Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёнмак, ўртанмак
тонишгусидир (Ҳ.Олимжон).
Бадиий асар баёнида замон кўрсаткичларининг барчаси иштирок этади. Лекин одатда бадиий асарларда бўлиб ўтган цоқеаларнинг ҳикоя қилиниши туфайли унда феълнинг ўтган аимон шакллари маҳсулдор ҳисобланади: Қизил тупроқли тепаликлар орасидан ўтиб кетаётган серсув Қувасой қон қўшиб оқизилгандек қип-қизил бўлиб кетди. (П. Қодиров) каби. Шу билан бирга, тасвирдаги кенгпланлилик муаллиф тилида ҳозирги ва келаси замон шаклларининг ишлатилишини ҳам тақозо қилади.89 Келаси замон шакли ўтган замон маъносини беради: Қиш чилласи авжида. Изгиринли еллар эсади (П.Қодиров). Келаси замон шакллари кўпроқ персонажларнинг ички кечинмаларини ифодалайдиган монологик нутқларда кузатилади. Шеърий нуткда эса, асосан феълнинг ўтган ва келаси замон шаклларидан фойдаланиш маҳсулдор. Феъл замонларидан бу тарзда фойдаланиш БУ учун меъёрий ҳолат саналади. Муаллиф тилидан ҳикоя қилинаётган воқеалар турли замон шаклларида берилиб борилиши, уларнинг ўрни баён жараёнида алмашиниб туриши ҳам асосий усуллардан биридир. Феълларнинг шахс-сон кўрсаткичлари бадиий нутқда турли стилистик оттенкалари билан намоён бўлади. I ва II шахс бирлигини кўрсатувчи -ман ва -сан шакллари уларнинг -мен ва -сен вариантлари билан, айниқса, тарихий мавзудаги бадиий асарларда, аралаш ҳолда қўлланилишини кузатамиз. Шахс-сон кўрсаткичларининг маъносида кўчиш юз бериб туриши, яъни уларнинг бири бошқа шахс маъносини англатишга хизмат қилиши90 бадиий адабиёт тили учун типик ҳодисадир. I шахс бирлиги ўрнида I шахс кўплиги, I шахс бирлиги ўрнида II шахс бирлиги, II шахс кўплиги ўрнида I шахс кўплиги, II шахс бирлиги ўрнида II шахс кўплиги, III шахс бирлиги ўрнида III шахс кўплиги, II шахс кўплиги ўрнида II шахс бирлиги, II шахс кўплиги ўрнида III шахс кўплиги қўлланилиши анъанавий характерга эга: Муте фарзанд, индамай бош эгдик ва лекин бас! (О. Ёқубов). Кечирадилар Сўраганнинг айби йўқ... ўзлари куёв қилганмилар? (А.Қаҳҳор). Бадиий адабиёт тилида ҳатто I шахс бирлиги ўрнида III шахс кўплиги қўлланилиши мумкин, бу ҳодиса ҳам БУ учун кучли юмористик восита саналади: «Розахон» деган сатирик драма хам ёзганлар акамлар (О.Ёқубов). Сифатдош ясовчи -р (-ар) аффиксининг тарихий поэтик -ур шакли бадиий ижодда қўлланилиб келмокда: Юлдузлар ўтига бардош берурмап, Фазолар тафтига қилурман тоқат (А. Орипов). Гарчи -ур аффикси -ар нинг варианти сифатида қаралса-да, ; Б. Умурқулов тўғри таъкидлаганидек, уларнинг стилистик қиймати бир хил эмас.91 Масалан, Қайга десанг қайтмай кетурман (Ҳ.Олимжон) парчасида бу аффикслар қатъият маъносини ифодалаб, вариант сифатида бир-бирига тенг келаётган бўлса, Лекин дўстлар, айтинг не бўлар, Дўст дўстидан айрилса тирик? (А.Орипов) мисолида -ар орқали гумон маъноси ифодаланганда бу гапни айтиб бўлмайди. Сифатдошнинг архаик -гувчи,-гувчи аффикси ёрдамида ясалган кўринишлари ҳам адабий асарларда қўлланилади: Севгувчи дилдай ўйнайди еллар (Зулфия). Равишдош ясовчи -гани аффиксининг эскирган -гали шакли ҳозирги замон ўзбек шеъриятида ҳам сақланган: Йўқдир юракларни ёритгали нур (Ҳ.Олимжон). Феълнинг инфинитив шакли -мак БУда фаол: Ёнмак, ўртанмак нечун деб/ Ҳайрат этманг, дўстлар (Э.Воҳидов). Ўзбек тилида айрим феъллар ўз шаклини юқори услуб талабига мос ҳолда ўзгартириб, асосан қисқартириб ишлатилади: билмайман-билмам, бўлмоқ-ўлмоқ, жойлаишоқ-жо бўлмоқ ёки э/со, ишонмоқ-инонмоқ каби. Феълларнинг тарихий, китобий ва поэтик вариантларидан фаол фойдаланилади: истамоқ, сўрамоқ- тиламоқ, ўтирмоқ-ўлтирмоқ. Энди саройда қоласенму ё кетмоқни тилайсенму, ихтиёр ўзингда... (О.Ёқубов) каби. Биз кўриб ўтган феъл стилистикасига хос айрим ҳолатлар, хусусан грамматик трансформация туфайли юз берган ўзгаришлар БУнинг ўзига хос жиҳатларини кўрсатишга ёрдам беради. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling