ИНГЛИЗ РОМАНТИЗМ ШЕЪРИЯТИГА ШАРҚ ОЛАМИНИНГ ТАЪСИРИ
http://dx.doi.org/10.5281/zenodo.5852481
АННОТАЦИЯ
Маълумки, Шарқ ўзининг бетакрор адабиёти ва маданияти билан Европа адабий
муҳитига жиддий таъсир ўтказиб, фан ва санъат ривожига улкан ҳисса қўшган. XVIII асрда
Англия адабиётида вужудга келган романтик ҳаракатлар асосчилари ҳам шарқона эртак ва
ривоятларга асосланиб, ўз асарларида хаёлий Шарқ дунёсини, яъни унинг табиати, урф-
одатлари, мифологияси, тарихий жой ҳамда шахсларини тасвирлашган.
Мазкур мақолада Европа, хусусан, Англия адабиётида романтизм даврига асос
солинишида “Минг бир кеча” араб эртакларининг ҳиссаси каби бир нечта омиллар ҳақида
мулоҳаза юритилади. Дастлаб, арабчадан француз тилига таржима қилинган “Минг бир кеча”
эртаклари Европа адабиётида катта бурилиш ясади. Францияда бошланган романтик
ҳаракатлар Англия бўйлаб тарқалиб, Шарқ халқлари эртакларининг оҳанграбоси инглиз
ёзувчиларига мисли кўринмас даражада юксак илҳом бағишлади. Уларнинг Шарқ оламига
бўлган қизиқишлари тобора ортиб, турли манбалар орқали шарқий мамлакатларнинг
географияси, табиати, урф-одатлари-ю анъаналари, тарихий шахслари ва миллий
қадриятларини тадқиқ этишга ундади. Натижада ижодкорлар романтик руҳдаги янгидан-янги
асарлар ёзди. Ўз навбатида Англияда XVIII асрнинг охирларида “Кўл мактаби” шоирлари
Саути, Кольриж ва Вордсвортлар ўзларининг шарқона хусусиятларга бой поэмалари билан
инглиз адабиётида романтизм даврига асос солди.
Таянч сўзлар: Инглиз адабиёти, шарқона урф-одатлар, “Кўл мактаби” шоирлари,
романтизм, ориентализм, шеърий жанрлар, “Минг бир кеча” араб эртаклари.
Mamarasulova Gulnoz Abdulkosimovna,
Doctor of Philosophy in Philology (PhD),
Representative Office of the Association
Central Asia in Uzbekistan
gmamarasulova@gmail.com
Do'stlaringiz bilan baham: |