилиши мумкин, холос. Чунки бу ҳолат адабий тил нуқтаи назаридан меъёр ҳисобланмайди ва у жонли сўзлашувга хос. Баъзан вазн талаби билан бадиий матнларда ҳам қўлланиши мумкин. Мувофиқ, биноан, асосан сингарилар расмий ва илмий услубларида, бўйинча, -ча, бўй, бўйи, қараганда кабиларнинг эса сўзлашув услубларида фаоллигини кузатамиз».135

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling